Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
Фирма «агентлар» иттифоқи сифатида. Ушбу қарор аввалгисидан шуниси билан тубдан фарқ қиладики, бунда нафақат «агентлар»нинг фаолиятдан олинадиган даромадларда иштирок этишига йўл қўйилади, балки «принципал» функцияларининг ўзи «агентлар» томонидан навбати билан бажарила бошлайди. «Принципал» вақтинча «тенглар ичида биринчи» бўлади. Таъкидлаш лозимки, ҳукумронлик муносабатлари «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг бошқаларга топширилиши билан тугатилмайди, шунчаки назорат қилиш ва вазифаларни тақсимлаш функциялари ташкилотнинг барча иштирокчилари томонидан навбатма-навбат бажарилади. Вақтинчалик ахборот оқимларининг кесишувидаги мавқени эгаллаган ва бунинг оқибатида айланадиган ахборотни тўплаш имкониятига эга бўлган «агент» «принципал»га айланади.
Бундай тузилма «бошоқсимон» деб номланади. «Агентлар»нинг «принципал» мавқеига ротацияси фақат ишончли ахборотни узатишни рағбатлантириш муаммосини ҳал этади. Лекин энг асосийси, у «агентлар» ўртасида ишончли муносабатларни мустаҳкамлаш ва рақобатни ривожлантириш учун замин яратади. О.Уильямсон «агентлар» ўртасида ишончли муносабатларнинг пайдо бўлишида фирма ичида фойдалиликни ошириш стратегияси сифатида оппортунизмдан бош тортишга олиб келувчи «ассоциатив муҳит» пайдо бўлишининг муҳим омилини кўради: «Унумдорлик умумий ишга адолатли улуш қўшганлик учун жавобгарлик ҳисси туфайли ортади». Ўзини ўзи бошқарувчи фирма бундай иттифоқни амалиётга жорий этиш шакли сифатида иштирок этади. Ассоциатив муҳитнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фойда нафақат назорат харажатларида тежашдан, балки янги манба – кооперациядан ютишдан иборат. Классик иқтисодиёт фани Адам Смит ортидан меҳнат тақсимотида ташкилот аъзоларининг у ёки бу вазифаларни ҳал этишдаги қиёсий устунликларининг асосий манбасини кўради. Ушбу ёндашувга кўра, кооперация фойдали, чунки алоҳида вазифаларни бажаришга ихтисослашган ходимлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан улар томонидан барча вазифалар мустақил ҳал этилгандагига қараганда кўп маҳсулот ишлаб чиқаради. «Ишчининг чаққонлигини ривожлантириш у бажаришга қодир бўлган ишлар миқдорини оширади. Меҳнат тақсимоти эса, ҳар бир ишчининг ишини қандайдир оддий операцияга йўйиб ва ушбу операцияни унинг бутун ҳаётидаги ягона машғулотга айлантирган ҳолда, ишчининг абжирлигини керакли даражада оширади». Ассоциатив муҳит нафақат меҳнат тақсимоти, балки «жамоавий иш» асосида кооперациядан фойда олиш имконини беради. Кооперациядан олинадиган ижобий самара биргаликда ишлаш ва ташкилот аъзолари – «жамоа»нинг ўзаро қўллаб-қувватлаши билан шартланган. Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш жоизки, «агентлар» иттифоқи сифатида фирмада «принципал»дан «агентлар»ни уларнинг умумий натижага қўшган улушига мувофиқ мукофотлашини, «агент»дан эса «принципал» томонидан қўйилган вазифаларнинг виждонан бажарилишини талаб қилувчи «олтин қоида» асосида «принципал» ва «агент» муаммосини ҳал этиш имконияти пайдо бўлади. Мисол тариқасида қуйидаги моделни келтирамиз, унда ўйинчилар учта стратегиядан биттасини танлашади: «олтин қоида», тенг саъй-ҳаракатлар стандарти ва оппортунистик хатти-ҳаракат. «Принципал» томонидан тенг саъй-ҳаракатлар стандарти «агентлар» меҳнатига қатъий белгиланган тенг ҳақ тўланилишини қўллашдан иборат, агентлар томонидан эса яхши ҳам, ёмон ҳам эмас, «ҳамма қатори» ишлашдан иборат. «Принципал» оппортунизми, бунда «агент» бозордаги барча вазият ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлмайдиган ноқулай «табиий» шарт-шароитлар (масалан, бозор конъюнктураси) белгиси остида «агент»ни пасайтирилган тарзда мукофотлаш шаклига эга бўлиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, Нэш бўйича мувозанат ҳисобланмайдиган «олтин қоида» стратегияларини фақат, бир томондан, «агентлар» ўртасида, иккинчи томондан, «агентлар» билан «принципал» ўртасидаги ўзаро ишонч меъёрлари асосида қабул қилиш мумкин. Кўриб чиқилаётган модель унда ўзаро ишончсиз ўйинчилар ҳам ўз айбини инкор этиши мумкин бўлган «ҳукм қилинганлар дилеммаси»нинг варианти ҳисобланади.
Шунга қарамай «агентлар» иттифоқи сифатида фирма моделиниг тарқалишини қуйидаги омиллар чегаралайди: «агентлар»нинг хатарга мойиллиги; ташкилот иштирокчиларининг сони: самарали бўлиш учун, ротация федератив тамойиллари асосида ягона ташкилотга бирлашган 5-10 кишидан иборат гуруҳ доирасида қўллинилиши мумкин; ташкилот аъзоларининг умумий сони 100 кишидан ошмаслиги керак (10 кишидан иборат 10 та гуруҳ). ташкилот аъзолари томонидан «ижтимоий» сармояга, яъни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ишонч анъаналари, умумий мақсадлар ва манфаатларга дастлабки эгалик қилиш; ижтимоий сармоя ташкилот фаолият кўрсатишининг дастлабки босқичида «агентлар» ротациясини бошлаш учун зарур. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling