Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Қўлда чилпиш. Ғўзани қўлда чилпишда поянинг уч 
қисмидан 1-1,5 см чимдиб олиб ташланади. Чилпишда 
иштирок этаѐтган ҳар бир ишчи фартук тақиши, чимдиб 
олинган ғўзани уч қисми даладан ташқарига олиб чиқилиб, 
ерга кўмиб ташланиши керак. Шундай қилинганда ғўзанинг 
учидаги кўсак қурти тухумлари ҳам даладан ташқарига олиб 
чиқиб кетилади. Ғўзани қўлда чилпишда аввал бош поянинг 
энг уч қисми юлиб олиниб, кейинроқ 7-8 кундан ўтгач паст 
бўйли ғўзалар учи ва ѐн шохлар чилпиб олинади. Агар ѐн 
шохларида 
чилпиш 
ўтказилмаса, 
улар 
тезда 
ўсиб 
ривожланади ва қаторлари бирлашиб кетади, соя бериб, 


108 
пастки қаватдаги кўсаклар етилмайди, вазни кичрайиб, 
баъзан чирийди. 
Қўлда чилпишда ғўзанинг учини чуқур 5-10 см юлиб 
олиш ҳам мумкин эмас, чунки бунда ғўзанинг тепа қисмидаги 
2-3 та шона ва гул, ҳатто тугунчалар юлиниб кетади, бу эса 
ҳосилдорликка салбий таъсир этади ва ўсимлик ўзини тиклаб 
олиши, яна ривожланиши учун қўшимча озиқа ҳамда вақт 
сарфланишига, ҳосил пишиши кечикишига сабаб бўлади.
Механик чилпиш қўл меҳнатини енгиллаштиради. 
Бунда трактор культиватори олдига осилган махсус мослама 
80-100 см баландликда ростланиб, культивация даврида 
ғўзанинг юқори қисмини махсус пичоқлар ѐрдамида кесиб 
кетилади. Бу усулда паст бўйли ғўзалар ва ѐн шохларни қайта 
чилпиш талаб этилади. Акс ҳолда ғўза қаторлари тезда 
бирлашиб кетади. Механизм ѐрдамида чилпиш вақтида 
баравж ривожланган ғўза тупларида етилган шона, гул ва 
тугунчалар пичоқ тиғига учраб, кесилиб кетади. Механик 
чилпиш ҳосилни пахта териш агрегатларида йиғиб олишда 
яхши самара беради. 
Кимёвий чилпиш ғўзанинг ҳосил тўплаши ва мақбул 
ўсиши учун самарали ва қулай усул ҳисобланади. Кимѐвий 
чилпиш учун тавсия этилган препаратлар суғоришдан 5-7 кун 
аввал ѐки 5-7 кун кейин ОВХ ва бошқа пуркагич 
мосламаларда гектарига 250-300 л сувга аралаштирилиб 
сепилади. Препаратлар ғўзанинг барги орқали яхши сингади, 
танасига тарқалади ва ўсимлик ҳужайралари бўлинишини 
тўхтатади, ғўза бўйига ва ѐнига ўсишдан тўхтайди, барглари 
тўқ яшил рангга киради, ўсимликнинг ривожланиши ва ҳосил 
тўплаши жадаллашиб, тупи ихчам арчасимон шаклга киради, 
қаторлар орасида ҳаво алмашинуви ва микроиқлим 


109 
яхшиланади, кўсаклар чиришининг олди олинади. Энг 
асосийси пишиб етилиш 7-8 кунга тезлашади, биринчи терим 
салмоғи 30-40%, умумий ҳосил 5-8 ц/га ортиб, пахтани қисқа 
муддатларда териб олиб, юқори навларга сотиш имконияти 
яратилади, чигит мойдорлиги ортади.
Тажрибаларда 
Сожеан, 
Энтожеан 
ва 
Далпикс 
препаратлари билан ғўзага турли меъѐрларда ва муддатларда 
1 марта, 2 марта ѐки 3 марта ишлов берилганда пахта ҳосили 
4,5-5,8 ц/га ортиши билан биргаликда чигит мойдорлиги 1,8-
6,1% ошгани аниқланган. 
Кимѐвий чилпишда қўл меҳнатига барҳам берилади, 
механизмда чилпишга нисбатан ѐқилғи сарфи 5-6 мартага 
тежалади. Чилпиш учун ишлатиладиган Сожеан, Энтожеан, 
Далпикс ва бошқа препаратлар кам заҳарли, атроф муҳитга 
зарарсиз ҳисобланади.
Кимѐвий усулда чилпиш қуйидаги тартибда амалга 
оширилади, аввал тракторнинг сув баки ярмигача тоза сув 
билан тўлдирилади, сўнгра белгиланган дори меъѐри иккала 
бакка бир хил миқдорда бўлиб-бўлиб солинади ва унинг 
устидан сув қуйилиб охиригача тўлдирилади. Тракторнинг 
махсус аралаштиргичи ѐки қўлда бирор мослама ѐрдамида 
яхшилаб аралаштирилади, шундан сўнг далага сепилади. 
Ишчи аралашма сепилгандан кейин орадан 4-5 кун ўтгач 
ғўзанинг ранги тўқ кўк тусга кириши ва бўйининг ҳамда ѐн 
шохларининг ўсиши тўхташи, ғўза тупининг тепа қисмида 3-
4 дона кўсак пайдо бўлиши билан кимѐвий чилпиш 
ўтказилгани аниқланади.
Республикамизда Сожеан, Энтожеан препаратлари ғўза 
вегетацияси (шоналаш, гуллаш, ҳосил тугиш) даврида уч 
марта 15+45+90 г/га меъѐрда ишлов берилганда ѐки ғўзада 


110 
12-13 ҳосил шохи тўпланганда 100-110 г/га меъѐрда, Далпикс 
1,0-1,5 л/га, Пикс 1,5-2,0 л/га меъѐрларда ғўзани суғоришдан 
5-7 кун аввал ѐки кейин сепилганда қўлда чилпишга ҳожат 
қолмайди.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling