Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Шайбонийлар давлатида маданий ҳаѐт. Ислом дини


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Шайбонийлар давлатида маданий ҳаѐт. Ислом дини. Аввалги 
сулолалар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда юксак даражада 
ривожланган маданий анъаналар шайбонийлар даврида ҳам давом этди ҳамда 
бойитилди. Бу дарда маданий ҳаѐтнинг кўплаб жабҳаларида: адабиѐт, 
тарихнавислик, ҳаттотлик, мусиқа, эпиграфика, меъморчилик, наққошлик, 
ислом маданияти кабиларда айрим сиѐсий ҳаѐтдаги инқироз ҳолатларига 
қарамасдан ривожланиш жараѐнлари кўзатилади. 
Адабиѐтнинг турли жанрларида Муҳаммад Солих, Хожа Афсодий, 
Восифий, Мажлисий, Убайдий, Бақоий, Шайдо, Ошиқ, Азизий, Нисорий, 
Мушфиқий, Нахлий, Мутрифий кабилар баракали ижод қилдилар. Бу 
даврдаги адабиѐт намоѐндалари Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон
Шарқий Туркистон каби қўшни давлатларидаги қалам аҳли билан ижодий 
алоқада бўлдилар. 
Бу даврда яратилган адабий асарлар орасида Бухоролик адабиѐтшунос 
олим ва шоир Ҳасанхожа Нисорийнинг ―Музаккири аҳбоб‖ (―Дўстлар 
ѐдномаси‖) асарини келтириш (1516-1597 йй.) мумкин. Қомусий ҳусусиятга 
эга бўлган бу асарда XVI асрда Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон, 
Туркия ва Шарқий Туркистонда яшаб ижлд этган 228 та шоирлар, жумладан, 
Жомий, Навоий, Ҳусайн Байқаро, Ҳусайн Воиз Кошифийлар тўғрисида, 
Арслонбоб, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Занги ота, Шайх 
Худойдод каби тасаввуф намоѐндаларининг ҳаѐти, кароматлари ҳақида, 
шунингдек, тарихий воқеалар, илм-фан ривожи, санъат соҳасидаги ютуқлар, 
турли шаҳарлардаги меъморчилик ривожи ҳақида маълумотлар берилади. 
Абдуллахон II га атаб ѐзилган мазкур асар Ўрта Осиѐ, Эрон ва 
Ҳиндистондаги адабий муҳит ҳақида бой маълумотлар берувчи манба 
ҳисобланади. 
Бу даврда ҳукмрон сулола вакиллари адабиѐт ривожига ҳомийлик 
қилиш билан бирга ўзлари ҳам ижод билан шуғулланганлар. Хусусан, 
Шайбонийхон, Убайдуллахон, Абдуллахон II, Дўст Муҳаммад Султон 
(Наврўз Аҳмадхоннинг ўғли) кабиларнинг айрим асарлари ва ғазаллари 
бизгача сақланиб қолган. 
Бу даврда тарихнавислик соҳасида ҳам кўплаб тарихий асарлар 
яратилди. Сулола асосчиси Шайбонийхон ва унинг ворисларига атаб ѐзилган 
Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад Ибн Али Насруллоҳийнинг ―Зубдат-ал асар‖, 
Мулла Шодийнинг ―Фатҳнома‖, Биноийнинг ―Шайбонийнома‖, Муҳаммад 
Солиҳнинг ―Шайбонийнома‖, Фазлуллоҳ Рўзбехоннинг ―Меҳмонномаи 
Бухоро‖, Зайниддин Восифийнинг ―Бадойе ул вақое‖ , Ҳофиз Таниш 


387 
Бухорийнинг ―Абдулланома‖, муаллифи номаълум бўлган ―Таворихи 
гўзида‖, Нусратнома‖ кабилар фикримиз далилидир. 
Манбаларнинг маълумот беришича, бу даврда рассомлик, ҳаттотлик ва 
мусиқа санъатида, фикҳ, тиббиѐт, риѐзиѐт (математика), ҳандаса (геометрия), 
ва илми нужум (астрономия) соҳаларида ҳам ривожланиш юз беради. 
Масалан, кўпроқ шоир сифатида танилган Мушфиқий (1538-1588 йй.) 
фалсафа, астрономия, фикҳ, ҳисоб, физика, мусиқа, араб тили каби 
соҳаларида ҳам етук саналган. Бу даврда тиббиѐт соҳасида ҳам қатор асарлар 
яратилган. Жумладан, Кучкунчихон ва Абу Саидхон замонларида яшаган 
машҳур табиб ва олим Султон Али ―Дастур ал-илож‖, ―Муқаддимаи дастур 
ал-илож‖ рисолаларини ѐзиб, уларда инсон танасидаги касалликларнинг 
шарҳи 
ҳамда 
уларни 
даволаш 
тўғрисида 
маълумотлар 
берган. 
Абдулатифхоннинг шахсий табиби Муҳаммад Юсуф, Наврўз Аҳмадхон 
саройида эса табиб Шоҳ Алилар фаолият олиб бориб ―Кўз касаллигига оид 
асарлар сараси‖, ―Кўз табиблари учун қўлланма‖ каби асарлар яратганлар. 
Шунингдек, Муҳаммад Юсуфнинг ―Иситмани ўрганишга доир‖, ―Қон 
томири ва сийдик‖ каби асарлари ҳам маълум. 1562-1567 йилларда табиб 
Убайдуллоҳ Қаҳҳол тиббиѐтга оид муҳим қомусий асар ―Касаллик 
шифоси‖ни яратган. Ушбу асарларда келтирилган даво услублари, ташхис 
қўйиш, дорилар тайѐрлаш каби маълумотлар ўрта асрлар мусулмон Шарқи 
тиббиѐтига хос илғор анъаналар XVI асрда ҳам давом этганлигини кўрсатади. 
Шайбонийлар ҳукмдорлари меъморчилик соҳасида ҳам қатор ишларни 
амалга ошириб, турли мақсадларга мўлжалланган қурилиш ишларини амалга 
оширганлар. Меъморчилик иншоотлари нафақат ҳукмрон сулола вакиллари,
балки хусусий мулкдорлар томонидан ҳам бунѐд этилган. Мамлакатнинг 
Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қарши, Кармана, Туркистон, Марв, Балх, 
Ҳирот, Хива каби кўплаб шаҳарларида турли меъморчилик иншоотлари-
мадраса ва мачитлар, хонақолар, тимлар, миноралар, ҳаммомлар, 
карвонсаройлар, сардоба ва кўприклар бунѐд этилиб, шаҳарлар деворлари 
таъмирланди. Мисол учун, Самарқанддаги Шайбонийхон қурдирган Хонийа, 
Абу Саид ва Қулбобо Кўкалдош номлари билан боғлиқ мадрасалар, 
Самарқанд яқинидаги сув айирғич, Бухорода шаҳар деворининг 
таъмирланиши, Мир Араб, Абдуллахон, Модарихон мадрасалари
Тошкентдаги Бароқхон (ҳозирги Хасти Имом) ва Кўкалдош мадрасалари, 
Туркистонда Шайбонийхон масжида, Карманада Қосим Шайх масжиди, 
Балхда қалъа деворининг таъмирланиши, Абдуллахон, Қулбобо Кўкалдош 
мадрасалари, Ҳиротда Кўкалдош мадрасаси кабилар шулар жумласидандир. 
Бухоро хонлигидаги меъморчилик ва шаҳарлар тараққиѐти
Абдуллахон II даврида айниқса юксалди. Ҳозирги Ўрта Осиѐнинг деярли 
бутун ҳудудларини ўз ичига олган давлатни барпо этиш жараѐнида 
Абдуллахон II жуда кўплаб ҳарбий юришлар олиб борган бўлса-да, 
мамлакатдаги иқтисодиѐт, маданият, шаҳарлар тараққиѐтига алоҳида эътибор 
қаратган. Чунончи, Ўрта Осиѐдаги XVI асрга оид меъморчилик 
обидаларининг асосий кўпчилик қисми бу ҳукмдор даврида бунѐд этилган 
бўлиб, манбаларнинг маълумот беришича, уларнинг сони 1000 дан ошади. 


388 
Маълумки, XV асрнинг иккинчи ярми Ўрта Осиѐнинг исломий ҳаѐтида 
Хўжа Аҳрор фаолиятининг фаоллашуви билан изоҳланади. Кейинроқ эса, бу 
ҳудудлардаги маънавий-диний ҳаѐтда суфийликнинг бир қатор йирик 
намоѐндалари шаклланади. Сиѐсий ҳокимиятнинг шайбонийлар қўлига
ўтиши натижасида темурийлар давридаги йирик диний уламолар янги диний 
вакиллар, хусусан, XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жўйбор шайхлари 
билан алмашади. Улардан энг машҳурлари Хожа Муҳаммад Ислом (1493-
1563 йй.), Хожа Съаад (1531-1589 йй.), Хожа Тожиддин Ҳасан (1547-1646 
йй.), Хожа Абурахим (1575-1628-29 йй.) кабилар бўлиб, улар Нақшбандия 
тариқатининг йўлбошчилари эдилар. Бу даврда Мовароуннаҳрда Яссавия ва 
Кубровия тариқоти намоѐндалари ҳам мавжуд бўлган бўлса-да, бу иккала 
тариқат вакиллари Мовароуннаҳрнинг сиѐсий ҳаѐтига жуйбор шайхлари каби 
таъсир эта олмас ва аралашмас эдилар.
Яманнинг Хадрамаути деган жойида туғилган Саид Шамсуддин 
Абдуллоҳ XV асрнинг 80-йилларида Мовароуннаҳрга келади ва Хўжа 
Ахрорнинг муриди бўлади. Ўрта Осиѐ ислом дини тарихига Мири Араб номи
билан кирган бу шахс кейинчалик, Шайбонийхон ва Убайдуллахон 
даврларида жуда катта обрў ва мавқега эга бўлиб, йирик мулкдорга 
айланади. Туркистондаги Саврон шаҳрида яшаган Мири Араб Бухорога тез-
тез бориб, сарой ишларига аралашиб турарди. Унинг мавқеи шунчалик 
баланд эди-ки, ҳаттоки хон ва унинг атрофидагилар ҳам у билан
ҳисоблашар эдилар. 
Шайбонийлар давридаги вилоят ҳокимлари ўзларининг юқори 
лавозимдаги амалдорлар билан муносабатларини яхшилаш учун тез-тез 
шайхларга мурожат этиб турганлар. Шунингдек, ҳукмрон доира вакиллари 
ҳам ўзларининг сиѐсий курашларида суфийлар мададидан фойдаланганлар.
Шайбонийлар даври тарихига хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу 
даврдаги ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маданий ҳаѐтда кўплаб ижобий
ўзгаришлар юз берганлигига қарамасдан, ўрта асрлар тарихининг бошқа 
даврларида бўлгани каби, бу даврда ҳам ўзаро урушлар доимий бўлиб турди. 
Бу даврга келиб давлат бошқарувида яна кўчманчи ва ярим кўчманчи 
анъаналар устунлик қила бошлади. Шунга қарамасдан бу давр Ўзбекистон 
давлатчилиги тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу аҳамият илм-фан 
ва маданият , шаҳарсозлик ҳамда меъморчилик равнақи билан изоҳланади. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling