95
йиллик меъѐрига (N:P:K-1,0:0,7:0,5) нисбатан олинади ҳамда
тупроқдаги ҳаракатчан
фосфор ва алмашинувчи калий
миқдорларига боғлиқ ҳолда табақалаштирилиб солинади.
Ғўза:ғалла 1:1 нисбатда интенсив
навбатлаб экиш тизимини
инобатга олган ҳолда калий миқдорини
ошириш талаб
этилади.
Минерал ўғитлар меъѐрлари ҳосил миқдори, тупроқ
унумдорлиги, алмашлаб-навбатлаб экиш, тупроқ эрозияси ва
шўрланиш даражаси ва бир тонна ҳосил учун сарфланадиган
озиқа моддалар миқдорига қараб белгиланади.
Бир тонна пахта ҳосили учун ўрта толали ғўза навлари
ўртача 55-60 кг азот, 20-25 кг фосфор ва 50-60 кг калийни
тупроқдан ўзлаштиради. Тупроқ шароитини ҳисобга
олган
ҳолда ҳар гектардан пахта ҳосили
етиштириш учун минерал
ўғитларнинг қуйидаги миқдорлари қўлланилиши
илмий
асосланган: 20-25 ц пахта ҳосили етиштириш учун соф ҳолда
N-150, P-105, K-75 кг, 25-30 ц пахта ҳосили учун N-200, P-
140, K-100 кг, 30-40 ц учун N-250, P-175, K-125 кг, тупроғи
шўрланган ерларда азотли ўғитлар меъѐри 10-15 фоиз
оширилади, фосфор билан калийли ўғитлар
уларнинг
тупроқдаги ҳаракатчан шакллари миқдорига қараб берилади.
Ғўзани озиқлантиришда ўртапишар (С-6524, Бухоро-6,
Бухоро-8, Хоразм-127) ва тезпишар (Наманган-77, Ан-Боѐвут-
2, Андижон-35, Султон ва б.)
навларнинг биологик
хусусиятларига аҳамият бериш керак.
Тезпишар навлар
экиладиган
майдонларда
маъдан
ўғитлар
билан
озиқлантиришда
ўртапишар
навларга
нисбатан
озиқлантиришни 5-10 кун эртароқ ўтказиш мақсадга
мувофиқдир.