Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

рихтагарликни алоҳида кўрсатиш мумкин. Темирчилик соҳасида усталар 
қишлоқ хўжалигида ва кундалик турмушда ишлатадиган меҳнат қуроллари, 
ҳарбийлар учун жанговар қуроллар ясаганлар. Амирликнинг кўпгина 
шаҳарларида Темирчи, Гузари, Чилангарон каби чиланагар-темирчиларнинг 
махсус маҳалла гузарларининг мавжудлиги ушбу ҳунармандчилик турининг 
анча тараққий этганлигини кўрсатади. Амирликнинг асосан йирик 
шаҳарларида мисгарлик ҳам ривожланган. Мис хос ашѐси асосан Россиядан 
келтирилган бўлиб ундан чилим идишлари, баркаш, лаган, кўзача, тоғорача 
каби кўплаб идишлар ясалган ҳамда улар турли нақшлар билан моҳирона 
безатилган. 
Бухоро амирлигининг металлга ишлов бериш саноатида дегрезлик-
чўян қуйишнинг алоҳида ўрни бор эди. Бу соҳа усталари асосан 
шаҳарлардаги махсус гузарларда яшаганлар. Улар чўяндан қозон, чироқ, 
манқалдон каби буюмлар ясаганлар. Бронзадан буюмлар ясаш –рихтагарлик 
ҳам амирликнинг кўпгина шаҳарларида тараққий этган эди. Ушбу касб 
соҳиблари турли буюмлар ва тақинчоқлар ясаганлар. 
Ундан ташқари амирликда ҳунармандчиликнинг бошқа кўпгина 
турлари ҳам ривожланган. Хусусан, Бухоро, Қарши ва Шаҳрисабз 
шаҳарларидаги заргар усталар томонидан тайѐрланган заргарлик буюмлари
қимматбаҳо тошлар, метал ва турли хил шишалардан ясалган тақинчоқлар 
амирлик ва ундан ташқари ҳудудларда ҳам машҳур бўлган. Кўнчилик ҳам 
яхши ривожланган тармоқ ҳисобланган. Чармгар усталар томонидан яхши 
ишлов берилган терилардан турли хил оѐқ кийимлари, бош кийимлар, пўстин 
ва ним пўстин, турли хил мешлар (сут,сув, қимиз ва б. учун) тайѐрланган. 
Амирликнинг деярли барча ҳудудларида ѐғоч ўймакорлиги яхши 
ривожланган. Шаҳарларда моҳир дурадгорлар кўп бўлган. Амирликнинг 
шаҳар ва қишлоқларида тайѐрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ички 
бозор эхтиѐжларини таъминлабгина қолмасдан кўп ҳолларда ташқи бозорга 
ҳам чиқарилган.
Бухоро амирлиги ҳукумдорлари ва аҳолиси савдо-сотиқ ишларига 
катта эътибор қаратишган. Амирликда ҳунармандчилик ва ундаги ишлаб 
чиқаришнинг тараққий этиши доимий савдо-сотиқ муносабатларининг янада 
кенгайишига асос бўлган эди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Бухоро 
амирлигининг кўпгина шаҳарларида карвонсаройлар қурилишига катта 


422 
эътибор қаратилиб, бу ҳолат савдо муносабатлари ривожини янада 
мустаҳкамлашга хизмат қилган эди. 
Амирликнинг йирик шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд, Термиз, 
Шаҳрисаб, Қарши, Каттақўрғон, Деҳнов, Нурота ва бошқалар асосий савдо 
марказлари эди. Манбаларга кўра, XIX аср бошларига келиб йирик карвон 
йўллари чорраҳасида жойлашган Қарши шаҳрининг аҳамияти ошиб кетади. 
Ички бозорларда аввало кундалик эҳтиѐж моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, 
ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, пахта матолари, жун ва ипак 
матоларига талаб катта бўлган. Ички савдонинг тараққиѐтида йирик 
шаҳарларнинг атрофлардаги қишлоқлар билан иқтисодий муносабатлари 
ҳамда шаҳарлараро савдо-сотиқ алоқаларининг ривожланганлиги муҳим 
ўрин тутган. Чунончи, амирликдаги бозорлар нафақат шаҳарлар, балки 
уларнинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг талабларини қондиришда ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Амирликдаги барча шаҳарларда, йирик 
қишлоқларда ихтисослашган бозорларнинг мавжудлиги ички савдонинг 
давлат иқтисодиѐтидаги муҳим аҳамиятидан далолат беради. 
Ички савдонинг тараққий этишида амирликда мавжуд бўлган пул 
муомаласининг ўрни катта эди. Хусусан, манғитлар ҳукмронлиги даврида бу 
соҳада бирмунча барқарорлик ўрнатилган бўлиб, муомалада асосан уч 
турдаги – тилло, танга (кумуш) ва пул (мис) мавжуд эди. Шаҳар ҳамда 
қишлоқлардаги савдо-сотиқ ва тўловларда асосан танга ва пул ишлатилган. 
Бухоро амирлигида қўшни давлатлар ва халқаро савдо алоқаларини 
ривожлантиришга катта эътибор берилган. Ташқи савдо алоқаларида Хива ва 
Қўқон хонлари, қозоқ ва туркман даштлари, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, 
Қашғар ва айниқса Россия билан бўлган савдо муносабатлари айниқса муҳим 
ўрин тутган эди. 
Кўчманчи қозоқлар амирлик бозорларига паласлар, наматлар, жун, 
тери, гўшт ва сут маҳсулотлари келтирган бўлсалар, деҳқонлар ва 
ҳунармандлар қозоқ даштарини озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, 
кундалик эҳтиѐж моллари, кийим-кечаклар, пахта матолари билан 
таъминлаганлар. Амирликда туркман гиламлари ва отларига талаб катта 
бўлган. Туркманлар амирлик бозорларидан бошқа маҳсулотлар билан бирга 
кўпроқ ҳар хил матолар харид қилганлар. 
XVIII аср охири- XIX аср бошларидан бошлаб Бухоро амирлигининг 
ташқи савдо алоқаларида Россиянинг савдо шаҳарлари (асосан Оренбург ва 
Астрахан) муҳим ўрин тута бошлади. Россияга қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари – тери, қоракўл тери, жун, пахта, ипак толалар, турли матолар 
олиб чиқилган. Россиядан эса турли фабрика маҳсулотлари,чўян,мис, 
қўрғошин келтрилган. 
Бухоро савдогарлари Балх ва Бадахшонга савдо карвонлари билан 
қатнаб турганлар. Бу ҳудудларга амирликдан қозонлар, Бухоро матолари
Россиядан келтирилган игна, ойна, қайчи кабилар олиб келинган ҳамда 
Бухорога кумуш, олтин олиб қайтилган. 
Савдо карвонлари Қобул ва Ҳиндистонга ҳам бориб савдо-сотиқ 
ишларини амалга оширган. Ҳиндистондан қимматбаҳо тошлар,дори-


423 
дармонлар, хушбўй гиѐҳлар, кашмир матолари келтирилган. Ўз навбатида 
ҳинд 
савдогарлари 
Бухоро 
бозорларидан 
Россиядан 
келтирилган 
маҳсулотлар, маҳаллий матолар,зарбоф тўнлар, қорабайир отларни харид 
қилганлар. Амирлик савдогарлари Хитой, Шарқий Туркистон билан ҳам 
савдо-сотиқ алоқалари олиб борган. Хитой билан савдо алоқалари Қўқон 
хонлиги орқали олиб борилган бўлиб, Хитойга пахта, қоракўл тери, турли 
хил ҳунармандчилик маҳсулотлари етказиб берилган. Ўз навбатида Хитойдан 
кўплаб ипак матолари ва чинни буюмлар келтирилган. 
XIX аср бошларида бошланган ва унинг 40-50 - йилларидан бошлаб 
жиддий равишда кучайган Россия ва Англиянинг Ўрта Осиѐ, жумладан, 
Бухорога нисбатан қизиқиши, амирлик иқтисодий ҳаѐтига уларнинг кириб 
келиши, 
ўз 
навбатида 
Бухоро 
амирлигида 
ишлаб 
чиқариш 
муносабатларининг жадал суръатлар билан ўсиши ҳамда ишлаб 
чиқаришнинг ривожланишига олиб келди. Маҳаллий ҳунармандлар, 
савдогарлар, умуман ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча тармоқ эгалари 
ишлаб чиқаришга бўлган муносабатларини ўзгартирдилар. Манбалар тили 
билан айтганда, ―Ўрта Осиѐ хом ашѐси ва унинг баъзи бир маҳсулотларига 
талаб кучая бошлади. Бундан рағбатланган маҳаллий ишлаб чиқариш 
тармоқлари имкониятлари борича ўз жамоаларида ишлаб чиқариш 
муносабатларини қайта қуришга ҳаракат қилдилар‖. 
Бунинг натижаси ўлароқ, XIX аср ўрталарига келиб, талабдан ортиқча 
маҳсулот ишлаб чиқариши туфайли бухорлик савдогарлар ташқи савдо 
алоқаларини кучайтирдилар. Хусусан, бухоролик савдогарлар Россияга 
кўпроқ пахта ва ипак газлама маҳсулотларини олиб бориб, Россиядан темир 
ва мис келтира бошладилар. Ҳунармандчилик маҳсулотлари кўплаб 
Ҳиндистон, Эрон ва Хитойга чиқарилиб, бу ҳудудлардан асосан қимматбаҳо 
металлар келтирилган. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling