Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

2.15.2. Ғўза касалликлари 
Ўзбекистон шароитида ғўзада энг кўп тарқалган 
вертициллѐз, фузариоз вилт, гоммоз ва илдиз чириш 
касалликларидир.
Вертициллёз вилт ғўзанинг энг кенг тарқалган 
касалликларидан бири бўлиб, пахта ҳосили ва тола сифатини 
пасайтиради. Касалланган ўсимликларда тола мўрт бўлади, 
мойдорлиги, чигит унувчанлиги кескин пасаяди. 
Вилт касаллигини тупроқда яшовчи Verticillium dahliae 
замбуруғи қўзғайди, касаллик ғўзадан ташқари 400 га яқин 
ўсимликларни зарарлайди. У сапрофит замбуруғ бўлиб, 
тупроқда ўсимлик қолдиsларида қишлайди. 
Вилт касаллиги замбуруғи рангсиз мицелиялардан 
иборат, ундан конидиялар ҳосил қилувчилар, оидийлар, 
хламидоспоралар ва микросклероцийлар пайдо бўлади. У 
конидия (спора)лар ѐрдамида кўпаяди. Қулай шароит (19-20 


120 
0
С 
даража 
иссиқ 
ва 
60-70% 
намлик) 
бўлганда 
микросклероций ва мицелийларнинг оммавий тусда ўсиши 
учун қулай шароит туғилади, замбуруғдан конидийлар ҳосил 
бўлади. 
Замбуруғ экин қолдиқлари, тупроқдаги уруғлик чигит 
сиртига ѐпишиб, сув, иш қуроллари билан тарқалиши ҳам 
мумкин. Замбуруғ мицелийси ўсимликка ўтгач, унинг 
томирларида ривожланиб ўсимликнинг ўсув нуқтасига қадар 
боради, барглар ва мева бандига ўтади. 
Ноқулай шароитда (об-ҳаво ўзгарганда, ўсимлик ѐки 
унинг органлари нобуд бўлганда ва ҳ.к) замбуруғ ўсимликда 
микросклеройцийлар ҳосил қилади ва зарарланган ўсимлик 
қисмлари орқали бошқа ўcимликларга тарқалиб кетади. Вилт 
касаллигининг тарқалиш манбаи зарарланган тупроқ ва 
ўсимлик ҳисобланади. 
Вилтнинг дастлабки белгиси ғўзанинг пастки ярусидаги 
баргларда сариқ тусдаги доғлар ҳосил бўлишидир. Бу доғлар 
баргнинг бутун сатҳи бўйлаб тартибсиз равишда тарқалган 
бўлади. Кейинчалик бу доғлар қўнғир тусга киради ва 
қурийди. Зарарланган ўсимликда касаллик қуйидан юқорига 
қараб ривожланади. Зарарланган ўсимлик ўсишдан тўхтайди, 
барглари тўкилади ва бутунлай қуриб қолади. Барча 
тугунчалар тўкилиб кетади, қолган куртаклар пишмай 
қолади. Ғўзада узоқ муддат давомида касаллик хуруж қилса, 
барглар буткул тўкилиб кетади, ундаги кўсаклар барвақт 
мажбурий очилади. 
Кўпинча август ойини охирларида касалликнинг яшин 
тезлигидаги шакли тарқалади, бунда 2-3 кун ичида ўсимлик 
бутунлай қуриб қолади, қуриган барглар тўкилиб 
улгурмайди. Тола ва чигит пишиб етилмай қолади. 


121 
Касалликни билиш мақсадида, ғўзанинг асосий пояси кесиб 
кўрилганда, унинг ўзаги некрозланган (қўнғирлашган), барг 
банди тўқималари эса қўнғир тусга кирган бўлади. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling