Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Бошқарув тизими
Авесто тушунчалари Уй қўрғон жамоаси Уй эгаси «Нманопати» Қишлоқ жамоаси Қишлоқ оқсоқоли «Виспати» Туман – бир неча қишлоқ жамоалари Оқсоқоллар кенгаши «Ханжамана» Вилоят (бир неча туман) Вилоят ҳокими «Даҳюпати» Мамлакат Мамлакат ҳокими «Кави» Шунингдек, олимнинг фикрича, Авестонинг Яшт китобида келтирилган маълумотлар Ўрта Осиѐда қабилалар сиѐсий бирлашмасининг таркиб топган даврларига мансуб бўлиши мумкин. Авесто даврида хусусий мулк 71 қуйидагилардан иборат бўлган: уй-жой, чорва, томорқа ерлари, ишлаб чиқариш қуроллари, барча рўзғор ва шахсий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари. Авесто китобларида қадимги чорвачилик ва деҳқончилик ҳаѐти ҳақида маълумотлар турли қисмларда сақланган бўлиб уларда шундай дейилади: «Биз Ахурамаздани улуғлаймиз, Ахурамазда яратган барча нарсанинг ичида энг муҳим бўлиб, биринчи ўринда чорва туради. Биз чорвага тинч ўтлов ва емиш таъминлашга чақирамиз». Ёки Видевдат китобида деҳқончилик савоб иш эканлиги таъкидланган: «Ким агар чап ва ўнг қўли, ўнг ва чап қўли билан бу заминга ишлов берса, О. Спитама Заратуштра, у ерга манфаат келтиради». Таъкидлаш жоизки, Авесто даври қабилалар ва жамоалар эътиқодларининг мукаммал жаҳон дини даражасидаги дин билан алмашаѐтган даври эди. Шунингдек, бу давр туб иқтисодий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришда сифатий олға силжишлар даври бўлганлиги билан ҳам изоҳланадики, бу ҳолат иерархик тузумга эга бўлган давлатчилик ҳамда урбанизациянинг янги босқичга кўтарилишига, касбий ҳунармандчилик, биринчи галда металлургиянинг ривожланишига имконият яратган эди. Мис, бронза, кейинроқ темирнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқаришдаги катта ўзгаришларга, жумладан ҳунармандчиликнинг махсус тармоқларга ажралишига ва маҳсулот айирбошлашга олиб келди-ки, бу жараѐн Ўрта Осиѐ қадимги шаҳар ва қишлоқларининг ривожланишига, зироаткор ва чорвадор аҳоли турмуш тарзининг тубдан ўзгиришига олиб келди. Авесто кўпгина маълумотлар қатори металлургия соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида ҳам маълумотлар беради. Бунга Авесто худоларининг бой қурол – яроғлари мисол бўла олади. Масалан, зардўштийларнинг улуғ худоларидан бири Митра «олтин арава»да тасвирланиб, қўлида «сариқ маъдандан ясалган, тилла билан қопланган, юз тиғли ва юз зарбали, энг кучли ва энг зафарли» болта ушлаб туради. Митранинг аравасида ѐки қалқонида кумуш ва олтиндан безаклар солинади. Митранинг аравасида «ўткир, яхши чархланган, илоҳий учадиган ва илоҳий кесадиган» минглаб ўткир ўқлар ва найзалар, минглаб пичоқлар ва чўқморлар тасвирланган. Авестода тилга олинган вилоятлар (ўлкалар) – Арйанам Вайжо, Гава Суғда, Моуру, Баҳди, Нисайа кабилар, Ўрта Осиѐ, Жанубий Уралолди ва Марказий Қозоғистон ҳудудларида жойлашган бўлиб бу улкан минтақада муҳим полиметаллар базаси, Амударѐ ва Сирдарѐ қуйи оқимларида кенг яйлов ҳудудлар, Бақтрия, Марв, Нисо ва Суғдда урбанизациялашган марказлар мавжуд эди. Авесто мадҳияларида маълум ижтимоий босқичлардаги изчиллик ва иерархияни ҳам ажратиш мумкин. Шунингдек, Авестода илк шаҳарлар шаклланиш босқичлари Ахурамазда фармони билан дастлабки одам Йима томонидан мустаҳкамланган «вара» бунѐд этиши мисолида кузатилади. Бундай «вара» лардан бири археологлар томонидан Жанубий Урал – Қозоғистондаги «шаҳарлар ўлкаси» дан топилган бронза даврида оид Аркаим ѐдгорлигида бўлиши мумкин. Аркаим ѐдгорлиги бир нечта мустаҳкамланган манзилгоҳлардан иборат бўлиб, хандақлар ва қаторли мудофаа деворлари 72 билан ўраб олинган, кириш қисми ҳимояланган. Ёдгорлик мураккаб ва аниқ тузилишга эга. Ёдгорлик ҳудудларидан, ҳунармандчиликнинг аввало, металл эритиш ва унга ишлов беришнинг излари, бронзадан ясалган буюмлар, турар- жойларнинг Авесто мадҳияларида эслатилган «вара» шаклидаги бунѐд этилиши шаҳар маданияти белгиларини, ижтимоий ва маданий тарққиѐтининг юқори даражасини, ном-давлатлар кўринишидаги шаҳарлар шаклланишини ўзида акс эттиради. Бу жараѐннинг босқичма -босқич ривожланиши эса, Ўрта Осиѐнинг жанубий ва марказий ҳудудларида кузатилади. Бизнинг кунларимизга қадар етиб келган Авесто китоби ва зардўштийларнинг анъаналари ҳамда таълимоти, инсон ҳаѐти ва одамларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари маълум қонун – қоидаларга ѐки маълум ҳуқуқий тартибга асослангани ҳақида маълумот беради. Тарихий маълумотлардан маълумки, Заратуштра яшаган давр ижтимоий- сиѐсий муносабатлар қарор топаѐтган нотинч ва мураккаб давр эди. Бир неча бор адолатсизлик, шафқатсизлик ва зўравонликларнинг гувоҳи бўлган Заратуштра ўзининг дастлабки таълимотини ѐвузлик ва зўравонликка қарши қаратади. Айнан шунинг учун ҳам Заратуштра таълимотининг асосини тартибга чақириш, ҳуқуқий нормаларни белгилаш,адолатга интилиш, хулқ- обод тантанаси, тинчликка интилиш ҳамда эзгуликка даъват этиш ташкил этган. Авесто маълумотларига кўра, яхши сўз ва яхши мақсад, поклик ва эзгуликка интилиш, доимий ҳақиқатни рўѐбга чиқариш, сув, ер, олов, хонадон ва чорвани асраб-авайлаш барча нарсадан устун аҳлоқий бурч бўлиб саналган. Инсон ўзига юклатилган эзгу бурчлар, ўзининг қилган ишлари ва фикрлари билан, эзгулик, яхшилик, ѐруғлик ва бахт келтирувчи, ҳаѐт ва ҳақиқат бахшида этувчи олий худо Ахурамаздага ѐрдамчи бўлиб касаллик ва ўлим келтирувчи ѐвўз худо Ахриманга қарши бўлиши лозим эди. Авестода кишиларнинг ўзаро муомала ва муносабатларида берилган ваъданинг устидан чиқиш, мажбурият ва қасамига содиқ қолиш одатий қонунлар эканлигини кузатиш мумкин. Агар қасам ичиб аҳд қилган киши ўз аҳдини бажармаган ѐки бузган бўлса, даъвогар ўз ҳақлигини исботлаш учун синаш ва жазоланиш усулидан фойдаланган. Адолатли суд қилиш учун синаш ва жазолашнинг 33 та усули мавжуд бўлиб, агар сўз қасами бузилса, сув билан синаш, агар шартномага оид бўлса, олов билан синаш жараѐнида айбдорга ўзининг ҳақлигини исботлашга имкон берилган. Оила ѐки жамоада берилган сўздан ѐки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ ҳисобланган. Яштнинг Х бобида бу хусусда шундай дийилган: «О, Спитама, шартномани бузувчи киши, бутун мамлакатни бўзади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку молларга путур етказади. О, Спитама аҳдингни бузма…». Заратуштра «куч ва имконим борича мен одамларни ҳақиқат «аша» га чорлайман» дея, улуғ худо Ахурамаздага қасамѐд қилади. «Аша» - тартиб, имон ва адолат 73 тимсоли бўлиб, унга яхши ният, яхши сўз ва савобли ишлар билангина эришиш мумкин бўлган. Авесто китобларида келтирилишича, «бир-бирини қўлловчи икки қадрдон дўст ўртасида тузилган аҳднома йигирма қиррали кучга эга; бир жамоанинг икки аъзоси ўртасида тузилса, ўттиз баравар кучга эга; икки ҳамкор ўртасидаги аҳднома қирқ бор ўз кучини сақлайди; эр ва хотин ўртасидаги аҳднома эллик даражали кучга эга; икки уммат орасидаги аҳднома олтмиш карра кучга эга; устоз ва шогирд шартномасининг етмиш карралик кучи бор; куѐв ва қайнота аҳдномаси тўқсон ҳиссалик кучга эга; ота ва ўғил ўртасидаги тузилгани юз карра, икки мамлакат ўртасидаги тузилган шартнома минг карра кучга эгадир». Тадқиқотчилар бундан шундай хулоса чиқарадиларки, оила ва жамиятдаги аҳлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар (хонадон эгаси ва оила аъзолари, эр ва хотин, ота ва ўғил, куѐв ва қайнота, қўшнилар ўртасидаги) кенг қамровли бўлиб улар, ѐлғон, зўравонлик ва ноҳақликка қарши қаратилган. Шу билан бирга Авесто таълимоти олтита аҳдномага (қасам ѐки кафолатга) риоя қилишга (сўз, қўл, қўй, сигир, одам, вилоят қасами) чақиради. Гуноҳлар ичида энг оғири – одам ва итлар жасадини «тупроққа топшириш», яъни, ерга кўмиш, сувга ташлаш, гулханда қўйдириш жинояти бўлиб, Авестода таъкидланишича, «дунѐда ҳеч бир жазо, ҳеч бир товон бундай гуноҳни поклай олмайди». Авестода жиноят ва жазо масалалари ҳар томонлама тартибга солинганлигини кузатиш мумкин. Мисол учун, жиноятлар қуйидаги турларга бўлинган: динга қарши жиноят, шахсга қарши жиноят, ҳайвонларга қарши жиноят, мулкка қарши жиноят, табиатга қарши жиноятлар кабилар. Шахсга қарши ҳаракатлар ичида қурол олиб таҳдид солиш, бировни калтаклаб ҳушидан кетказиш, унга жароҳат етказиш, қонини оқизиш, суягини синдириш, бошини ѐриш каби ҳаракатлар қаттиқ жазоланган. Мулкий жиноятлардан ўғрилик, фирибгарлик, талон-тарож, босқинчилик, қарздорлик кабилар Авестода гуноҳ ҳисобланган. Унга кўра, «кимда ким қарзни ўз эгасига қайтармаса, унинг бу амали ўша омонатни ўғирлаган билан баробар бўлади». Олинган қарзни ўзлаштириш ҳам жиноят ҳисобланган. Динга қарши жиноятлар, қасддан қилинган жиноятлар ва такрорий жиноятлар учун айниқса қаттиқ жазолар белгиланган. Бировни қасддан уриб, унинг қонини тўккан кимсани, эллик қамчидан тўқсон қамчигача савалашган. Шунингдек, агар кимки бировни уриб суягини синдирса, жиноятчига нисбатан отнинг терисидан ясалган қамчин билан, етмишдан тўқсон қамчигача уриш жазоси белгиланган. Авесто оилани, фарзандларни, уй-жойни асраб-авайлашга чақиради: «кимнинг уйи бўлса, у уйсиз бехонумон одамдан яхшироқдир». Оила ва жамиятдаги, хусусан, маълум хонадон эгаси ва оила аъзолари, эр ва хотин, ота ва ўғил, куѐв ва қайнота, қуни-қушнилар ўртасидаги аҳлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар кенг қамровли бўлиб, улар ѐлғон, зўравонлик ва ноҳақликка қарши қаратилган. Ноҳақлик ва жиноятга тўсиқ қўйиш, уларнинг олдини 74 олиш мақсадида Авесто қонунлари инсон ва жамоанинг ҳуқуқий назорат қилишга қаратилган. Авестодаги диний – фалсафий ва маданий таълимот, давлатчилик ва қонунчилик тизими ўша даврдаги жамият ва фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини бойитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган эди. Ушбу муқаддас китобда юксак аҳлоқ, покиза виждон, марҳаматлилик, бағрикенглик, инсонларга ва она заминга нисбатан доимий ғамхўрлик тарғиб этилган. Авестони асосини ташкил этган бундай тушунча, йўл-йирик, комил инсонга хос фазилатлар,қатъий хулоса ва фикрлар давлатнинг сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий қудратини ошириб, уни янада мустаҳкамланишига хизмат қилган. Бу муқаддас китобнинг ўша даврдаги қадр-қиммати ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолганлиги шубҳасиздир. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling