Таянч тушунчалар ва иборалар
Иқтисодиёт конституцияси, буйруқбозлик ва бозор конституциялари, оддий утилитаризм, максимал персонификациялаш, «сен – менга, мен - сенга», қонунга тилда буйсуниш, мураккаб утилитаризм, рационал мақсадли феъл-атвор, деперсонификацияланган ишонч, эмпатия, легализм, мулкчилик ҳуқуқлари, умумий ва фуқаролик ҳуқуқлари, дедукция, прецедент.
Иқтисодиёт конституцияси тушунчасининг моҳиятини шарҳланг.
Агар буйруқбозлик иқтисодиёти ҳатто сурункали тақчиллик мавжуд бўлганда ҳам барқарор ҳолатда турувчи тизимни ўзида намоён этган бўлса, у ҳолда ўтиш иқтисодиётининг туб беқарорлигининг сабаблари нимада?
Буйруқбозлик иқтисодиётининг унсури ҳисобланган утилитаризм нормаси утилитаризмнинг бозор нормасидан нима билан фарқ қилади?
Америкалик машҳур сиёсатшунос ва иқтисодчи Фрэнсис Фукуяма ўзининг сўнгги китобларидан бирида бозор иқтисодиётидаги кўтарилиш ва пасайишларни унинг субъектлари ўртасидаги ишонч орқали кўриб чиқади. Бундай ёндашув қанчалик асосли?
Ҳуқуқий анъаналардаги асосий ҳуқуқларнинг фарқланиш хусусиятларини изоҳланг.
Лизинг мисолида битим иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоялаш ва ижарага бериладиган мол-мулкдан самарали фойдаланишга ундаш нуқтаи назаридан фуқаролик ҳуқуқига нисбатан умумий ҳуқуқнинг устунлигини кўрсатинг.
Бир буюмнинг бир неча эгаси бўлиши мумкинми? Бир неча мулкдорларнинг мавжуд бўлиши буюмдан самрали фойдаланишга тўсқинлик қиладиган шарт-шароитларни кўрсатиб беринг.
5-БОБ. ТРАНСАКЦИЯ ВА ТРАНСАКЦИЯ ХАРАЖАТЛАРИ
5.1. Мулкдорлар ўртасида ҳуқуқларнинг тақсимланиши
5.2. Коуз теоремаси
5.3. Трансакция харажатлари
5.1. Мулкдорлар ўртасида ҳуқуқларнинг тақсимланиши
Республикамизда ўтиш даври ислоҳотлари шароитида ресурсга нисбатан мулкчилик ҳуқуқини, одатда, алоҳида ҳуқуқлар эгалари ҳисобланган бир неча мулкдорлар ўртасида тақсимлаш амалиёти кенг қўлланилди. Ушбу тақсимлашда қандай тамойиллар асосида тартибга солиш ва унинг ҳамма вақт ҳам мулкдан самарали фойдаланиш учун замин яратиши асосий ўрин эгаллади.
Мамлакатимизда давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, айниқса мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш бўйича босқичма-босқич амалга оширилган «ўзбек модели»га асос солинди. Йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш Давлат дастурига мувофиқ ОАЖ доирасида мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг турли вариантлари назарда тутилди. Масалан, меҳнат жамоасининг аъзолари акциялар умумий суммасида маълум (10) фоиз миқдорида, лекин ҳар бир ходимга кўпи билан энг кам иш ҳақининг белгиланган (20 ёки 25) баравари суммасида имтиёзли (овоз бермайдиган) акцияларни олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Натижада, мулкчилик субъектлари ва ҳуқуқларининг тақсимланиши 5.1-жадвалдаги кўринишга эга бўлди.
Мулкчилик ҳуқуқларининг жадвалдаги тақсимланиши бирламчи тақсимот босқичи ҳисобланади. Ушбу босқичда, яъни ҳуқуқларнинг ҳар бири ундан самарали фойдаланишдан манфаатдор бўлган мулкдорнинг қўлида бўлган вазиятда мулкнинг оптимал таркибига эришиш муҳим ўрин тутади. У ёки бу имкониятли мулкдорнинг мулкчилик ҳуқуқларидан самарали фойдаланишдан манфаатдорлик даражаси ҳақида мулоҳаза юритишда Коуз теоремаси асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |