Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Кўчат қалинлигининг ғўза ҳосилдорлигига


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Кўчат қалинлигининг ғўза ҳосилдорлигига
таъсири, ц/га
48,0
45,0
40,0
43,0
45,5
39,0
40,0
42,0
43,0
34,0
40,0
44,0
30,0
32,0
34,0
36,0
38,0
40,0
42,0
44,0
46,0
48,0
Бухоро-6
Бухоро-102
С-6524
Омад
80-85
85-100
100-130
Ғўзани яганалашда ўлчов таѐқчаларидан (шаблон) 
фойдаланиш яхши самара беради. Яганалашни худудларнинг 
тупроқ иқлим шароити, ғўза навлари биологик хусусиятлари 
ва бошқа омиллардан келиб чиқиб қуйидагича ўтказиш 
тавсия этилади: 


85 
-тупроқ 
унумдорлиги 
юқори 
бўлганда 
С-6524, 
Андижон-35, Андижон-36 ҳамда Андижон-37 навлари 
гектарига 90-100 минг туп (қатор ораси 90 см бўлганда 1 
метрда 8-9 та, 60 см бўлганда 5-6 та); 
-ўртача унумдор тупроқларда С-6524, Андижон-35, 
Андижон-36 ҳамда Андижон-37 ғўза навлари учун гектарига 
100-110 минг (қатор ораси 90 см бўлганда 1 метрда 9-10 та, 60 
см бўлганда 6-7 та) Бухоро-102 нави учун 90-100 минг туп 
(қатор ораси 90 см бўлганда бир метрда 8-9 дона, қатор ораси 
60 см бўлганда 5-6 та); 
-унумдорлиги паст тупроқларда С-6524, Андижон-35, 
Андижон-36 ҳамда Андижон-37 ғўза навлари учун гектарига 
110-120 минг туп (қатор ораси 90 см бўлганда 1 метрда 10-11 
та, 60 см бўлганда 7-8 та) кўчат қолдирилади. 
Юқоридагига ўхшаш ҳолатда бошқа ғўза навлари учун 
мақбул кўчат қалинлиги ҳосил қилиниб, яганалаш 
ўтказилади. 
2.9. Ғўзада стимуляторлар қўллаш  
Уруғларнинг унувчанлиги ва униб чиқиш қувватини 
ошириш, ҳосилнинг пишишини тезлаштириш, ўсимликнинг 
қурғоқчиликка, шўрга, касаллик ҳамда зараркунандаларга 
чидамлигини оширишда ўсишни созловчи моддалар ижобий 
таъсир этади (Калинин, Мережинский, 1965). Ўсишни 
созловчи моддалар (стимуляторлар, физиологик фаол 
моддалар, ретардантлар) таркибида органик қўшимчалар 
билан бирга табиий фитогормонлар ҳам мавжуд. Ўсимлик 
таркибидаги фитогормонлар ҳужайранинг бўлиниш ва 
жойланишини маромлаштириб, поянинг бўйига ўсишини 
жадаллаштиради, поя ва навдалар ўсиши ва баргда моддалар 


86 
алмашинуви яхшиланади, физиологик ва биокимѐвий 
жараѐнларни фаоллаштиради (Никелл, 1984).
Ауксин фитогормони нуклеин кислоталари ва оқсиллар 
алмашинувида фаол иштирок этиб, илдиз, поя ва баргнинг 
ўсишини фаоллаштиради (Полевой, 1965).
Ўсимликларда ҳам бошқа организмлар нерв системасига 
ўхшаш хабар ташувчи тизим мавжуд бўлиб, ҳужайрадаги 
фитогормонлар концентрацияси ўзгариши билан ўсимлик 
танасининг у ѐки бу қисмига хабар келади. Фитогормонлар 
баланси ўсимликни ривожланиш даврларида уруғни униб 
чиқиши, ўсиши, гуллаши, ҳосил тугиши ва пишиш 
даврларига боғлиқ ҳолда ўсиб бориш тартибида ўзгаради. 
Ҳар бир ўсиш даврида ташқи омиллар совуқ ва иссиқ 
ҳарорат, ѐруғлик, намлик, атмосфера босими, қурғоқчилик, 
турли патогенлар, зараркунандалар ва кимѐвий воситалар 
таъсирида фитогормонал баланс ўзгариб, ўсимликда маълум 
бир ўзгаришларга олиб келади ва ташқи таъсирларга ўзига 
хос реакциясини кўрсатади. Яъни фотосинтез жадаллашади
моддалар алмашинуви яхшиланиб, ҳосил элементлари сони 
ва вазни ортади, стресс ҳолатлар - сув танқислиги, ноқулай 
об-ҳаво шароитига чидамлилиги ҳамда патоген ва зарарли 
ҳашаротларга 
бардошлилиги 
ортади 
(Метлицкий, 
Озерецковская, 1966; Овчаров, 1974; Абилев, Любимова, 
2002).
Ташқи стресс омиллар (қурғоқчилик, шўр, гармсел, 
иссиқ ҳарорат, совуқ ва бошқалар) таъсирида юзага келадиган 
гормонлар ҳаракатининг ўзгариши, биологик фитогормонлар 
томонидан бошқарилиб, ўсимликнинг мутаген ва ҳимоя 
тизимини яхшилайди, физиологик ва генетик жараѐнлар 


87 
қулай бўлган ѐки ноқулай шароитда ҳам бир хил кечиши 
таъминланади (Виленский, 1984).
Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институтида 
кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида стимуляторлар 
чигитга экиш олдидан қўлланилганда униб чиқиши 10-20% 
тезлашган, илдиз тизими бақувват ривожланиб, ўсимликнинг 
тупроқдан 
озиқа 
моддаларни 
кўпроқ 
ўзлаштириши 
аниқланган. Ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиш-ривожланиши 
жадаллашиб, илдиз чириш, гоммоз ва вилт касалликларига 
чидамлилиги 11-14% ошган, қуруқ массаси ва барг юзаси 
ортиб, фотосинтез соф маҳсулдорлиги суткасига 0,14-1,26 
г/м
2
, кўсаклар сони ҳар бир тупда ўртача 1,0-3,0 донага 
кўпайган, пахта ҳосили 10-18%, тола сифати яхшиланиб, 
чигит мойдорлиги 0,5-1,78% ортган. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling