Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet50/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

Тўртинчидан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш учун эмпатия нормаси талаб этилмайди. «Принципал» мукофотнинг «агент» рози бўладиган энг паст даражасини билиши кифоя қилади. Унда иккала томон ҳам шартнома ёрдамида ўзининг фойдалилигини оширадиган, «симметрик барқарорлик» (reciprocal viability) мезонига жавоб берувчи сотиш тўғрисидаги шартномадан фарқли ўлароқ, ёллаш тўғрисидаги шартнома симметрик барқарорликни назарда тутмайди. Бир томондан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга оширишдан ютуқни тақсимлаш носиммитрик хусусиятга эга. Иккинчи томондан - ҳатто «агент»га ўз ҳуқуқларини «принципал»га топширганлик учун тўланадиган компенсация «горизонтал бўйича» эмас, фақат «вертиал бўйича» муносабатларга тааллуқли. Ёллаш тўғрисидаги шартнома бир неча «агент»га амал қилинган ҳолларда улар ўртасидаги муносабатлар «принципал»га мурожаат этиш орқали тартибга солинади ва шунинг учун симметрик барқарорликка эришишга йўналтирилмаган.

Ва ниҳоят, қонунга бўйсуниш меъёрига зарурат йўқ, чунки шартномани амалга ошириш юзасидан келиб чиқадиган низолар умуман қонунга бўйсуниш орқали ҳал этилмайди. Ёллаш тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ барча масалалар «ички ҳакам» - «принципал» томонидан ҳал этилади.

Шу тариқа «принципал» ва «агент»нинг ёритилган ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар йиғиндиси буйруқбозлик иқтисодиёти конституциясини эслатади. Лекин, бу тасодиф эмас. Неоинституционал назария асосчиси, Нобель мукофотининг лаурияти Роналд Коуз ўзининг «Фирма табиати» мақоласида буйруқбозлик асосига эга бўлган иқтисодий муносабатлар бозор тизимининг ичида ҳам мавжуд, деган хулосага келади. «Бизнинг иқтисодиётда режалаштириш мавжуд... Фирма ичида... бозор трансакцияларига барҳам берилган, алмашув трансакцияларига эга бўлган мураккаб бозор тузилмасининг ролини эса тадбиркор-мувофиқлаштрувчи ўйнайди, у ишлаб чиқаришни ҳам бошқаради».

Бошқача айтганда, буйруқбозлик иқтисодиёти конституцияси нафақат тарихий жиҳатдан қизиқиш уйғотади, балки у алоҳида тузилмалар - ёллаш тўғрисидаги шартнома асосида юзага келадиган ташкилотлар доирасида муносабатларни тартибга солади. Ташкилот деганда биз «таърифланадиган чегараларга эга бўлган ва мақсадларга ёки иштирокчи аъзолар томонидан тақсимланадиган мақсадлар йиғиндисига эришиш учун фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш бирлиги»ни тушунамиз. Фирмалар (мувофиқлаштиришнинг иқтисодий бирликлари), касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, университетлар, фойда кўрмай ишловчи ташкилотлар ва кўплаб бошқа «мувофиқлаштириш бирликлари» ташкилотлар ҳисобланади. Ушбу таърифдан ташкилотнинг учта асосий хусусияти келиб чиқади.


  1. Download 1.28 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling