Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet59/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

9.5. Фирмаларнинг асосий хиллари


Корхоналар ривожланиши траекторияларининг ўзига хос хусусияти корхоналар ташкилий тузилишидаги миллий фарқларни белгилаб беради. Бугунги кунда исталган мамлакатдаги йирик корхоналарнинг аксарияти жаҳон бозорида юзага келган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилишига қарамай, уларнинг ташкилий тузилишлари ва улар томонидан амалга ошириладиган стратегияларнинг хилма-хиллиги кузатилади. Чунки ташкилий ривожланиш траекториясини танлашга таъсир кўрсатган омиллар йиғиндиси ҳар бир мамлакатда ҳар хил.
Ташкилий ривожланиш траекториясини белгилаб берувчи омиллар жумласига қуйидагилар киради:

  • институционал муҳит, шу жумладан институционал ривожланиш траекторияси;

  • активларнинг ўзига хослик даражаси (рақобот бозорининг ривожланганлик даражаси);

  • ташқи муҳитнинг ноаниқлик даражаси (бозорнинг барқарорлик даражаси);

  • хатарга мойиллик даражаси (мамлакат аҳолисининг умумий сонида хатарга нисбатан бетараф бўлган инсонлар улуши);

  • ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг умумий даражасига боғлиқ бўлган битимларнинг мураккаблик даражаси;

  • қонундан фойдаланиш нархи ва хуфёналик нархининг нисбати.

Ташкилий ривожланиш миллий траекториясининг фарқлари нафақат тузилмаларга – унитар, холдинг ёки мультидивизионал, – балки уларнинг мақсадли функциясига, корхонанинг етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва ёлланма ходимлар билан муносабатлардаги хатти-ҳаракатига, шунингдек корхона фаолият кўрсатишининг кўплаб бошқа параметрларига тааллуқли. Энди корхоналарнинг бир неча идеал хилларини ёритишга ҳаракат қиламиз: буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона (Б корхона); Америка фирмаси (А фирма); Япония фирмаси (J фирма) ва ўтиш хилидаги корхона (Ў корхона).
1. Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона. Корхонанинг ушбу хилига нисбатан қизиқиш асосан шу билан боғлиқки, Россия ва Шарқий Европа корхоналари катта қисмининг илдизи буйруқбозлик иқтисодиётига бориб тақалади. Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона фойдани кўпайтиришга эмас, балки нормал юкламали режани бажаришга йўналтирилган. «Принципал» (режа органи)нинг фармойиши мутлақ хусусиятга эга эмас, балки муҳокама ёки режали савдонинг предмети ҳисобланади.

Бу ерда «принципал» сиймоси алоҳида таҳлилни талаб қилади. Коммунистик мафкурага мувофиқ социализмда ўз манфаатларининг вакили – режа органи орқали Б корхона фаолияти устидан ўзининг назорат қилиш ҳуқуқини амалга оширувчи барча меҳнаткашлар «принципал» бўлиб ҳисобланарди.
Лекин назорат қилишнинг самарали механизмлари фақат режа органи билан корхона дирекцияси ўртасида ҳамда корхона дирекцияси билан унинг ходимлари ўртасидаги муносабатларда юзага келар эди. Ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришдаги қатъий интизомига назорат қилишнинг учта механизми – партия (партия ташкилотлари орқали), хўжалик (вазирликлар ва идоралар орқали) ва кенгаш (Халқ депутатлари кенгашининг ижроия органлари орқали) механизмлари орқали эришилди. Режа органларининг меҳнаткашлар томонидан назорат қилиниши механизмлари эса мавжуд эмас эди, бунинг оқибатида меҳнаткашлар «принципал» сифатида ўз манфаатларини амалга ошира олмас эди. Шунинг учун режа органи амалда «агент»дан ягона «принципал»га айланди: назоратсиз бюрократик аппарат ўз манфаатларини умуман жамият манфаатлари билан мослаштириш имкониятига эга бўлди. Келтирилган далилларга асосланган ҳолда Б корхонани унитар ташкилот, яъни вазирлик ёки идоранинг бўлинмаси сифатида таърифлаш мумкин.
Б корхона ишлаб чиқариш ва сотиш алоқаларининг таркиби унинг унитар ташкилот бўлинмаси сифатидаги ҳолати туфайли унга «принципал» томонидан белгилаб берилган. Б корхоналар ўртасидаги барча горизонтал алоқалар вертикал алоқалар орқали - «принципал»га мурожаат этиш орқали амалга оширилади. Таъминот-сотиш алоқаларининг таркиби ресурсларни тақсимлашнинг ажратиш ёки фондлаш сингари механизмидан ҳосил бўлган. Ажратиш вазирлик ёки идора томонидан Б корхона маҳсулотининг асосий истеъмолчилари ва етказиб берувчилари белгиланишидан иборат. Б корхонанинг таъминот ва сотиш таркибини мустақил ўзгартиришга уринишларига «принципал» томонидан кескин тўсқинлик қилинди.
Б корхонада меҳнат муносабатларининг тизими ҳам ўзига хос. Унда банд бўлганлар сонининг қуйи чегараси режа топшириқлари билан, юқори чегараси эса – ишчи кучининг кутилаётган тақчиллиги билан белгиланади. Ресурслар чекланган иқтисодиётдаги бошқа ҳар қандай ресурс сингари ишчи кучи ҳам тақчил. Шунинг учун корхона ўзининг ресурс, шу жумладан ортиқча бандлик шаклида - ишчи кучи заҳирасини барпо этишга уринади. Бунда, таббийки, Б корхона ўзининг барча ходимларини иш билан таъминлашга қодир эмас ва уларга тенглаштирувчи ҳамма улар томонидан амалда ишлаб топилмаган иш ҳақини тўлайди. Ишчидан эгалик функциясини олиб, уни ишлаб чиқариш натижаларига реал таъсир кўрсатиш имкониятидан маҳрум этган ҳолда, қоғозбозлик тизими ушбу имкониятнинг ўрнини ишлаб топилмаган иш ҳақини олиш имконияти билан қоплайди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling