Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 «Авесто» - Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
7. «Авесто» - Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги 
муҳим манба ва маънавий мерос. 
Ўрта Осиѐдаги турли халқларнинг қадимги даврлардаги диний 
қарашлари ва эътиқодлари, пайғамбарлари ва улар таълимотларининг 
ѐйилиши масалалари узоқ йиллардан буѐн тадқиқ этилаѐтган бўлса-да, ҳамон 
кўпгина олимлар орасида илмий мунозараларга сабаб бўлаѐтган масаладир. 
Маълумки, аҳамонийлар давридан бошлаб (балки ундан ҳам олдинроқ) араб 
босқинига қадар Ўрта Осиѐ халқлари орасида кенг ѐйилган ва асосий дин – 
зардўштийлик дини эди. Бу диннинг асосчиси Заратуштра ва унинг 
фаолияти, бу диннинг муқаддас китоби «Авесто» ва у пайдо бўлган ҳудуд 
ҳақидаги масалалар ҳам ҳозирги кунда кўпчилик тадқиқотчиларнинг диққат 
марказида турибди. 
Жуда кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, Заратуштра афсонавий 
бўлмасдан, тарихий шахс ҳисобланади. У юнон-рим манбаларида Зороастр, 
қадимги форс тилида Зардушт, ўрта форс тилида Заратуштра номи билан 
эслатилади. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, у Спитама авлодидан 
(Суғдийча Спитаман деган исм ҳам шундан келиб чиққан) бўлиб, отасини 
Поурўшасп, онасини Дугдова деб аташган. Унинг номи «олтин туяли», 
«олтин туя етаклаган одам» маъносини беради. Заратуштранинг отаси 
коҳинлар табақасига мансуб бўлиб, у туғилган мамлакат бизга номаълум. 
Буларнинг барчаси Заратуштра ҳаѐти тарихи, унинг туғилган жойи ва санаси, 


64 
зартўштийликнинг ватани ҳамда дастлабки ѐйилган ҳудудлари ҳақида тўла 
маълумот бера олмайди. Аммо, Авестонинг махсус боблари Заратуштрани 
тарихий шахс сифатида ѐритади.
Заратуштранинг қайси йилда туғилганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. 
Тадқиқотчилар фикрларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, унинг туғилган 
йили кенг тарихий саналар билан боғланади ( мил. авв. 1500-1000йиллардан 
бошлаб, мил. авв. VII-VI асрларгача). Юнон-рим тарихчилари ҳам 
Заратуштра қачон туғилганлиги ҳақида аниқ маълумот бермайдилар. 
Фақатгина, лидиялик Ксанф ( мил. авв. II аср) Заратуштранинг фаолиятини 
Ксерксдан 600 йил аввал эди, деб маълумот беради. Бошқа грек 
муаллифларининг хабарлари бундан ҳам ишончсиз. Сосонийлар даври ( III-
VII 
аср) зардўштийлар анъаналарига эътибор берадиган бўлсак, 
Заратуштранинг ҳаѐти мил. авв. VII асрнинг охири – VI асрнинг бошларига 
тўғри келади. 
Абу Райхон Беруний Заратуштранинг туғилган йилини Александр 
Македонскийдан 258 йил олдин эди, деб белгилайди. Айрим тадқиқотчилар 
бу санани тўғри деса, баъзилари нотўғри деб ҳисоблайдилар. 330 йилда 
аҳамонийларнинг сўнги вакили бўлган Доро III вафот этади. Ҳокимият 
Александринг қўлига ўтади. Агар Беруний маълумотларидан хулоса 
чиқарадиган бўлсак (330+258=588), Заратуштра мил. авв. 588 йилда туғилган. 
В.И. Абаев ва И.М.Дьяконов хулосаларига кўра, Заратуштра яшаб ўтган вақт-
бу мил. авв. VII-VI асрлардир. Олимлар фикрига кўра, Заратуштра мил. авв. 
553-541 йиллар атрофида 77 ѐшида вафот этган. Бу сана ҳисобидан 
Заратуштра 630-553 йиллар ѐки 618-541 йиллар давомида яшаб, фаолият 
кўрсатган.
Заратуштранинг туғилган жойи ҳақида ҳозиргача ҳам баҳслар давом 
этаѐтган бўлишига қарамасдан, бу муаммога тўла аниқликлар киритилмаган. 
У ҳақида турли фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар Заратуштрани ҳозирги 
Озарбайжон ҳудудида туғилган деб ҳисоблайдилар. Бу гуруҳ олимлар, 
Авестода келтирилган Арьянам Вайжа ( Эрон текислиги) вилоятини ўзларига 
асос қилиб оладилар. Яна бир гуруҳ олимлар Заратуштрани Бақтрияда 
туғилган деб ҳисоблайдилар. Бу гуруҳ олимлар грек тарихчиси Ктесий 
маълумотларига асосланадилар. Шунингдек, бу гуруҳ олимлар Авестонинг 
энг қадимги қисмлари Бақтрияда ѐзилганлигини таъкидлайдилар. Яна бошқа 
бир олимлар гуруҳи Заратуштранинг ватани – қадимги Хоразм деб 
ҳисоблайдилар. Олимлар орасида Заратуштра ва Авестонинг ватани 
Суғдиѐна деган фикрлар ҳам бор. Авесто матнларида эса Заратуштра 
туғилган жой ва унинг ватани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 
Авестода келтирилган географик ҳудудларни ўрганишдан хулоса 
чиқарган кўпчилик ҳозирги тадқиқотчилар Заратуштранинг Ўрта Осиѐ 
вилоятларидан бирида, ҳеч бўлмаганда бу ҳудудга қўшни бўлган шимоли-
ғарбий Эрон ҳудудида туғилганлигини эътироф этадилар. Умуман олганда, 
Заратуштранинг ватани Ўрта Осиѐ – Хоразм ѐки Бақтрия деб ҳисобловчи 
олимлар кўпчиликни ташкил этади.


65 
Заратуштранинг диний ислоҳотлари ўз ватанида тарафдорларини 
топмаганлиги боис, пайғамбар ўз юртидан кетишга мажбур бўлган. 
Заратуштра эътиқодини қабул қилган биринчи тарафдорлари – бу қадимги 
Бақтрия подшоси Кави Виштасп, малика Хутаоса ва уларнинг яқин 
қариндошларидир. Заратуштра ўз ғояларида қонли қурбонлик ( мил. авв. VII 
асргача бўлган динларда одамлар ва ҳайвонлар худоларга қурбонлик 
қилинган) 
қилишни 
қатъиян 
қоралайди. 
Заратуштра 
яна 
шуни 
таъкидлайдики, одамзод яшашга ҳақли бўлиб, бу ҳуқуқдан уни маҳрум 
қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 
Заратуштра ўз ғояларини тарғиб қила бошлаган давр Ўрта Осиѐ ва Эрон 
халқлари тарихида энг муҳим давр эди. Яъни, ибтидоий жамоа 
муносабатлари ўзгариб, давлатчилик тизими муносабатлари қарор топмоқда 
эди. Янги дин бу ўзгаришларни ўзида акс эттирар ва туғилаѐтган янги 
жамиятга хизмат қиларди. У бирлашишга ва кучли марказлашган ҳокимият 
тузишга, ўша даврда ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланувчи воҳалар 
аҳолиси учун «худонинг қамчиси (тиғи)» ҳисбланган кўчманчи халқларга 
қарши кескин курашга чақирди. 
Заратуштра ислоҳотлари диний жиҳатдан ҳам, ижтимоий жиҳатдан ҳам 
битта – улуғ ва донишманд худо Ахурамаздага (сўзма сўз таржимаси 
«жаноби доно») сиғинишга ва Ахурамазданинг душманлари деб эълон 
қилинган собиқ қабила худолари – асуралар ва девларга қарши курашга олиб 
келди. 
Зардўштийларнинг диний фалсафаси қарама-қарши кучларнинг 
курашига асосланган. Бу кураш худолар ўртасида бошланиб, табиатда ва 
инсоният ҳаѐтида ҳам давом этган. Ўшандан бошлаб яхшилик ва ѐмонлик, 
рост ва ѐлғон, ѐруғлик ва зулмат ўртасида доимий ва муросасиз кураш 
бошланган. Улар ўртасидаги кураш бутун коинотга ѐйилади ва 
зардўштийларнинг асосий фалсафий таълимоти бўлиб қолади. Ёруғлик, 
яхшилик кучларини Ахурамазда (Ормуз), ѐвузлик, қора ва зулмат кучларни 
Анхро-Манѐ (Ахриман) бошқаради.
Ахурамазда яхшилик, ѐруғлик, соғлик, бахт-саодат келтирувчи худо 
бўлиб ҳисобланган. Заратуштра бундай хабар қилади: «Биз Ахурамаздани 
улуғлаймиз, у чорвани, сувни ва ўсимликларни, ѐруғликни ва ерни 
яратган…». Шунингдек, Ахурамазда ҳаѐтни ва дастлабки одамни яратган 
худо деб фараз қилинган. Анхро-Манѐ ѐмонлик, ўлим ва зулмат келтирувчи 
худо бўлиб ҳисобланган. 
Заратуштранинг дини вақт ўтиши билан аста-секин турли халқлар 
орасида тарқалар экан, ўз асосини сақлаган ҳолда бироз ўзгаради. 
Ахурамазда ва Ахриман худоларидан ташқари, Авесто бир қатор бошқа улуғ 
худолар фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилади.


66 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling