Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Имомқулихон (1611-1642) Валимуҳаммадхон ҳукмрон- лиги даврида ҳам Балx ва Ҳирот учун курашлар давом этди. Бу курашларда Валимуҳаммадхоннинг қўли баланд келган бўлсада, у 1607 йлида Эрон шоҳи Аббос I билан сулҳ шартномаси имзолади. Бунинг натижасида Xуросон бутунлай Сафавийлар қўлига ўтиб кетди. Натижада бусиз ҳам Валимуҳаммад саройи ишларига доимий аралашиб юрган, кўп ҳолларда хонсиз ҳам қарор қабул қиладиган, ўзларини сиѐсий жиҳатдан мустақил деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ бухоролик амалдорлар Валимуҳаммадга қарши 1608 йилда фитна уюштирадилар. Xон Эрон шоҳи Аббос I ҳузурига қочиб кетади. Бухоро тахтида яна бошбошдоқликлар бошланиб кетиб, 1611 йилнинг ѐзида Валимуҳаммадхон Аббос I ѐрдамида Бухоро тахтини эгаллаши ҳам узоққа чўзилмади. 1611 йилнинг октябрида Самарқанд атрофидаги Имомқулихон билан бўлган тўқнашувда Валимуҳаммадхон ҳалок бўлди. Аштархонийлар тахтига Боқимуҳаммаднинг ўғли Имомқулихон ( 1611-1642 йй. ) ўтиради. Бу даврга келиб маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзбошимчалиги ҳаддидан ошиб, бу ҳолат айниқса ўтроқ аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир этарди. 391 Имомқулихон ўзбошимча ҳокимлар ҳаракатини сусайтиришга муваффақ бўлди. Имомқулихон Xоразм ва Xуросонни қайта қўлга кирита олмаган бўлса-да, Тошкент, Андижон, Туркистон шаҳарларига xавф солиб турган қозоқлар, қалмиқлар ва бошқа кўплаб кўчманчиларга қарши кураш олиб борди. Айрим ҳолларда уларга ѐн бериб, кўчманчилар кучларидан Эрон шоҳларига қарши курашда фойдаланди. Имомқулихон Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ерларга ўғли Искандар Султонни ҳоким этиб тайинлади. Аммо, тошкентликлар Искандар Султон сиѐсатидан норози бўлиб исѐн кўтардилар ва натижада у ўлдирилди. Бунинг эвазига Имомқулихон Тошкентда қирғинбарот ўтказганлиги манбалардан маълумдир. Шунга қарамасдан манбаларнинг гувоҳлик беришича, Имомқулихон даврида хон ҳокимиятининг мавқеи ошиб, ички вазият, сиѐсий, ижтимоий ва иктисодий барқарорлик яхшиланди. Муҳаммад Юсуф (ибн Xожи Бақо) нинг ―Тариxи Муқумхоний‖ асарида берилишича, ―Имомқулихон ночорлар ишини енгиллаштирди, арз билан келганларни қайтармади. Унинг замонида на камбағал, на бечора қолмаганди. Чиқарган буйруқлари ижроси борасида амалдорларига қаттик турди, қоронғи тушиши билан оддий кийим кийиб вазири ва қўрчи билан бозорлару маҳаллаларни айланиб, оддий ҳалкнинг ҳақиқий аҳволидан ҳабардор бўлиб турарди‖. Умрининг оҳирида кўзи ожиз бўлиб қолган Имомқулихон 1642 йилда Маккага ҳаж сафарига жўнаб 1644 йилда Мадинада вафот этади. Имомқулихондан сўнг таxтга унинг укаси Нодирмуҳаммад (1642-1645 йй.) ўтирди. Нодимуҳаммад xон бўлгунига қадар Балҳ ҳокими бўлиб, узоқ вақт таҳтни бошқара олмади. У ҳокимият тепасига келгач, мамлакатдаги аҳвол тезда ўзгариб кетди. Чунки xон давлат ишларида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган зодагонларга яқинлашолмай, улар билан тил топиша олмади. Ундан ташқари Нодирмуҳаммадхон мамлакатнинг ижтимоий - сиѐсий ҳаѐтида муҳим рол тутган амирлар ва султонлар мавқеини чеклаш билан бирга мамлакатнинг асосий вилоятларини ўзининг олти ўғли, бир набираси ва икки жиянига бўлиб берди. Жумладан, ўғиллари Абдулазиз Султонга Самарқанд, Xисрав Султонга Бадаxшон билан Қундуз, Барҳом Султонга Тошкент, Субҳонқули Султонга Балx, Қутлуқ Муҳаммад Султонга Xисор, Абдурахмон Султонга Шибирғон ва Андxуд, набираси Косим Султонга Хузор, жиянлари Муҳаммадѐр Султонга Шаҳрисабз, Сўфи Султонга Толиқон берилди. Бундай шароитда орадан кўп вақт ўтмай вазият кескин ўзгарди. Саройдаги лавозимлардан озод этилган амалдорларнинг норозилиги кучайиб турган бир пайтда, мамлакат ҳудудларига шимолдан кўчманчилар ҳужумлари бошланди. Нодирмуҳаммадхон кўчманчиларга қарши курашга ўғли Абдулазизхон бошчилигидаги қўшинни жўнатади. Олий ҳукумдордан норози бўлган бир гуруҳ амалдорлар 1645 йилнинг апрелида Учтепа атрофидаги Янгисарой деган жойда Нодирмуҳаммаднинг катта ўғли Абдулазиз Султонни xон деб эълон қиладилар. Бу пайтда Қарши даштларида ов қилиб юрган Нодирмуҳаммадхон бу ҳабарни эшитиб Балҳга кочади. 392 Абдулазизхон ҳукмронлиги даври (1645-1681 йй.) ўзаро курашлар билан бошланди. Балxда ўрнашиб олган Нодирмуҳаммад қолган ўғилларига ва янги xондан норози бўлган Бухоро амирларига таяниб Абдулазизхон ҳокимиятини тортиб олишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. Шундан сўнг Нодирмухаммадхон ҳинд ҳукмдори бобурий шаҳзода Шоҳ Жаҳондан ѐрдам сўради. Бундан фойдаланган бобурийлар Балx ва Бадаxшонни эгаллаб, бу ҳудудларда икки йил ҳукмронлик қиладилар. Нодирмуҳаммад эса Эрон шоҳи ҳузурига кочиб кетди. 1647 йил октябрда Абдулазизхон Балxга ҳужум қилиб уни бобурийлардан тортиб олди. Нодирмуҳаммад эса 1651 йилда ҳаж сафарига чиқиб йўлда вафот этди. Абдулазизхон даврида мамлакатда нотинчликлар ҳукм сурди. Айниқса, Балxда ҳукмронлик қилаѐтган Субхонқули Султон билан Абдулазизхон ўртасидаги кураш кескинлашди. Абдулазизхон Балxни Бухорога бўйсундиришга бир неча марта уринган (1652-1657 йй.) бўлсада, Субҳонқули Султонни мағлуб эта олмади. Ундан ташқари, олий ҳокимиятнинг заифлашгани ҳамда ўзаро урушлардан фойдаланган Xива ҳонлари Бухорога тез - тез ҳужумлар уюштириб турдилар. Улар 1658 йилда Кармана ва Вардонзани талон- тарож килиб, 1662 йилда Бухорогача етиб келдилар. Балx можаролари 1658 йилда Абдулазизхоннинг пири Абдуғаффор хожанинг аралашуви билан бироз барҳам топган бўлсада, амалда Субхонқули Султон Балҳни мустақил бошқарган. Xива билан узоқ урушлар устига мамлакатдаги турли ижтимоий қатламлар ўртасидаги ихтилофларнинг кескинлашиб бориши мамлакат ҳаѐтига салбий таъсир кўрсатган. Манба тили билан айтганда Абдулазизхон даврида ―Мовароуннаҳр ва Балx вилоятлари хоразмликлар ва қозоқлар ҳужумлари туфайли ҳалокат ѐқасига келиб қолди‖. Қариб қолган Абдулазизхон душман ҳужумларини қайтаролмай қолганди. Ундан ташкари, унинг даврида йирик ер эгаларининг иктисодий ва сиѐсий мустақиллигининг кучаюви марказий хокимиятни янада заифлаштирганди. 1681 йилда Абдулазизхон таxтни укаси Субхонқули Султонга топшириб, ўзи ҳаж сафарига жўнайди. Субхонқулихон (1681-1702йй.) ҳукмронлиги йилларида ҳам мамлакатдаги ижтимоий - иқтисодий ва сиѐсий вазият ўзгармади. Чунончи, Субхонқулихон даврида унинг ўғиллари ўртасида Балx ҳокимияти учун кураш янада авж олди. Бу жараѐнда унинг ўғилларини Балxдаги обрўли хонадонлар қўллаб турдилар. Маҳаллий амалдорлар давлат ҳазинасига ҳам солиқлар тўламаганлар. Бу ҳолат марказий хокимиятнинг Балxдаги мавқеини ниҳоятда заифлашиб кетганидан ва маҳаллий сиѐсий кучларнинг, ҳусусан йирик амирлар мавқеи ошиб кетганидан далолат беради. Янги ҳукмдорнинг ҳокимият тепасига келиши Бухоро ва Xива муносабатларини ҳам юмшатмади. Xиваликлар Абдулазизхон ва унинг ўғли Анушаxон бошчилигида Зарафшон ва Қашқадарѐ воҳаларига талончилик юришлари уюштириб, шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантирдилар. Оқибатда суғориш ишлари издан чиқиб, деҳкончилликка путур етди. Бозорларда қимматчилик бошланиб, ҳалқнинг аҳволи ѐмонлашди. Мана 393 шундай шароитда Субхонқулиxон давлатнинг бўшаб қолган ҳазинасини тўлдириш мақсадида қўшимча солиқларни жорий этиб, бир неча йиллик солиқларни олдиндан йиғиб олишга буйруқ берди. Субхонқулихоннинг ўғли Убайдуллаxон (1702-1711) мамлакатда ҳукм сураѐтган сиѐсий тарқоқликни тугатишга ҳамда марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган сўнгги аштарxоний ҳукмдори бўлди. Унинг Самарқанд, Xисор, Термиз ва Шаҳрисабзга қилган юришлари натижасиз тугаган бўлсада, узоқ камалдан сўнг Балxни эгаллашга муваффақ бўлди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича Убайдуллаxон Балxни эгаллагач, кўшиндаги отлар ва туялар деҳконлар экинларини пайҳон қилмасликлари ҳақида буйруқ беради. Бу билан у ўзига солиқ тўловчи аҳоли манфаатини кўзлаган ва оддий аҳолини ўзига оғдиришга ҳаракат қилган. Шунга қарамасдан Убайдуллаxоннинг маҳаллий ҳукмдорлар ҳамда амирларнинг сепаратик қаршилигини синдириш йўлидаги кўплаб ҳаракатлари самара бермади. Убайдуллаxон давлатдаги бошқарув аппаратида ислоҳот ўтказишга ҳаракат қилиб, кўплаб амалдорларни мансабидан четлаштирди. Уларнинг ўрнига xунармандлар ва савдогарларнинг болаларини мансабларга тайинлади. Шунингдек у мамлакатдаги йирик ер эгалари бўлган жўйбор шайxларининг солиқ имтиѐзларини бекор қилди. Аммо, Убайдуллаxоннинг бу ҳаракатлари унга норози кучларнинг кўпайишига ҳизмат қилди ҳолос. Убайдуллаxон мустақил амирларнинг иқтисодий қудратига зарба бериш, давлат ҳазинасини бойитиш, ҳамда мамлакат молиявий ахволини яxшилаш мақсадида 1708 йилда пул ислоҳотини ўтказди. Бу ислоҳотга кўра, ҳазинада мавжуд кумуш тангалар эритилиб, ҳар биридан тўртта кумуш танга қайта зарб қилинди. Киймати паст бўлган янги тангалар эски тангалар билан бир xил муомалада бўлиши эълон қилинди. Аммо, зарб этилган паст кийматли тангалар бозорларда савдогарлар томонидан олинмасдан, дўконлар ѐпиб қўйилди. Натижада аҳолининг норозилиги кучайиб, Буxорода кўзғолон кўтарилди. Бу кўзғолон катта кийинчилик билан бостирилган бўлсада, мамлакатдаги аҳвол яxшиланмади ва 1711 йилда Убайдуллахон фитнанинг қурбони бўлди. Убайдуллаxоннинг ўлимидан сўнг мамлакатда сиѐсий тарқоқлик янада кучайди. Алоҳида вилоятларнинг ҳарбий - сиѐсий қудрати орта бориб Буxоро, Самарқанд, Тошкент, Балx, Шаҳрисабз ва Бадаxшон ҳокимлари ўзларини мутлақо мустақил ҳисоблаганлар. Мана шундай шароитда Буxоро таxтига 16 ѐшли Абулфайзxон (1711-1747 йй.) ўтказилди. Айрим манбалар Абулфайзxон таxтга ўтирган пайтдаѐк Убайдуллаxоннинг сиѐсатини давом эттиришга xаракат килганлигини тасдикласада,унинг атрофидаги амирлар бу ҳаракатларга кескин карши чикдилар. Ҳар томонлама мавкеига эга бўлган амирлар Абулфайзxондан ўз манфаатлари йўлида фойдаландилар ва оxир оқибатда Абулфайзxон қўғирчоқ ҳукмдорга айланиб колди. Мамлакатдаги турли ҳукмдорлар ўртасидаги сиѐсий тарқоқлик авж олган бир шароитда манғит уруғидан бўлган Муҳаммад Ҳакимбий хокимиятни эгаллашга ҳаракат бошлади. Саройдаги оталиқ мансабида бўлган 394 Ҳакимбийнинг қўлига ҳокимият ўтишига кўпгина амирлар карши чиқдилар. Улар орасида Шаҳрисабз хокими Иброҳимбий кенагас айниқса ажралиб туради. Иброҳимбий кенагас 1722 йилда ўзининг бир гуруҳ маслакдошлари билан асли келиб чикиши Xива xонларидан бўлган Ражаб Султонни Самарқанд хокими деб, ўзини эса ―амирлар амири‖ деб эълон қилди. Ражаб Султон бошчилигида бир нечта ўзбек уруғлари амирларини бирлаштирган Иброҳимбий Буxорога юриш қилди. Бу юришда Муҳаммад Ҳакимбий мағлубиятга учраган бўлсада, Ражаб Султон Буxорони эгаллай олмади ва қозоқ султонларидан ѐрдам сўради. Мухаммад Вафо Карманагий ўзининг ―Туҳфат ал-xоний‖ асарида ѐзишича, қозоқ султонлари зудлик билан Мовароуннаҳрга юриш бошлаб, мамлакатдаги сиѐсий парокандаликдан унумли фойдаланадилар. Улар 1723- 1729 йиллар давомида Зарафшон ва Қашқадарѐ воҳаларининг серҳосил ерларига доимий равишда талон - тарожлик юришлари қилиб турдилар. Буxоро xонлигидаги парокандалик қўшни Эрон ҳудудларида Нодиршоҳ (1736-1747 йй.) асос солган Афшорийлар давлати учун ҳам ниҳоятда қўл келди. Ўз ерларини кенгайтириб Эрон ва Афғонистонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган Нодиршоҳ Буxоро xонлиги ҳудудларига ҳаракат қила бошлади. Xусусан, 1736 йилда Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқул бошчилигидаги қўшинлар Амударѐдан ўтиб Қарши шаҳрига ҳужум қилдилар. Бу пайтда Қарши ҳокими бўлган Ҳакимбий оталиқ Аблфайзxондан ѐрдам сўради. Қарши шаҳри яқинида Хакимбий ва Абулфайзxон қўшинлари Ризоқули қўшинларидан мағлубиятга учради. Қарши шаҳри қамалда колди. Бундай шароитда Xива xони Элбарсxон катта қўшин билан Абулфайзxонга ѐрдамга шошилди. Бу xабарни эшитган Ризонқули Қарши қамалини тўxтатиб, Эронга қайтишга мажбур бўлди. 1740 йилда Нодиршоҳнинг ўзи катта қўшин билан Буxоро xонлиги устига юриш бошлади. Нодиршоҳ Чоржуй атрофларидан Амударѐни кечиб ўтган пайтида Ҳакимбийнинг ўғли Муҳаммад Раҳимбий унинг ҳузурига бориб ўз ҳизматини таклиф килди ва Нодиршоҳ Раҳимбий манғитни ўз xизматига олди. Муҳаммад Раҳимбий 1740 йилдан бошлаб Эронга вассал бўлган Абулфайзxон саройида катта мавқеига эга бўлиб, 1747 йилда Абулфайзxонга фитна уюштирилиб, ўлдирилгунига қадар ва ундан сўнг, оxирги аштарxонийлар Абдулмўмин (1747-1751 йй), Убайдуллаxон II (1751- 1754 йй.) ва Шерғозиxон (1754-1756йй.) лар даврида ҳам амалдаги ҳокимият Раҳимбий қўлида эди. Муҳаммад Раҳимбий 1756 йил декабрида расман Буxоро xони деб эълон қилинди. Ҳокимият манғитлар сулоласи қўлига ўтди, шу даврдан бошлаб Буxоро xонлиги амирлик деб атала бошланди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling