Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Kuzgi Bugdoy Boltaev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи озиқлантиришда
- Учинчи озиқлантиришда
Биринчи озиқлантиришда (2-3 чинбарг даврида)
гектарига соф ҳолда 40-50 кг азотли ўғитлар (аммиакли селитра 120-150 кг/га ѐки мочевина 90-110 кг/га ѐки аммоний сульфат 195-240 кг/га) қўлланилади. Тупроқда фосфор кам (15-30 мг/кг) бўлган майдонларда азотли ўғитлардан мочевина ва аммоний сульфат, фосфор билан юқори даражада (46 мг/кг ва ундан ҳам юқори) таъминланган майдонларда аммиакли селитра ишлатилса, ўғитларнинг самарадорлиги янада ортади. Озиқлантириш муддати кечиктирилса ғўзанинг ривожланиши чўзилиб, ҳосилдорлик 2-3 ц/га пасаяди ва толанинг сифатига салбий таъсир этиши исботланган. Биринчи озиқлантиришда ўғитлар ўсимликнинг 15-18 см ѐнига ва 10-12 см чуқурликка солинади. Агарда, ўғит белгиланган чуқурликдан пастроққа солинса, ниҳоллар илдизи ҳали унчалик ривожланмаганлиги учун тўлиқ ўзлаштира олмайди ҳамда ўғитлар тупроқнинг қуйи қатламларига тушиб кетиб, биологик жараѐнлар таъсирида исроф бўлишига олиб келади. Фосфор ва калийли ўғитлар тақчил бўлган ерларда ноанъанавий агрорудалар – бентонит, глауконит лойқаларини гектарига 200-250 кг меъѐрда солиш ҳам мумкин. Иккинчи озиқлантиришда ғўзалар тўлиқ шонага кирган майдонларда гектарига соф ҳолда азот 70-75 кг ва калий 30-50 кг берилиши керак. Бу эса гектарига 210-225 кг аммиакли селитра ѐки 150-160 кг мочевина ва 50-80 кг калий хлорид тузини ташкил этади. Ғўзанинг шоналаш даврида минерал ўғитлар ўсимликнинг 20-22 см ѐнига, 12-14 см чуқурликка берилиши керак. 97 Учинчи озиқлантиришда ғўза гуллай бошлаган пайкалларга азот ва фосфорли ўғитлар берилади. Бунда минерал ўғитлар меъѐри гектарига соф ҳолда 70-75 кг азот (аммиакли селитра 210-225 кг) ва 40-50 кг фосфор (аммофос 80-100 кг ѐки оддий суперфосфат 280-350 кг ѐки супрефос 170-215 кг) ни ташкил этади. Ғўзани ўсув даврида охирги озиқлантириш муддати гуллаш даври бошлаганнинг 10- кунигача, яъни июль ойининг дастлабки кунларига тўғри келади. Минерал ўғитлар самарадорлигини янада ошириш учун чириган, қуритилган ва эланган гўнгдан гектарига 300- 350 кг қўшиб берилиши мақсадга мувофиқдир. Ғўзани озиқлантиришда фосфорли ва калийли ўғитлар қўлланилмасдан фақат азотли ўғитлар солинса, кўсакларнинг очилиши 15-20 кунга кечикиб, тола ва чигит сифати пасаяди. Уларнинг N:Р:К (1:0,7:0,5) нисбати бузилса, касалликларга чидамлилиги сусаяди. Агар калий ўғити етишмаса, гуллаш ва кўсаклаш жараѐни бузилиб, ҳосил элементлари тўкилиб, қурғоқчиликка бардошлилиги пасаяди, чигитнинг мойдорлик даражаси камаяди ҳамда тола сифати сезиларли даражада ѐмонлашади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling