Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Неолит даври меҳнат қуроллари
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Неолит даври меҳнат қуроллари
Ушбу маконларда олиб борилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, неолит даврига келиб, мезолитнинг сўнгги босқичларида кашф этилган тош болталар анча кенг тарқалади. Парракчалар, найза ва камон ўқларининг учлари, пичоқлар, тешгичлар, пармалар, қирғичлар, ѐрма тошлар, ўроқ ва бошқа қуроллар такомиллашади. Энг қадимги даврнинг дастлабки даврида қўлга киритилган барча ютуқлар бу даврга келиб якунланади. Неолит даври одамлари ўзларининг тинимсиз меҳнати, кузатувчанлик қобилияти, ибтидоий билимларини сафарбар қилиб, хўжаликнинг илғор, унумдор шаклини - деҳқончилик ва чорвачиликни кашф этдилар. Географик муҳит ва шарт-шароитнинг турли туманлиги бу давр қабилаларида меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, турар-жойлар ва хўжаликларнинг турлича бўлишига олиб келди. Хусусан, Ўрта Осиѐнинг жанубидаги неолит даври қабилалари хўжаликнинг деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик 50 шаклларини ривожлантирган бўлса, шимолдаги қабилалар эса табиий шароитнинг ноқулайлиги туфайли узоқ вақт ривожланишдан орқада қолган. Бу ҳолат эса ҳудудлардаги хўжалик ҳаѐтининг нотекис ривожланишига сабаб бўлган эди. Неолит даврида қадимги аждодларимиз лойдан идишлар ясаб уларни оловда пишириш йўли билан кулолчиликка асос солдилар. Шунингдек, ип йигириш асосида тўқимачиликни кашф этдилар. Одамлар ѐғоч ва қамишдан қайиқ ясаб (қайиқсозлик) сувда сузишни ҳам ўзлаштирдилар. Хуллас, неолит даври ютуқларга бой бўлиб, ўзидан илгариги даврларга нисбатан юксак ривожланиш даври бўлди. Тадқиқотлар натижаларига қараганда тош ва бронза даврлари ўртасида мис-тош (энеолит) даври бўлганлиги аниқланган. Бу давр металл қуролларнинг барчаси бронзадан қилинмай соф мисдан ясалганлиги маълум. Ўрта Осиѐда энеолит даври нисбий тарзда мил. авв. IV минг йилликнинг охири - III минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мис ўзининг кимѐвий хоссалари (тез эрувчанлик, эгилувчанлик) туфайли хўжалик ҳаѐтда устунлик қила олмади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош қуроллар асосий ўринда бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мис-тош асри деб юритилади. Мезолит охирида ва неолит даврида териб-термачлаб овқат топишдан ѐввойи ўсимликларни экиш ва ўтказиш йўли билан маданийлаштириш орқали вужудга келган деҳқончилик энеолит замонида юқори хўжалик турига айланиб борди. Деҳқончилик билан уй чорвачилиги ортиқча маҳсулот етиштиришга ва мол айирбошлашни тартибга солишга асос бўлган. Ўрта Осиѐ ҳудудларида қуйидаги янги тарихий-маданий жараѐнлар энеолит даври билан боғлиқдир: 1. Хўжаликнинг бошқа ҳамма турларига қараганда ҳайдама деҳқончиликнинг устунлик қила бошлаши; 2. Тошдан ишланган қуроллар кўп бўлган ҳолда мис қуролларнинг пайдо бўлиши; 3. Катта-катта жамоаларнинг пахсадан ва хом ғиштдан тикланган катта-катта уйлари; 4. Кулолчиликда муҳим техника ютуғи - хумдонларнинг ишлатилиши; 5. Ўтроқчилик хўжалигининг ривожланиши, жамоа бирлашмаларининг уйлари ва қурилишида хом ғиштнинг пайдо бўлиши; 6. Турли ҳайвонларнинг лойдан ясалган ва она уруғи тузумига (матриархатга) хос ҳайкалчалари; 7. Рангдор сопол буюмлар, яъни турли тасвирлар ишланган сопол буюмларнинг мавжудлиги. Энеолит даврида Ўрта Осиѐ аҳолисининг маданияти бир босқич юқорига кўтарилади. Лекин, бу ҳудудлардаги қабилаларнинг маданий ва ижтимоий тараққиѐти бир хил даражада эмас эди. Қадимги қабилалар мис-тош даврига ўтгач, маданий, хўжалик ва ишлаб чиқариш тараққиѐтининг янги босқичи бошланади. Янги хўжалик турлари - 51 деҳқончилик ва чорвачилик аввалгидек, Туркманистоннинг жануби- ғарбидаги қулай географик шароитда ривожланади. Бу пайтда қуйи Зарафшон ва Амударѐ ҳавзаларида яшовчи қабилалар ҳали маданий ўсимликлар ўстиришга ўтмаган эдилар. Ўрта Осиѐнинг шарқий қисмидаги тоғли ҳудудлар аҳолиси хўжалигида эса овчилик устун эди. Демак, илк ва ривожланган мис-тош даврида Ўрта Осиѐ қабилаларининг ижтимоий- иқтисодий ва маданий ривожланишида катта фарқлар ва нотекисликлар сақланиб қолади. Дашт ва тоғ ҳудудларидан топилган хилма-хил моддий манбаларни ўрганиш натижалари (сопол идишлар, тош қуроллар, ҳайвонлар ва қушлар суяклари) қабилаларнинг иқтисодий ҳаѐтида қўшимча хўжаликлар - овчилик ва балиқчилик асосий манба бўлганлигидан далолат беради. Шу билан бирга дашт одамлари тарихида чорвачиликнинг илк босқичи бошланади дейиш мумкин. Лекин, неолит даври анъаналари ўз аҳамиятини йўқотмаган. Аҳолининг асосий қисми дарѐларнинг ирмоқлари соҳилида ва кўллар атрофида яшаган. Табиий бойликлар энеолит даври одамлари учун ҳаѐт манбаи ҳисобланган. Энеолит даврига оид муҳим ѐдгорликлар Жанубий Туркманистондаги Анов ва Номозгоҳтепа ҳудудларида аниқланган. Бу ердаги уй-жойлар хом ғиштдан қурилган. Моддий топилмалар орасида мис қуроллар тош қуролларга нисбатан камчиликни ташкил этади. Шунингдек, бу маконлардан топилган гулдор сопол буюмлар кулолчиликнинг ҳам анча ривожланганлигидан далолат беради. Сирти қора бўѐқда геометрик чизиқлар ва ҳайвон ѐки қуш расмлари билан безатилган бу топилмалар мил.авв. IV минг йилликка оиддир. Ўзбекистон ҳудудларида энеолит даври ѐдгорликлари ҳозирча яхши ўрганилмаган. Мил. авв. IV-III минг йиллик бошларида Амударѐ ва Зарафшон қуйи оқимларида Калтаминор маданияти тош қуроллари, сопол идишлари ва уй-жойлари кенг тарқалаган. Ўрта Осиѐнинг шимоли-шарқ даштларида ва Орол денгизи соҳилларида овчилик, балиқчилик ва илк чорвачилик хўжаликлари ривожланади. Бухоро воҳасидаги Лавлакон, Бешбулоқ маконлари ва Замонбобо қабристонининг энг пастки қатламлари энеолит даврига оиддир. Бу ѐдгорликлардан сўнгги Калтаминор топилмаларига ўхшаш сопол идишлар бўлаклари ва чақмоқтош билан бирга мисдан ясалган игналар ва мунчоқлар топилган. Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда жойлашган Саразм қишлоғи харобаси энеолит даври деҳқончилик қабилаларининг Ўрта Осиѐни шимоли-шарқига ѐйилганидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик аҳолисининг деҳқончилик чегараларини ҳам кўрсатади. Умумий майдони 90 гектар бўлган Саразм қишлоғи харобалари 10 та тепаликда жойлашиб 4 та даврга бўлинади. Улар топилмаларга қараб бир- биридан фарқ қилади. Дастлабки икки давр энеолит, кейинги икки давр эса бронза даврига оиддир. Саразмдан уй-жой ва рўзғор-хўжалик иншоотлари қолдиқлари очиб ўрганилган. Бу ерлардан сопол идишлар, металлдан ва 52 тошдан ишланган қуроллар, (жумладан тош кетмонлар) зеб-зийнат буюмлари кўплаб топилган. Саразм моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон, Жанубий Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон маданиятларига мансуб буюмлар ҳам бор. Улар энеолит даври қабилалари ўртасидаги кенг маданий ва иқтисодий алоқалардан далолат беради. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling