Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Kuzgi Bugdoy Boltaev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Андижон-36 нави.
- Андижон-37 нави.
- 2.6. Чигитни экишга тайѐрлаш
Хоразм-127 нави. Ўзбекистон пахтачилик илмий
тадқиқот институти (ҳозирги ПСУЕАИТИ) Хоразм филиалида яратилган. Муаллифлари: О.Искандаров ва б. 2002 йилда районлаштирилган. Ўртапишар нав, ўсув даври 120-130 кун. Бир кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 г, тола чиқиши 36,5- 38,4%, ҳосилдорлиги 39,3-41,5 ц/га, 1000 дона чигит вазни 122-132 г, толаси V тип. Андижон-36 нави. Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти (ҳозирги ПСУЕАИТИ) Андижон филиалида яратилган. Муаллифлари: М.Дадажонов, А.Қосимов, Х.Эгамов, Т.Комилов, О.Махмудов. 2009 йилда районлаштирилган. Ўртапишар нав, ўсув даври 118-122 кун. Битта кўсакдаги пахта вазни 5,7-6,1 г, тола чиқиши 38-39%, 1000 дона чигит вазни 105-110 г, толаси IV тип. Андижон-37 нави. Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти (ҳозирги ПСУЕАИТИ) Андижон филиалида яратилган. Муаллифлари: А.Қосимов, М.Дадажонов ва б. 2011 йилда районлаштирилган. Ўртапишар нав, ўсув даври 120-125 кун. Бир кўсакдаги пахта вазни 5,3-6,0 г, 1000 дона чигит вазни 110-115 г, тола чиқиши 37-38%, толаси IV-V тип. Жарқўрғон нави. Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида (ҳозирги ПСУЕАИТИ) яратилган. Муаллифлари: Ш.Намазов, Х.Мунасов, Н.Хожамбергенов ва б. Тезпишар нав, ўсув даври 120-125 кун. Битта кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 г, тола чиқиши 36,0-38,0%, 1000 дона чигит вазни 135-140 г, толаси IV тип. 77 2.6. Чигитни экишга тайѐрлаш Экиш учун уруғлик чигитлар унувчанлиги 90-95 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Уруғлик чигитлар пахта тозалаш заводларидаги махсус цехларда ѐки уруғлик тайѐрлаш корхоналарида сараланади, калибрланади, дориланиб, махсус омборларда сақланади. Чигит экишга уруғлик чигитларни тайѐрлашда қўйидагилар амалга оширилади. Агар тукли чигит бўлса, улар экиш олдидан намланади. Тукли чигитни намлаш ишлари табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Тукли 1 тонна уруғлик чигитни намлаш учун 600 л сув сарфланади (чигит 60% сувни шимиб, юмшаб, экиш учун энг мақбул ҳолатга келади). Чигитни намлаш ишлари марказлашган ҳолда амалга оширилиб, олдиндан тайѐрланган бетонланган махсус майдончаларда ўтказилади. Ушу майдончалар бўйи 3-4 метрдан 5-6 метргача, эни 2,5-3 м ва баландлиги 30-35 см катталикда бўлиши мумкин. Бунда намлаш вақтидаги сув оқиб кетишига йўл қўйилмайди. Чигитни намлаш вақтида 20- 25 см қалинликда ѐйиб олинади. Чигитни намлашда ишчилар бир бирига қарама-қарши туриб, ѐғоч курак билан чигитни бетўхтов аралаштириб туришлари керак. Чигит талаб даражасида намлангач, бир жойга 60-70 см қалинликда тўпланади ва димлаб қўйилади. Намлаш 3 босқичда: биринчиси 3-4 соат, иккинчиси 4-5 соат, учинчиси 5-6 соатда ўтказилиб, 200 литрдан сув сарфланади, шунда чигит тўлиқ, бир текис ва сифатли намланади, бу эса намлиги кам бўлган тупроқларда униб чиқишига ижобий таъсир этади. Намлаш билан биргаликда экиш олдидан, ѐки уруғлик чигит тайѐрлаш корхоналарида тукли ва туксиз чигитларга стимуляторлар 78 Гумимакс 0,8-1,0 л/т, Узгуми 0,7-0,8 л/т, Фитовак 200-400 мл/т меъѐрларда ишлов берилса, ноқулай об-ҳаво ва тупроқ шароитда ҳам чигитнинг унувчанлигини оширади, илдиз тизимини бақувват ривожлантиради ва тупроқнинг табиий намлигидан унумлироқ фойдаланиши ҳисобига унинг ўсиш ва ривожланиши тезлашади. Турли муддатларда экиладиган чигитни намлангандан кейин сақланиш муддати 12-18 соатдан ошмаслиги даркор. Уруғни намлашда бир кунда қанча майдонга экиш, далага олиб бориш ва бошқа ишларга кетадиган вақтлар ҳам ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқдир. Туксиз чигитлар махсус уруғлик тайѐрлаш корхоналарида туксизлантирилиб, сараланиб, дориланиб қопланади ва экиш мавсумигача омборхоналарда сақланади. Экиш даврида уруғлик чигитни тарқатиш шаҳобчалари орқали фермер хўжаликларига тарқатилади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling