Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet64/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

Хулоса


1. «Принципал-агент» муаммоси ҳар қандай ташкилот фаолият кўрсатишини мураккаблаштиради. «Агент»дан «принципал»нинг фойдалилигини оширувчи ҳаракатларни кутишади, лекин «агент» ҳамма вақт ўзи билан «принципал» ўртасида мавжуд бўлган ахборот асимметриясидан ўз фойдаси йўлида ва «принципал» манфаатларига зид равишда фойдаланишга ҳаракат қилади. Муаммони ҳал этиш йўллари бир нечта: юқори ҳаражатлар билан боғлиқ бевосита назоратни кучайтириш; «принципал» томонидан «агентлар» мусобақасининг ташкил этилиши; «агентлар»нинг ташкилот фаолиятининг даромадларида иштирок этиши ва «агентлар»нинг ўзлари томонидан «принципал» функцияларининг бажарилиши. «Принципал-агент» муаммосини ҳал этишнинг ушбу вариантлари фирма ички тузилмаси учта хилининг табиатини изоҳлайди: унитар, холдинг ва мультидивизионал.
2. Фирманинг ички тузилиши таркибини шартлаб берувчи омилларнинг ҳар бир ўзига хос комбинацияси ташкилий маданият асосида ўзини ўзи такрор ишлаб чиқариш тенденциясига эга. Гап ташкилотнинг траектория бўйича ривожланиши ҳақида бораяпти. «Ривожланишнинг тарихий шартланганлик самараси»нинг мавжуд бўлиши корхоналарнинг тўртта идеал хили ҳақида гапириш имконини беради: буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона, А фирма, J фирма ва ўтиш хилидаги корхона. Корхоналарнинг бундай хиллари буйруқбозлик иқтисодиётида (шўролар хилидаги иқтисодиётда), мутлақ рақобат иқтисодиётида (Америка хилидаги иқтисодиётда), иқтисодиётнинг корпоратив моделида (япон хилидаги иқтисодиётда) ва ўтиш иқтисодиётида юзага келган омилларнинг ўзига хос комбинацияларини акс эттиради.


Таянч сўзлар ва иборалар
“Принципиал” ва “агент” муносабатлари, ички ахборот ассимметрияси, Нэш бўйича мувазанат, “агентлар” рақобати, фирманинг ички тузилмалари, холдинг, унитар ташкилот, мултидивизинал тузилма, траектория, ташкилий маданият, фирманинг хиллари, таққослаш мезонлари.


Такрорлаш учун саволлар

  1. “Принципиал” ва “агент” сўзлари нимани англатади? Улар ўртасидаги муносабатлар нималарга асосланади?

  2. Сизга яхши таниш бўлган ташкилотни танланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг: корхонада «принципал-агент» муаммоси қандай ҳал этилади; корхонанинг ташкилий тузилиши қанақа (унитар, холдинг, мультидивизионал, аралаш); корхона фирманинг қайси идеал хилига кўпроқ яқин?

  3. Ўзбекистон бозорида ишловчи чет эл фирмасининг филиали қандай хилдаги корхона жумласига кириши мумкин? Жавобингизни асослашда қайси омиларни ҳисобга олиш лозим?

  4. Ўтиш хилидаги корхона барқарор ташкилий тузилма ҳисобланадими ёки ушбу идеал хил ёрдамида фақат Б корхонанинг А фирмага айлантирилишидаги босқич ёритилганми?



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling