Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Ахборотни қидириб топиш харажатлари -


Download 1.28 Mb.
bet26/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

Ахборотни қидириб топиш харажатлари - имкониятли шерик ҳақидаги, бозордаги вазият ҳақидаги ахборотни қидириб топиш харажатларини, шунингдек қўлга киритиладиган тўлиқсиз ва номукаммал ахборот билан боғлиқ йўқотишларни ўз ичига олади.

Мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари - битим шартларига риоя этилишини назорат қилиш ва ушбу шартларнинг бажарилишидан бош тортилишини олдини олиш харажатлари

Мулоқот юритиш харажатлари -алмашув шартлари, битим шаклини танлаш ҳақида мулоқотлар олиб бориш харажатларини ўз ичига олади

Тафсирлаш ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш харажатлари - судлар, ҳакамлар харажатлари; шартномани бажариш жараёнида бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун зарур бўлган вақт ва ресурслар сарфлари, шунингдек мулкчилик ҳуқуқларининг яхши тафсирланмаган ва ишончсиз ҳимоядан кўрилган йўқотишлар

Ўлчаш харажатлари - битим предмети бўлган товарлар ва хизматлар сифатини ўлчаш учун зарур бўлган харажатлар

Шартнома тузиш харажатлари - битимни юридик ёки хуфёна (норасмий) расмийлаштириш харажатлари

Учинчи шахслардан ҳимоялаш харажатлари - учинчи шахслар (давлат, уюшган жиноятчилик ва ҳ.к.)нинг битим натижасида олинадиган фойдали самара қисмига эътирозларидан ҳимоялаш харажатлари

Трансакция харажатларининг бундай таснифланиши уларни миқдорий баҳолаш масаласига нисбатан микро ва макроиқтисодий даражада ёндашиш имконини беради. Масалан, квартирадан фойдаланиш ҳуқуқининг мулкдор томонидан ижарачига топширилишини назарда тутувчи квартирани ижарага олиш бўйича битим тузишда ижарачининг трансакция харажатлари қуйидаги шаклларга эга бўлади:


5.4.-жадвал
Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари

Харажат мазмуни

Харажат шакли

Ижарага топшириладиган квартиралар, уй-жой бозоридаги нархлар ҳақидаги ахборотни қидириб топиш харажатлари: махсус нашрларни харид қилиш ва эълонлар бўйича қўнғироқлар ёки риэлторлик фирмасига мурожаат этиш;

Пул шаклидаги харажатлар ва вақт сарфлари;



Танланган квартиралар мулкдорлари билан ижаранинг алоҳида шартлари ҳақида мулоқатлар олиб бориш харажатлари;

Воситачи сарфлари ва вақт сарфлари;

Танланган квартираларни бориб кўриш жараёнида уй-жой сифатини баҳолаш харажатлари

Воситачи зиммасига юклатиш мумкин бўлган вақт сарфлари ва транспорт харажатлари

Ижара шартномасини юридик расмийлаштириш, уни нотариал тасдиқлаш харажатлари;

Пул шаклидаги харажатлар;

Мулкдорнинг ижара шартларини ўзгартириш (ижара тўловини ошириш) бўйича оппортунизмни олдини олиш харажатлари;

Вақт ва асаб сарфлари;



Мулкдор ижарачига квартирани сақлаб туриш юзасидан эътироз билдирган ва / ёки шартномани муддатидан олдин бузишни хоҳлаган тақдирда шартнома амал қилиши муддатига берилган фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш харажатлари

Вақт сарфлари ва судга мурожаат этиш билан боғлиқ пул шаклидаги харажатлар

.
Шундай қилиб, уй-жойни ижарага олишда юзага келадиган трансакция харажатларини миқдорий баҳолашга ё воситачилик фирмаларининг даромадларини таҳлил қилиш, ёки ўртача соатлик иш ҳақига кўпайтирилган бевосита пул харажатлари ва вақт сарфларини қўшиш ёрдамида эришиш мумкин.


Хулоса
Мулк хуқуқини тақсимлашда қандай тамойиллар асосида тартибга солиш ва унинг ҳамма вақт ҳам мулкдан самарали фойдаланиш учун замин яратиши асосий ўрин эгаллади. Бунда эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш, топшириш қолдиқ қийматни олиш, хавфсизлик, мерос, муддатсизлик,зарарли фойдаланишни тақиқлаш, ундириш ва бошқа хуқуқларнинг мутаносиблиги муҳим. Коуз теоремасининг тўлиқ мазмуни қуйидагича ифодаланади: агар мулкчилик ҳуқуқлари аниқ тафсирланиб, трансакция харажатлари нолга тенг бўлса, у ҳолда, агар даромад самарасидан фикрни бошқа томонга бурсак, мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланишидаги ўзгаришлардан қатьи назар, ишлаб чиқаришнинг таркиби ўзгармасдан қолади. Теореманинг шартининг биринчи хусусиятига кўра, трансакция харажатларига эътибор қаратмаган ҳолда, мулкчилик ҳуқуқларининг муайян эгаси ҳақида эмас, балки ресурсларга бўлган мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлашнинг муҳимлиги ҳақида хулоса чиқариш керак бўлади. Иккинчи хусусият эса, теоремани исботлаш учун мулкий хуқуқларнинг алмашинуви бўйича аниқ амалий мисоллардан фойдаланилган. Қайта гуруҳланган мулк деганда қонун билан мустаҳкамланган ва реал мулкчилик ҳуқуқларининг мос келмаслиги, назорат механизмлари ва корхонанинг ташкилий чегараларининг «йўқотилганлиги» тушунилади. «Чигаллашиб кетган» мулк атамаси шундай ҳолатга эътиборни қаратадики, эгалик ҳуқуқининг қонун билан белгиланган эгалари – маъмурият ва ташқи сармоядорлардан ташқари корхонанинг фаолият кўрсатиши устидан назоратни у билан ўзаро боғлиқ корхоналар, асосий етказиб берувчилар, сотиш фирмалари ва истеъмолчилар амалга оширишади. Трансакция харажатлари – бу мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш билан боғлиқ барча харажатлар.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling