117
барча ѐшларда учрайди ва ғўза ниҳолларини кўпроқ
зарарлайди.
Кузги тунлам капалаклари қанотлари ѐйилганда 4 см га
етади. Олдинги қанотлари қўнғир, баъзан сарғиш рангда
товланади, қорамтир буйраксимон доғлари бор.
Кейинги
қанотлари оқ рангда бўлади. Тухуми оқиш рангли,
гумбазсимон, сирти қобирғали, ривожланган сари қорая
боради. Қуртининг узунлиги 5 см, танаси ялтироқ, кўкиш
тусли, қорамтир
бўз рангли. Ғумбакнинг узунлиги 14-20 мм,
оч-қўнгир рангли, қорин қисмининг охирида иккита айри
тиканчаси бор.
Кузги тунлам катта ѐшдаги қурт ҳолида ғалла экинлари,
бедазор, маккажўхори,
полиз экинлари далаларида, уватлар
ва ариқ ѐқаларида тупроқ остида 1-15 см чуқурликда
қишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: