Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Сополлитепа. Бронза кўзгу Сополлитепа. Бронза идишлари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Сополлитепа. Бронза кўзгу Сополлитепа. Бронза идишлари 
 
Мил.авв. II минг йилликнинг ўрталарига келиб Жарқўтон ўша 
ҳудудлардаги деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли қабилалари 
уюшмаларининг мустаҳкам истеҳкомига айланади. Айнан мана шу истеҳком 
орқали Ҳисор тоғ олди воҳалари ва жанубий Тожикистоннинг ғарбий 
ҳудудларига шимолдаги аҳолининг кўчишлари бўлиб ўтади. Бу ҳудудлардан 
топилган ѐдгорликлар топографияси ва уларни давлатлаштириш ушбу 
жараѐн изчиллик билан бўлиб ўтганлигини кўрсатади. Бу жараѐннинг 
ривожланиши мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми Амударѐнинг ўнг 
қирғоғидаги ўтроқ деҳқончилик турмуш тарзи кечирувчи аҳоли 
манзилгоҳларида аҳоли сонининг ўсиши ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
тараққиѐти учун ҳам кенг имкониятлар яратди.
Ўзбекистон ҳудудида чорвадор қабилаларга мансуб бронза даври 
қабристони Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғида ҳам топилган.
Қуйи Қашқадарѐ Гужайли қабристонидан чорвачилик ва деҳқончилик 
қабилалаларига тегилши бўлган ашѐлар, Фарғона водийси Янгиариқ 
ҳудудида деҳқончилик буюмлари ва деҳқончилик билан боғлиқ қоятош 
суратлар, Чустдан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка оид буюмлар кўплаб 
топилган. 
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Фарғона водийсида 
деҳқончилик маданиятининг тараққиѐтини мил.авв.II минг йилликнинг 
охирги чорагида бошланади. Бу маданият фанда биринчи топиб ўрганилган 
жой номи билан Чуст маданияти деб номланган. Даврий жиҳатдан Чуст 
маданияти ѐдгорликлари иккига бўлинади ва биринчи босқич мил.авв.XII-IX 
асрлар, иккинчи босқич кейинги асрлар билан саналади.
Қадимги Фарғона деҳқонлари кўп ҳолларда сув манбалари 
атрофларида ўз маконларини бунѐд этганлар. Сўнгги йилларда Фарғонадаги 
бронза даври аҳолисининг ерни ҳайдаб деҳқончилик қилганлари ҳақида янги 
маълумотлар олинди. Хусусан, Фарғона тоғ тизмаларидаги Соймалитош 
ҳамда Сўх яқинидаги Янгиариқсой қоятош суратларида қўш ѐрдамида ерга 


57 
ишлов бераѐтган инсон тасвири аниқланган. Умуман, Фарғона водийсида 
Чуст маданиятининг 80 дан ортиқ ѐдгорликлари ҳисобга олинган.
Бу даврда ҳунармандчилик соҳасида ҳам катта ютуқлар қўлга 
киритилади. Хусусан, кулолчилик чархида тайѐрланган сопол идишлар кенг 
тарқалади. Бундай идишлар қўлда ишланган сополлардан анча фарқ қилиб, 
асосан деҳқончилик маданияти учун хосдир. Кулолчилик чархининг
ҳунармандчиликка кенг кириб келиши сополчилик ишлаб чиқариши янги 
техникасининг яратилишига сабаб бўлиб, кейинчалик ихтисослашган 
ҳунармандчиликка ўтишининг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат 
қилди.
Мил.авв. II минг йилликка келиб Ўзбекистоннинг дашт ҳудудларига 
чорвадор қабилалар келиб ўрнаша бошлайдилар. Уларнинг маконларидан 
топилган моддий манбалар Жанубий Қозоғистоннинг чўлларидаги Андронов 
маданиятига ўхшаб кетади. Дашт қабилалари тарқалганлигидан айниқса, 
сопол идишлар, металл буюмлар ва чорвадор қабилаларга мансуб қадимги 
қабрлар тузилиши далолат беради. Бу ўринда тадқиқотчилар бронза 
давридаѐқ Ўрта Осиѐ ҳудудларида маълум даражада этник маданий 
жараѐнлар бўлиб ўтган деган фикрни илгари сурадилар.
Бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта ютуқларидан 
бири қадимги деҳқончиликнинг кенг ѐйилиши ва мил.авв.II минг йилликда 
чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидир. Металл қуроллар 
қадимги ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтни тезлаштиргани туфайли Ўрта 
Осиѐ дашт ва тоғ олди ҳудудларида яшаган аҳоли бошқа аҳолидан 
(деҳқонлардан) ажралиб чиқади ва асосан чорвачилик билан машғул бўлади. 
Бу тарихий жараѐн – кишилик жамияти тараққиѐтидаги дастлабки йирик 
меҳнат тақсимоти эди. 
Бу давр манзилгоҳларини ўрганиб, бу даврда икки хил маданият ҳукм 
сурган дейиш мумкин. Биринчиси – қадимги қабилалар деҳкончилик учун 
қулай ерларга жойлашиб юксак деҳқончилик маданиятини яратган бўлсалар, 
иккинчиси – ҳудди биринчи маданият соҳибилари даражасида ишлаб 
чиқарувчи кучларга эга бўлган ҳолда дашт ва тоғ олди яйловларда 
чорвачилик маданиятини яратганлар.
Бронза даври Ўрта Осиѐнинг ижтимоий тузумида ҳам ўзгаришлар 
содир бўлиб ўтди. Уруғчилик тузуми бу даврда ҳам давом этди. Аммо, бу 
даврда она уруғнинг мавқеи йўқолиб борди. Металл эритиш ва хўжаликнинг 
ривожланиши натижасида жамиятда эркаклар меҳнат аҳамиятга эга бўлиб 
борди. Натижада жамият тараққиѐтида, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик 
ва чорвачиликнинг ривожланишида эркаклар етакчилик қиладилар. 
Хотинлар эркаклар ишлаб чиқарган нарсаларни истеъмол қилишда иштирок 
этсалар ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ушлаб чиқаришда 
ҳукмронлик қилиш шу тариқа эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми 
ўрнини ота уруғи (партриархат) тузуми эгаллайди.


58 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling