Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet52/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

9-БОБ. ФИРМА НАЗАРИЯСИ
9.1. «Принципал» ва «агент» ўзаро муносабатлари муаммоси
9.2. «Принципал-агент» муаммоларини ҳал этиш вариантлари
9.3. Фирманинг ички тузилмаси
9.4. Фирмалар типологияси. Фирмани ривожлантириш траекторияси
9.5. Фирмаларнинг асосий хиллари


9.1. «Принципал» ва «агент» ўзаро муносабатлари муаммоси

Иш берувчида ўзининг виждонлилиги тўғрисида шубҳа уйғотмаган ҳолда, у қандай секин ишлаши мумкинлигини аниқлаш учун ўз вақтининг катта қисмини йўқотмаган билимдон ходимни топиш амри маҳол.


Ф. Тейлор - меҳнатни илмий ташкил қилиш асосчиси

Ташкилот ўлчамларининг ўсиши сони ортган «агентлар» ҳаракати устидан назорат қилиш учун талаб этиладиган «принципал» харажатларининг ошишини белгилаб беради. «Агент»ни назорат қилиш зарурати ва назоратни амалга оширишни истамаслик ўртасидаги танловдан иборат бўлган «принципал» дилеммасини ўйинлар назариясидан қуйидаги модел ёрдамида кўрсатамиз. «Принципал»нинг назорат қилиш учун харажатлари 1 га тенг дейлик, «агент» томонидан ўз мажбуриятларининг виждонан бажарилишидан олинадиган фойда 2 га ва виждонсизлик билан бажарганлик ҳолатлардаги йўқотишлар эса –2 га тенг, дейлик. «Агент» томонидан ўз вазифасини бажаришга нисбатан виждонсизлик билан муносабатда бўлинган ёки «ишдан бўйин товлаш» ҳолатлари аниқланган тақдирда, у мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини ҳисобга олган ҳолда, «принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари қуйидаги матрица билан изоҳланади:


9.1 -жадвал
«Принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари







«Принципал»

«Агент»

Назорат қилиш

Назорат қилмаслик

Виждонан ишлаш

1; 1 [St2]

1; 2 [St1, P]

Ишдан бўйин товлаш

0; -1

2; -2

Ушбу ўйинда «принципал» ва «агент» стратегиясининг мос келмаслиги муаммоси яққол кўриниб турибди. Бунда Нэш бўйича мувозанат мавжуд эмас: «принципал» ва «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатларда оптимал натижага эришиш ташкилотнинг ўсиши жараёнида юзага келадиган таҳдид остида бўлади.


Лекин, назорат харажатларининг ортиши «агентлар» сонининг ўсишига тўғри пропорционал эмас. Бу ерда «принципал» ва «агент» ўртасида ахборот асимметриясининг пайдо бўлиши омилини ҳисобга олиш лозим. Учинчи ўйинчи – «табиат» билан ўйинни таҳлил қилган ҳолда, биз иккита асосий ўйинчи ўртасидаги ахборот асимметриясидан фикрни бошқа томонга бурдик. Ташкилот ичида ахборот асимметриясининг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш учун, институционал тизим сифатида буйруқбозлик тизимини тадқиқ қилган Фридрих фон Хайекнинг исботларини эслаймиз.

Ҳеч қандай ўйланган марказ (яъни «принципал») ҳамма вақт барча ҳодисалардан хабардор бўлиб туришга ... ва ушбу ахборотни манфаатдор томонларнинг ҳукмига тезкор ҳавола этишга қодир эмас.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling