114
чиқарадиган ширин суюқлик толага ѐпишиб қолади ва
толанинг ифлосланиши юз беради.
Бундай толалар
касалликларга мойил бўлади.
Ғўзани асосан, акация, полиз ва катта ғўза битлари
кўпроқ зарарлайди.
Fўзa ёки полиз бити яшил ѐки сариқ тусли, мўйлови
танасидан калта, ўсимталари қора рангли, қанотли урғочи
ғўза битининг бош ва кўкрак қисми қора рангда. Узунлиги
1,2-2,3 мм. Катта ѐшли урғочи бит гулҳайридошлар оиласига
мансуб кенг баргли ўсимликларда қишлайди.
Улар эрта
баҳорда қишловдан чиқади ва бегона ўтлар билан
озиқланади. Бу ерда жуда тез кўпаяди ва
май ойининг
бошларида бегона ўтлардан полиз экинлари (тарвуз, қовун,
ошқовоқ) ва ғўзага ўтади. Ғўзада улар ѐз ва куз давомида
ривожланади. Улар май ва июнь ойларида жуда тез кўпаяди
ва қисқа муддатда катта-катта тўдалар ҳосил қилади.
Акация ёки беда бити узунлиги 1,3-2,1 мм, мўйловлари
танасидан қисқа, урғочилари қора рангли, ялтироқ. Акация,
беда ва дуккакли экинлар ўсадиган жойларда учрайди, бедада
тухум ҳолида қишлайди. Март ойида бедада акация битининг
тўдалари учраши мумкин. Беда пояси дағаллашгач
май ойи
бошларида, беда ўримига қадар улар акация ва дуккакли
экинзорларга ѐки ғўза далаларига кўчиб ўтади. Беда битлари
ғўзада узоқ
муддат ривожланади, июнь ойида ғўзада беда
битлари учрамайди, июнь
ойи боши ва охирларида улар
бошқа экинларга ўтиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: