Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

 
 
 
 


138 
2.17. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш 
Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш муҳим агротехник 
тадбир бўлгани учун алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. 
Пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб-териб олиш катта 
аҳамиятга эга. Агар ғўза майдонларида эрта теримга тушилса, 
тўлиқ етилмай, яхши очилмаган кўсаклар пахтаси терилиб
ҳосилнинг салмоғи ва сифати пасайиб кетади.
Пахтани сифатли териб олишда энг аввало далани 
танлаш ва теримга тайѐрлаш лозим. Пахта ҳосилини териб 
олишга далани танлашда аввало экиш муддатларига эътибор 
қаратиш даркор. Ғўзада 40-50% кўсаклар очилган майдонлар 
аниқланиб, аввал дефолиация ўтказилади. Дефолиациядан 10-
12 кун ўтгач дала пахта теримига тайѐр бўлади, ҳар бир 
далага техника кириши учун йўллар тайѐрланади. Суғориш 
ариқлари 
кўмилиб, 
даладаги 
челлар 
ва 
ўқариқлар 
текисланади. Дала боши ва охирида айланма майдонидаги 
ғўзалар ўриб олиниб, тиркамалар юриши учун қулайлик 
яратилади. 
Ғўза даласидаги ўқариқ ва сув йўллари ѐпилгандан сўнг, 
даланинг 5 нуқтасидан конверт усулида 10 тадан ўсимлик 
намунаси олиниб, ушбу ўсимликлардаги жами кўсаклар сони 
ва 
ундан 
очилгани 
санаб 
чиқилади. 
Намунадаги 
ўсимликларда кўсаклар 80-90% очилган бўлса, ушбу далада 
йиғим-терим ишларига киришилади. 
Шундай далаларда ҳосил баракали, терим суръати ва 
тола сифати юқори бўлиб, олий навларга топширилади, 
иқтисодий манфаатдорлик ортади ҳамда пахтани қайта-қайта 
теришга ҳожат қолмайди, сарф-харажатлар камаяди. 


139 
Пахта йиғим-теримини намунали ўтказиш учун ҳар бир 
гектарга талаб этиладиган теримчилар сонини тўғри 
белгилаш керак. Ушбу талабга риоя қилмай катта 
майдонларда (10-20 га ва ундан катта) 5-6 киши пахта 
теримига туширилиши ҳолатлари кўплаб учрайди. Ҳар бир 
даланинг катта-кичиклигидан қатъий назар пахта ҳосили 
кўпи билан 2-3 кунда териб олиниши керак. 
Ғўза экин майдонидан келиб чиқиб, зарур бўлган 
теримчилар сони қуйидагича ҳисобланади. Пахта ҳосили 
апробациясида ҳосилдорлик 25 ц/га ни ташкил этиб, 1-чи 
теримга 80% кўсаклар очилганда киришиш режалаштирилса, 
демак 20 ц/га ѐки гектаридан 2 тонна пахта 1-теримда йиғиб-
териб олиниши керак. Даладаги ҳосилни 3 кунда териш учун 
бир кунда гектаридан 650-700 кг пахта терилиши лозим. Ҳар 
бир теримчи ўртача кунига 65-70 кг пахта териш имконияти 
борлигини инобатга олсак, ҳар бир гектарга 10 нафардан кам 
бўлмаган теримчи жалб қилиниши керак. Демак, 10 гектарлик 
далага 100 киши, 20 гектарликка 200 киши ва ҳоказо. 
Ҳосилини териб олишда теримлар орасидаги муддат 
муҳим аҳамиятга эга. Биринчи терим билан иккинчи терим 
ораси 10-12, иккинчи терим билан учинчи терим ораси 15-18 
кунни ташкил этиши керак. Акс ҳолда пахта хомашѐси тўлиқ 
пишиб етилмай 10-15% ҳосил йўқотилади. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling