Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Ахборотни қидириб топиш харажатлари -
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари
- Мулоқот юритиш харажатлари
- Ўлчаш харажатлари
Трансакция харажатларининг бундай таснифланиши уларни миқдорий баҳолаш масаласига нисбатан микро ва макроиқтисодий даражада ёндашиш имконини беради. Масалан, квартирадан фойдаланиш ҳуқуқининг мулкдор томонидан ижарачига топширилишини назарда тутувчи квартирани ижарага олиш бўйича битим тузишда ижарачининг трансакция харажатлари қуйидаги шаклларга эга бўлади: 5.4.-жадвал Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари
. Шундай қилиб, уй-жойни ижарага олишда юзага келадиган трансакция харажатларини миқдорий баҳолашга ё воситачилик фирмаларининг даромадларини таҳлил қилиш, ёки ўртача соатлик иш ҳақига кўпайтирилган бевосита пул харажатлари ва вақт сарфларини қўшиш ёрдамида эришиш мумкин. Хулоса Мулк хуқуқини тақсимлашда қандай тамойиллар асосида тартибга солиш ва унинг ҳамма вақт ҳам мулкдан самарали фойдаланиш учун замин яратиши асосий ўрин эгаллади. Бунда эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш, топшириш қолдиқ қийматни олиш, хавфсизлик, мерос, муддатсизлик,зарарли фойдаланишни тақиқлаш, ундириш ва бошқа хуқуқларнинг мутаносиблиги муҳим. Коуз теоремасининг тўлиқ мазмуни қуйидагича ифодаланади: агар мулкчилик ҳуқуқлари аниқ тафсирланиб, трансакция харажатлари нолга тенг бўлса, у ҳолда, агар даромад самарасидан фикрни бошқа томонга бурсак, мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланишидаги ўзгаришлардан қатьи назар, ишлаб чиқаришнинг таркиби ўзгармасдан қолади. Теореманинг шартининг биринчи хусусиятига кўра, трансакция харажатларига эътибор қаратмаган ҳолда, мулкчилик ҳуқуқларининг муайян эгаси ҳақида эмас, балки ресурсларга бўлган мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлашнинг муҳимлиги ҳақида хулоса чиқариш керак бўлади. Иккинчи хусусият эса, теоремани исботлаш учун мулкий хуқуқларнинг алмашинуви бўйича аниқ амалий мисоллардан фойдаланилган. Қайта гуруҳланган мулк деганда қонун билан мустаҳкамланган ва реал мулкчилик ҳуқуқларининг мос келмаслиги, назорат механизмлари ва корхонанинг ташкилий чегараларининг «йўқотилганлиги» тушунилади. «Чигаллашиб кетган» мулк атамаси шундай ҳолатга эътиборни қаратадики, эгалик ҳуқуқининг қонун билан белгиланган эгалари – маъмурият ва ташқи сармоядорлардан ташқари корхонанинг фаолият кўрсатиши устидан назоратни у билан ўзаро боғлиқ корхоналар, асосий етказиб берувчилар, сотиш фирмалари ва истеъмолчилар амалга оширишади. Трансакция харажатлари – бу мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш билан боғлиқ барча харажатлар. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling