Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


маҳрамбоши, мирзалар, даҳбоши,шабгард(кечки қоровул), фаррошбоши


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

маҳрамбоши, мирзалар, даҳбоши,шабгард(кечки қоровул), фаррошбоши 
кабилар бўлган. Мироб тасарруфида эса маҳрам, мирзалар, баковуллар, 
мирохўрлар, сув тармоқлари назоратчилари, маҳалла, мавзе ва қишлоқ 
оқсоқоллари фаолият юритганлар. 
Амирнинг иккинчи вазири қўшбегийи поѐн, баъзи манбаларда мир 
поѐн деб аталган бўлиб, унга ясовулбоши, мирохўрбоши, хазиначи, 
мирзалар,баковулбоши, закотчилар бўйсунган. Мири поѐн уларни бевосита 
ўз назоратига олиб турган. 


416 
Бухоро амири ҳузурида юқори лавозимдаги мансабдорлар билан бирга 
қуйи амалдаги мансабдорлар ҳам мавжуд бўлган. Амир фармонларини 
етказувчи парвоначи, амирга доимо ҳамроҳ бўлиб юрувчи ҳидоячи, амир 
маслаҳатчиси ва хорижий меҳмонларни кутиб олувчи шиғовул, амир 
осойишталиги ва тинчлигини муҳофаза қилувчи тонготар (тунқатор), 
амирга қаратилган салом ва таъзимларни қабул қилувчи жавобгар салом 
оғаси, амир дастурхонига жавобгар дастурхончи, амир сафари чоғида 
номозга чорловчи имоми жилов, амир сафари чоғида қонун билан 
шуғулланувчи муфти жилов, амир маслаҳатчилари гуруҳи жамъоға кабилар 
шулар жумласидан. Амирга бўлган садоқати ва хизмати учун алоҳида 
шахслар додҳоҳ,иноқ, тўқсабо,оталиқ, эшикоғаси каби унвонларга эга 
бўлганлар. 
XVIII-XIX асрнинг биринчи ярмида амирликда энг олий диний мансаб 
шайхулислом ҳисобланган. Аммо,бу даврда унинг вазифалари анча торайган 
эди. XIX аср ўрталаридан бошлаб шайхулислом ўрнини қозикалон эгаллайди. 
Юқорида эслатилган амир ҳузуридаги кенгашда дин вакилларидан 
қозикалон, шайхулислом, нақиб ва раис қатнашган. 
Амир Музаффар давридан бошлаб амирликдаги барча ҳуқуқий 
нормалар қозилар томонидан ҳал қилинган. Барча фуқаролик,хўжалик ва 
жиноий ишлар Қуръон асосида кўриб чиқилган ҳамда жазолар тайинланган. 
Қозилар амир иродасига кўра қозикалон томонидан тайинланган. Шариат 
бўйича бошқарув қозилар қўлида бўлган. Қозикалон амирлик пойтахтининг 
бош қозиси бўлиши билан бирга, давлатдаги бошқа қозилар бошлиғи 
ҳисобланган. 
Амирликда расман учта диний унвон – ўроқ, судур ва садр мавжуд 
бўлган. Манбаларга кўра, мадрасани тугатган шахс мулла, қози, раис 
амалларини эгаллаши мумкин бўлган. Юқоридаги амалларда бир неча йил 
ишлаганидан сўнг шариат ҳуқуқлари соҳасида тўплаган билим ва 
тажрибалари асосида бундай шахсларга дастлаб ўроқ, кейин судр ва сўнгра 
садр унвонлари берилган. Энг охирги диний унвони бўлган шахслар 
қозикалон, муфтий, аълам, охун каби диний амалларни эгаллаши мумкин 
бўлган. 
Амирликда ҳарбийлар томонидан содир этилган жиноятлар ва 
уларнинг шикоятларини шу масалалар билан шуғулланувчи махсус амалдор-
қози аскар кўриб чиққан. Ҳарбий жиноятлар бўйича фатво тайѐрлаш муфтий 
аскар зиммасида бўлган. Демак, амирликдаги ҳарбийлар ва фуқаролик 
ишлари алоҳида-алоҳида маҳкамалар томонидан кўриб чиқилган. 
Амир Насрулло даврида амирликда мунтазам қўшин – сарбозлар
қўшини ташкил этилган. Энг юқори ҳарбий унвонлар саркарда, амири 
лашкар, додхоҳ(қўшин бошлиғи) кабилар бўлиб, қўронбеги, тўқсабо, 
мингбоши каби олий тоифали ҳарбий амалдорлар ҳам фаолият юритган. 
Бекликлар ҳудудидаги қўшинга бекларнинг ўзлари раҳбарлик қилганлар. 
Бекнинг энг яқин ѐрдамчилари ясовулбоши бошчилигидаги ясовуллар 
бўлган. Қўшинда понсадбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши, мирохўр каби 


417 
бўлинма бошлиқлари ҳам бўлган. Минг боши байроқ(туғ) кўтариб юриш 
ҳуқуқига эга эди.
Ер эгалиги муносабатлари. Деҳқончилик ва чорвачилик. Ўрта 
Осиѐнинг барча ҳудудларида бўлган каби Бухоро амирлигида ҳам аграр 
муносабатлар, яъни, ерга эгалик муносабатлари иқтисодий ҳаѐтнинг асосини 
ташкил этган. Манбаларга кўра амирликда ер эгалигининг қуйидаги тўртта 
тури: давлатга тегишли ерлар(мулки султоний); хусусий ерлар(мулк); диний 
муассасалар ихтиѐридаги ерлар (вақф) ва қишлоқ жамоаларига тегишли 
ерлар мавжуд бўлган, Архив манбаларида амлок ерлар, амлоки султоний, 
подшоҳ ерлари каби атамалар билан аталаган давлат ерлари билан бир 
қаторда мулки хирожий, хирож ерлари атамаси ҳам тилга олинади. 
Амир энг катта ер эгаси ҳисобланган. Давлат ерларини расман сотиш, 
ҳадя этиш ҳамда вақфга бериш тақиқланган бўлса-да, бунга доимо ҳам амал 
қилинмаган. Давлат ерлари бўш ѐтган ерлар (қамишзорлар, тошлоқ, 
тўқайзор, тоғолди)ни ўзлаштириш ҳисобига кўпайтириб турилган. Бундай 
ерларни ўзлаштирган шахслар бир неча йил солиқлардан озод этилиб, кейин 
белгиланган тартибда солиқ тўлаганлар. 
Ундан ташқари давлат(амлок) ерлари ҳукмдор олидида катта гуноҳ 
қилган йирик ер эгалларидан мусодара қилинган ерлар ҳисобига ҳамда 
меросхўри бўлмасдан вафот этган шахсларнинг ерлари давлат ихтиѐрига 
ўтиши ҳисобидан ҳам кўпайган. Айрим манбаларга кўра, давлат ерларидан 
доимий мавжуд бўлган ер солиғи- хирож олинган бўлса,бошқа манбаларда 
давлат ерларидан ҳосилнинг катта қисми, яъни 40-50 фоизи олинганлиги 
қайд этилади. 
Амирликда мавжуд бўлган яна бир ер эгаллиги шакли мулк(хусусий) 
ерлар бўлиб,бу ер эгалиги шакли қўзғалмас мулк ҳисобланган ҳамда ҳеч 
қандай чекланишларсиз мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган. Мулк 
ерларидан олинадиган солиқлар ҳақида тадқиқотчиларнинг турли фикрлари 
мавжуд. Янги тадқиқотлар (Р.Холиқова) таҳлили шуни кўрсатадики, мулки 
хурр ѐки мулки холис айрим йирик ер эгаларига тегишли бўлган ер эгалиги 
шакли ҳисобланган. Мулки хурр эгаси доимо амалдаги ҳукмдор томонидан 
берилган ѐрлиққа эга бўлиши шарт бўлган ва айнан шу ѐрлиқ туфайли у ер 
солиғидан озод қилинган. 
Амирликда деҳқон аҳли фойдаланаѐтган ерларга нисбатан мулки 
хирож атамаси ишлатилган. Бундай ерларга эга бўлган ер эгалари ўз 
ерларини эркин сотиш, мерос қолдириш ва ҳадя қилиш ҳуқуқига эга 
бўлганлар. Бундай ерлардан расман ҳосилнинг учдан бири миқдорида солиқ 
белгиланган бўлсада, амирликнинг ҳар бири ҳудудида ўрнатилган ва 
белгиланган тартиб ҳамда урф-одатларга кўра, солиқ миқдори ҳосилнинг 
учдан биридан то бешдан биригача бўлган. 


418 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling