Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Давлатнинг «муваффақиятсизликлари»
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
12.3. Давлатнинг «муваффақиятсизликлари»
Исталган бошқа ташкилий тузилма сингари давлатнинг фаолият кўрсатиши ҳам трансакция харажатлари билан боғлиқ. Ва улар катта миқдордаги трансакцияларга қараганда қанчалик кўп бўлса, давлат шартнома шартларини бажаришнинг кафили сифатда иштирок этади. Шахс ва давлат ўтасида юзага келадиган ҳукумронлик муносабатлари мураккаб ва позицион хусусиятга эга. Биринчидан, шахслар давлатга назорат қилиш ҳуқуқи билан бирга ушбу ҳуқуқни ўз вакилларига – давлат хизматчиларига ўтказиш ҳуқуқини ҳам топширишади. Иккинчидан, шахслар назорат қилиш ҳуқуқини муайян шахсга эмас, балки давлат тузилмасида маълум мавқени эгаллаб турган функционер - бюрократларга топширишади. Ҳукумронлик муносабатлари функционерларнинг шахсий хусусиятларига эмас, балки уларнинг «оқилона яратилган қоидалар билан асосланган ишбилармонлик маҳоратига» асосланади. Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилишда давлатнинг роли қанчалик фаол бўлса, давлатнинг ички тузилиши шунчалик мураккаб ва давлат хизматчиларининг сони шунчалик юқори, демак, давлат аппаратининг ичида айланувчи ахборотнинг бузиб кўрсатилиши даражаси шунчалик юқори бўлади. Бундан ташқари, мониторинг ва давлат томонидан ўз вакиллари – бюрократларнинг оппортунистик хатти-ҳаракатларини олдини олиш харажатлари ҳам ортади. Шунинг учун давлатнинг мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш жараёнига ҳар қандай аралашувини моделлаштиришда биз, биринчидан, ахборотнинг эҳтимолий бузиб кўрсатилишини, иккинчидан, мажбур қилишдан легитим фойдаланиш эҳтимоли ҳамма вақт 100 фоиздан камлигини ҳисобга олишимиз зарур. Ҳозирги вақтда очиқча фойдаланиладиган ресурсларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқларининг давлат томонидан тафсирланиши жараёнини ёритиш учун Элинор Остром қуйидаги матрицани таклиф этади.
бу ерда у – давлат томонидан куч ишлатишнинг легитим қўлланилиши эҳтимоли; х - қонун билан белгиланган мулкчилик ҳуқуқларини бузмаганларга қарши куч ишлатишнинг нолегитим, ҳато қўлланилиши эҳтимоли (давлат томонидан куч ишлатишнинг қўлланилиши фойдалиликнинг иккита бирлиги йўқотилишига олиб келиши кўзда тутилади). Бундан келиб чиқадики, давлат томонидан фойдаланиладиган ахборотнинг ишончлилик даражаси 75 фоиздан кам бўлса (х > 0,25; у < 0,75), давлатнинг аралашуви ресурсдан фойдаланувчилар томонидан куч ишлатишнинг қўлланилиши эскалациясини тўхтатиб қололмайди. Ҳақиқатдан ҳам, х ва у нинг ушбу қийматларида Нэш бўйича ягона мувазанатли якун (2 у; 2 у), - куч ишлатишдан икки томонлама фойдаланиш бўлади. Шунинг учун бозорнинг «муваффақиятсизликлари» билан бир қаторда давлатнинг «муваффақиятсизликлари»ни ҳам эътиборга олиш лозим. Хусусан, давлатнинг қуйидаги «муваффақиятсизликлари» ажратилади: даромадлар ва харажатларнинг мос келмаслиги: оддий фирмадан фарқли ўлароқ, давлатнинг қатъий бюджет чеклови даражаси мутлақ даражадан анча йироқ, давлат, ҳатто агар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган тақдирда ҳам, уни банкротга айлантириш анча мушкул; давлат фаолияти самарадорлигининг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги: фирма учун фойда сингари самарадорликнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги туфайли давлат тузилмалари уларни мустақил ишлаб чиқилган стандартлар билан алмаштиради ва ушбу ҳолатда давлатнинг фаолияти уларнинг ўзлари томонидан бериладиган мезонлар (бюджет тушумларининг ўсиши, давлат назоратининг экспансияси ва ҳ.к.) бўйича баҳоланади; олдинга қўйилган натижалардан фарқ қилувчи натижаларга эришиш эҳтимоли: ахборот харажатлари ҳамда мониторинг ва назорат харажатларининг ўсиши амалга оширилган вазифаларнинг олдинга қўйилган вазифалардан мунтазам фарқ қилиши учун замин яратади (юқорида келтирилган, унда давлатнинг куч ишлатишдан хусусий фойдаланишни чеклашга уриниши унинг эскалациясига олиб келиши мумкин бўлган модел бунга яққол мисол бўлади); ресурсларнинг нотенг тақсимланиши: трансакция харажатлари нолдан фарқ қилганда ресурсларга бўлган мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашда давлат учун адолатлиликнинг бир неча стандартлари мавжуд; Парето бўйича оптимум билан бир қаторда қуйидагилар ана шундай стандартлар ҳисобланади: Калдора қоидаси (агар ресурсларни тақсимлаш натижасидан ютаётган томон ютқазаётган томонга йўқотишларни қоплашга қодир бўлса, ресурсларни тақсимлашга ўзгартириш киритишга йўл қўйилади), Ролз қоидаси (энг кам таъминланганларнинг аҳволини яхшиловчи - ресурсларнинг адолатли тақсимланиши) ва кўплаб бошқа стандартлар. Шунинг учун иккита идеал ҳолат (бир томондан, шартноманинг бажарилиши қисман кафолатланган мулкчилик ҳуқуқларини харажатларсиз фаолият кўрсатувчи бозор алмашуви асосида тақсимлаш ва, иккинчи томондан, ҳуқуқлар билан алмашиш устидан назоратни шартнома томонларининг манфаатлари йўлида ҳаракат қилувчи давлатга ўтказиш) ўртасида эмас, балки иккита такомиллашмаган муқобил ваиантлар ўртасида танлашга тўғри келади. Бозор ва давлат ўртасидаги танлов фақат номукаммалликларнинг турли даражалари ва хиллари ўртасидаги танлов ҳисобланади. Шундай қилиб, мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоя қилишнинг бозор механизми нолдан фарқ қилувчи трансакция харажатларини ва куч ишлатиш эскалациясини назарда тутади, давлат томонидан куч ишлатишдан фойдаланиш учун монопол ҳуқуқнинг қўлга киритилиши ҳам, бу сафар давлат аппаратининг ичида, трансакция харажатларининг ўсишига олиб келади, бу ҳол ҳуқуқларнинг тақсимланишида мунтазам бузиб кўрсатишларни келтириб чиқаради. Шу муносабат билан О.Уильямсон мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг у ёки бу варианти самарадорлигини, уни фаразия билан эмас, балки реал амалга ошириладиган муқобил вариантлар билан таққослаган ҳолда баҳолашни таклиф этади. Агар тақсимлашнинг қайсидир варианти учун уни таърифлаш ва катта миқдордаги соф ютуқ билан жорий этиш мумкин бўлган муқобил вариантни таклиф этиш мумкин бўлмаса, уни оптимал деб ҳисоблаш лозим. Шу нуқтаи назардан, илгари самарасиз ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлаш мисоллари реал муқобил вариантларни ҳисобга олган ҳолда, оптимал бўлиб чиқмоқда. Хусусан, кўпинча давлат аралашувининг иқтисодиёт учун зарарлилигига мисол тариқасида фойдаланиладиган АҚШ федерал ҳукуматининг «шакар дастури» (шакарни арзон импорт қилиш ўрнига унинг миллий ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш) амалда барча иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаққонийликка жавоб берувчи ягона вариант ҳисобланади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling