Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиѐ
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
4. Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиѐ
Тош асрининг кейинги ривожланиш даври фанда мезолит (ўрта тош асри) асри Ўрта Осиѐда нисбий тарзда мил. авв. 12-7 минг йилликлар деб қабул қилинган. Мезолит-одамларнинг ер юзи бўйлаб кенг тарқалиш даври бўлиб, улар шимол томонга ҳам, Помир каби баланд тоғли ҳудудларга ҳам тарқала бошлайдилар. Каспий бўйларидан Тяншан-Помиргача, Марказий Қозоғистондан Копеттоғ этакларигача бўлган ҳудудлардан мезолит даври ѐдгорликларининг намуналари топиб ўрганилган. Мачай (Сурхондарѐ), Обишир (Фарғона водийси), Марказий Фарғона, Бўзсув, Қўшилиш (Тошкент), Айдабол, Жайронқудуқ (Устюрт), Ошхона, Чилчорчашма (Тожикистон), Дарайи шўр (Вахш воҳаси) каби Ўрта Осиѐдаги 50 дан зиѐд ѐдгорликлар шулар жумласидандир. Мезолит даврига хос бўлган хусусиятлар, чегараси ва номланиш борасида олимлар орасида кўплаб бахс-мунозаралар мавжуд эди. Чунончи, бир гуруҳ олимлар бу даврга қадимги тош асрининг алоҳида босқичи деб баҳо берган бўлсалар, айримлари тош асрининг сўнгги босқичи деган фикрни билдирганлар. Аммо, кўплаб олиб борилган тадқиқотлар натижасида тош қуроллар шакли, қўллаш ва ишлаш техникасидаги ўзгаришлар илмий ўрганилиб, янги хусусиятлар аниқланди ҳамда бу давр тош асрининг ўрта босқичи эканлиги эътироф этилди. Ўрта тош асрининг қуйи ва юқори чегараларини белгилашда таадқиқотчилар географик шарт-шароит, тошни қайта ишлаш техникаси ва одамларнинг турмуш тарзи ҳамда машғулотларига асосий эътибор қаратадилар. Мезолит даврига келиб ер юзидаги улкан музликнинг яна шимолга томон силжиши натижасида иқлим барқарорлашиб ҳозирги даврдагига анча ўхшаб қолган эди. Бунинг натижасида Ўрта Осиѐ ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунѐсида анча ўзгаришлар содир бўлди. Палеолит даврининг йирик ҳайвонлари йўқола бориб улар ўрнига кичик туѐқли, тез югурувчан ҳайвонлар - жайрон, сайғоқ, буғулар, тоғ эчкиси, арслон, йўлбарс, қоплон, қуѐн кабилар кўпая боради. Шунингдек, жанубга хос иссиқсевар, ѐввойи бошоқли ўсимлик ва дарахтлар ҳам тобора кўпайиб борди. Табиат ва иқлимдаги бу ўзгаришлар мезолит даври кишиларининг ҳаѐтида ҳам ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди. Бу даврга келиб кишилар нисбатан нозикроқ қуроллар тайѐрлашни ўзлаштира бошладилар. Хусусан, жанубий ўлкаларда, шунингдек, Ўрта Осиѐда турли геометрик шаклдаги майда қуролчалар-микролитлар пайдо бўлиб улар учун суяк ва ѐғоч дастачалардан қадама сифатида фойдаланилган. Ундан ташқари бу даврда инсоният ўз тарихидаги дастлабки мураккаб мослама - ўқ-ѐйни кашф этди. Натижада чопқир, кичик туѐқли ҳайвонлар ва паррандаларни ов қилиш имконияти пайдо бўлди. 43 Бу даврнинг энг катта ютуқларидан яна бири ѐввойи ҳайвонлар -ит, қўй, эчки кабиларнинг қўлга ўргатила бошланиб, хонакилаштирилишидир. Археологик тадқиқотлар натижаларига қараганда мезолит даврига келиб Олд, Яқин ва Ўрта Осиѐнинг баъзи жойларида термачиликдан ѐввойи ўсимликларни хонакилаштиришга ҳамда овчиликдан чорвачиликка ўтиш бошланади. Бу жараѐн илғор, унумдор ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси ва табиий-географик иқлим билан бевосита боғлиқ эди. Мезолит даврининг машҳур ѐдгорликларидан бири Сурхон воҳасидаги Мачай (Бойсун) ғор маконидир. Дарѐ сатҳидан 70 метрча баландликда жойлашган бу маконда қалинлиги 40 смдан 1 метр оралиғида бўлган 2 та маданий қатлам бўлиб, ушбу қатламлардан кўплаб суяк ва асосан тош қуроллар топилган. Суяк қуроллар бигиз, игна, сўзан кабилардан иборат бўлса, тош қуроллар -пичоқлар, аррасимон қуроллар, кесгичлар, ушатгич тошлар, найза ва ўқ учлари кабилардир. Бу қуролларнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлса ҳам Жанубий Қозоғистон ва Яқин Шарқдаги мезолит ѐдгорликларидан топилган тош қуролларга ўхшаб кетади. Мачай макони топилмаларининг энг аҳамиятли томони шундаки, бу ердан антропологик топилмалар - одам бош суяклари, тиши, жағи ва бошқа аъзолари қолдиқлари топилган бўлиб, бу топилмаларни ўрганиш тадқиқотчиларга Ўрта Осиѐнинг жанубидаги мезолит даври кишиларининг европоид ирқига мансуб эканлигини аниқлаш имконини берди. Одам суякларидан ташқари Мачайнинг маданий қатламларидан бўри, тулки, барс, мўйнали сувсар, қуѐн, жайра, олмахон каби ҳайвонларнинг ҳам суяк қолдиқлари топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ерда 20 турдан зиѐд ҳайвон суяклари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти майда, синдирилган ва оловда куйдирилган. Демак, мачайлик мезолит даври одамлари оловдан кенг фойдаланганлар ҳамда ҳайвон ва парранда гўштларини оловда пишириб еганлар. Ўзбекистоннинг жанубидаги яна бир мезолит даври ѐдгорлиги Айритом макони бўлиб, у Термездан 18 км узоқликда жойлашган. Ушбу ѐдгорликнинг кўп қаватли маданий қатламларидан тош пармалагичлар, нуклеуслар, тош учриндилар, ўқ учлари кабилар топиб ўрганилган. Фарғона водийсидан мезолит даврига оид Обишир ғор-маконидан тош қуроллар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари топилган. Шунингдек, топилмалар орасида ѐввойи ҳайвонларнинг майдаланган ва синдирилган суяклари, балиқ тутишда ишлатиладиган қадоқ тошлар ҳам бор. Топилган ашѐларга асосланиб обиширликлар балиқчилик, овчилик ва термачилик билан шуғулланган дейишимиз мумкин. Кейинги 30-35 йил ичида Марказий Фарғона ҳудудларидан Шўркўл, Аччиқкўл, Янгиқадам, Бекобод, Замбар, Тойпоқкўл каби 80га яқин мезолит даври ѐдгорликлари аниқланди. Уларнинг кўпчилиги кўл ѐқаларидан топилган бўлиб афтидан бу жойлар мезолит даври кишиларининг яшашлари учун кўпгина қулайликларга эга бўлган. Бу ерлардан топилган кўпгина қурол ва тош буюмлар ўзининг нисбатан нозиклиги, ихчамлиги билан палеолит 44 даври қуролларидан ажралиб туради. Марказий Фарғона тоғлари орасида яшаган мезолит даври қабилаларининг турмуш тарзи ѐввойи ҳайвонларни овлаш ва термачилик билан боғлиқ бўлиб, Марказий Фарғонадаги мезолит даври қабилалари хўжалик ҳаѐтида овчилик, термачилик ҳамда балиқчилик устунлик қилиб, қулай табиий-географик шароит мазкур ҳудудларда қадимги одамларнинг кенг тарқалиб яшашлари учун имконият яратган. Марказий Фарғона мезолит ѐдгорликлари очиқ маконлар бўлиб, уларда маданий қатламлар сақланган. Ушбу маконларда яшаган мезолит даври қабилалари овчилик, балиқчилик ва термачилик машғулотлари ва турмуш тарзи билан кун кечирганлар. Ўрта Осиѐнинг Марказий Фарғона мезолит даври қуйидаги икки босқичга бўлиб ўрганилади: 1. Илк мезолит – Иттак қалъа, Аччиқ кўл, Янгиқадам, Тойпоқкўл кабилар бўлиб, улар мил.авв.IX-VIII минг йилликлар билан саналади. 2. Сўнгги мезолит - Аччиқ кўл, Янгиқадам, Бекобод, Шўркўл, Мадиѐр, Замбар, Тайпоқкўл маконлари (кўпларининг юқори қатламлари) бўлиб, улар мил.авв.VII минг йиллик билан саналанади. Тошкентнинг ғарбида, қадимги Бўзсув анҳори соҳилидан Қўшилиш мезолит макони топиб тадқиқ этилган. Ушбу макондан чақмоқтошдан ишланган нуклеуслар, майда парракчалар, учриндилар, қирғичлар, ҳар хил шаклдаги қуроллар, тош пичоқлар, силлиқланган тош қуроллар топилган. Қўшилиш макони топилмалари мил.авв.XI-X минг йилликларига оид бўлиб, бу ерда яшаган қадимги қабилалар овчилик ва термачилик билан шуғулланганлар. Хуллас, мил.авв. XI-X минг йилликларига келиб Каспий бўйларидан Помир тоғларигача, Копетдоғ этакларидан Марказий Қозоғистонгача бўлган кенг ҳудудларда мезолит даври қабилалари ѐйиладилар. Ушбу ҳудудларнинг географик шароити хилма-хил бўлиб, мезолит даври маконлари паст текисликлар, дарѐ ва сой бўйлари ҳамда тоғ олди ҳудудларида жойлашган. Бу давр қабилалари ва уруғлари овчилик, балиқчилик ҳамда термачилик билан кун кечирганлар. Маконлардан топилган кўплаб ҳайвон суяклари бу даврдаги чорвачиликнинг илк босқичидан далолат беради. Ўрта Осиѐ тарихида неолит даврининг (янги тош асри) юқори чегараси мил.авв.VI-қуйи чегараси IV минг йилликлар билан белгиланади. Бу давр Ўрта Осиѐда учта: Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларининг ривожланиши билан изоҳланади. Неолит даври қабилалари аксарият ҳолларда дарѐ соҳиллари ва тармоқлари ѐқасида, кўл бўйларида яшаб, табиий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда балиқчилик ва овчилик ѐки деҳқончилик ва чорвачилик, айни вақтда қисман ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. Неолит даври турли шароитларда яшаган одамларнинг меҳнат қуроллари мезолит давридагига нисбатан такомиллаша борган. Жамоа меҳнати, ишлаб чиқариш воситаларининг жамоа мулки ҳисобланганлиги ўша давр турмуш тарзининг асосий мезони ҳисобланган. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling