Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Амирликдаги маданий ҳаѐт. XVIII асрнинг охирларига келиб 
амирликда иқтисодий ҳаѐтнинг бирмунча юксалиши маданий ҳаѐтга ҳам 
таъсир этмасдан қолмади. Айниқса,илгариги даврларда шаклланган мактаб 
ва олий таълим берувчи мадрасалар фаолияти бу даврда анча юксалади. 
Бошланғич таълим берувчи мактаблар амирликнинг барча йирик 
қишлоқларида, шаҳарларининг барча маҳаллаларида иавжуд бўлиб, бу 
мактабларда болаларнинг дастлабки саводи чиқарилган. Мактабларда араб 
алифбосида савод чиқарилиб, қуръоннинг дастлабки оятлари ѐдлатилган. 
Шариатга оид дастлабки сабоқлар берилган. 
Мадрасалар 
амирликнинг 
барча 
шаҳарларида 
мавжуд 
эди. 
Мадрасаларда ўқитиш игариги даврларда бўлганидек уч боқичда, 1) паст 
қадам, 2) миѐна (ўрта) қадам ва 3) пешқадамда амалга оширилиб, етти йил 
давом этган. Мадраса ўқитувчилари-мударрислар ва бошқа хизматчилар 
маошлари, талабалар нафақалари, кутубхона харажатлари, таъмирлаш 
ишлари ва бошқаларга кетадиган маблағлар вақф ерларидан келадиган фойда 
ҳисобидан қопланган. Мадрасалар одатда ҳукмдорлар, амалдорлар, нуфузли 
шахслар, йирик дин пешволари ва савдогарлар томонидан кўп ҳолларда 
пишиқ ғиштдан икки қаватли қилиб қурилган. Уларнинг биринчи қаватида 
мачит,қироатхона ва кутубхоналар, иккинчи қаватида эса талабалар 
яшайдиган ҳужралар жойлаган. 
Мадраса талабалари диний билим бўлган Қуръони Карим, фиқҳ, 
шариат асослари, диний-ахлоқий адабиѐтлар билан бирга тил, адабиѐт тарих, 
фалакиѐт, мантиқ, фалсафа, хандаса(математика) каби дунѐвий ва аниқ 
фанлардан ҳам таълим олганлар. Шунга қарамасдан, бу даврда мадрасаларда 
диний-ахлоқий таълимга асосий эътибор қаратилиб, дунѐвий таълим бериш 
нисбатан орқада қолган эди. 


425 
Бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган меъморчилик ѐдгорликлари 
ҳамда ѐзма манбалар амирликда адабиѐт, тарих, хаттотлик ва мусиқа 
санъати, меъморчилик ривожланганлигидан далолат беради.Демак, Амир 
Ҳайдар саройида мунши (амир котиби) лавозимида хизмат қилган Мирзо 
Содиқ Мунший XIX аср бошларидаги адабий муҳитнинг кўзга кўринган 
намоѐндаларидан бири эди. Ундан мерос қолган шеърий Девон - ―Девони
Содиқ Мунший‖ ҳамда шеърий усулда битилган тарихий асари унинг 
адабиѐт ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатади.Бу даврда амирликнинг турли 
шаҳарларида яшаб ижод илган кўплаб шоирлар (шоир Ҳозиқ, шоир Мужрим 
ва бош.) ижодида халқпарварлик, жабр-зулмга қарши исѐнкорлик кайфияти 
кучли бўлиб, улар кўп ҳолларда ҳукмдорлар ва амалдорлар томонидан 
қувғинга олинган. XIX аср адабаиѐтида Шавқий тахаллуси билан шеърлар 
ѐзган каттақўрғонлик Муҳаммад Шариф, ―Чор дарвиш‖, ―Мафилоро‖, 
―Тўтинома‖ каби асарлар муаллифи Мулла Қурбон Хиромий ва бошқалар 
катта роль ўйнаганлар. Шунингдек, бу даврда Аҳмад Дониш, Очили Мурод 
Мирий Катта Қўрғонийлар ҳам адабиѐтга хос бўлган асарлар яратганлар. 
Бу даврда яратилган тарихий асарларнинг кўпчилиги ҳукмрон 
манғитлар сулоласи тарихига бағишланган бўлиб, уларда ўрта асрлар 
тарихнавислигидаги анъаналар давом эттирилгани кузатилади. Амирликда 
яшаб ўтган илм-фан намоѐндаларининг фаолияти кўп қиррали бўлиб, 
уларнинг аксарияти тарихий асарлар ҳам яратганлар. Хусусан, Мулло 
Ибодулланинг ―Тарихи амир Ҳайдар‖, Муҳаммад Шарифнинг ―Достони 
амирони манғит‖, Мир Олим Бухорийнинг ―Фатҳномаи султоний‖, Мирзо 
Абдулазим Сомийнинг ―Тарихи салотини манғития‖, ―Даҳмаи шоҳон‖, 
Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад Нақининг ―Тожу тавориҳ‖, Аҳмад 
Донишнинг ―Манғитлар хонадони ҳукумдорлари тарихидан қисқача 
рисола‖, Мирзо Содиқ Муншийнинг ―Манғит ҳукмдорлари тарихи‖ кабилар 
шулар жумласидандир. 
Амирликнинг маданий ҳаѐтида ҳаттотлик ҳам муҳим ўрин эгаллаган 
эди. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз каби шаҳарларда ҳаттотлик 
матаблари мавжуд эди. Ўз касбининг устаси бўлган моҳир ҳаттотлар давлат 
ва хўжалик ҳужжатлари тайѐрлашда, илмий-бадиий асарлар ѐзиш ва 
кўчиришда, меъморий иншоотларга турли ѐзувлар (Қуръони карим оятлари, 
ҳадислар, ҳикматлар)ни чиройли нақшлар тарзида битишда машҳур 
бўлганлар. 
Бу даврда амирликнинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, 
Катта қўрғон, Деҳнов каби кўплаб шаҳарларида масжид ва мадрасалар бунѐд 
этилган. 
Бухородаги 
Домулло 
Турсунжон 
мадрасаси, 
Худойдод 
меъморий(масжид,мадраса ва сардоба) мажмуаси,Эрназар элчи мадрасаси, 
Қаршидаги Али ва Мир Муҳаммад мадрасалари шулар жумласидандир. 
Ундан ташқари бу даврда шаҳарларда кўплаб ихтисослашган ѐпиқ бозорлар, 
карвонсаройлар, ҳаммомлар, йўллар бўйларида сардобалар бунѐд этилган. 
Хуллас, Ўзбекситон давлатчилиги тарихида Бухоро амирлиги 
давлатининг ҳам ўз ўрни ва мавқеи бўлиб, манғитлар ҳукмронлиги даврида 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтда қатор юксалишлар бўлиб ўтди. 


426 
Аммо, мамлакат иқтисодий жиҳатдан қудратли ва сиѐсий жиҳатдан 
мустаҳкам эмас эди. Кўп ҳоллардаги иқтисодий танглик, сиѐсий беқарорлик, 
ўзаро низолар XIХ асрнинг иккинчи ярмида давлатнинг катта ҳудудларини 
Россия томонидан босиб олинишига сабаб бўлди. Бухоро амирлари 1920 
йилга қадар Россияга вассал ҳолатда тахтни эгаллаб турдилар. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling