Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Хонакилаштирилган хайвонлар ва ўсимликларнинг
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тош даври маданиятининг ривожланиши
Хонакилаштирилган хайвонлар ва ўсимликларнинг
дастлабки марказлари 45 Олд ва Кичик Осиѐ Икки дарѐ оралиғи Ҳиндистон Ит,мушук, эчки, қўй, чўчқа, сигир, эшк, арпа, буғдой, хурмо, анжир, тариқ, нўхат, нок, анор, пиѐз, сули, узум Қўтос, пахта, чой, бодринг, бақлажон Осиѐ (марказий, жанубий-шарқий вилоятлари) Туя, от, йўнғичқа, каноп, сули, какос ѐғи манго Карам, пиѐз, шафтоли, банан, нон дарахти, гуруч, чой, шакар қамиш Европа Африка Карам, лавлаги, узум Кофе, тариқ, гуруч, сорго, тарвуз Марказий ва жанубий Америка Пахта, ананас, ерѐнғоқ, картошка, қовоқ, помидор, ловия, кунгабоқар, маккажўхори Тош даври маданиятининг ривожланиши Палеолит Сой ва булок бўйидаги маконлар Илк Термачилик Ўрта Ғор маконлари Овчилик Сўнгги Ярим ертўлалар Чайласимон уйлар Тош қуроллар Тасвирий санъат Суякдан ишланган қуроллар Балиқчилик 46 Маълумки, археологик даврлаштириш бўйича неолит даври тош даврининг сўнги - якунловчи тараққиѐт босқичи ҳисобланади. Бу даврда уруғчилик тузуми ривожланган бўлиб, жамоада оналар ҳукмрон бўлган. Бу даврда муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар рўй берган бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқарила бошланган. Тўқимачилик, кемасозлик, кулолчилик пайдо бўлган. Меҳнат воситаларида ўзгариш юз бериб, хусусан, тош, суяк ва ѐғочга ишлов беришнинг анъанавий услублари юксакликка эришган. Тош қуроллар Ўқ ва ѐй Тасвирий санъат Мезолит Микролитлар Овчилик Овчилик Тош қуроллар Чайла, ертўла Ишлаб чиқарувчи хўжаликлар Дехқончилик, чорвачилик Пахсадан қурилган уй-жойлар Ўтроқ хаѐт кулолчилик тўқимачилик Неолит Балиқчилик 47 Айниқса, тошни силлиқлаш, пармалаб тешиш сингари технологиялар кашф этилган, микролит қуроллар янада такомиллашган. Энг муҳими – бу даврда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг хўжалик асослари, деҳқончилик ва чорвачилик пайдо бўлади. Бу воқеилик, шубхасиз, ибтидоий одамларнинг ижтимоий тузуми, кундалик турмуш тарзи, хуллас, ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг барча соҳаларида кескин, туб илғор ўзгаришларга олиб келади. Айнан шунинг учун ҳам бу тарихий жамиятни инглиз археологи В.Г.Чайлд «неолит инқилоби» атамаси билан фанга киритган. Бу даврнинг табиий иқлим шароити, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ҳозирги замонга нисбатан яқинлиги билан изоҳланади. Жумладан, илгариги тараққиѐт босқичларига қараганда янги, табиатан маъқул ҳудудларни ўзлаштириш жараѐни тезлашиб, одамлар нисбатан кенгроқ минтақаларда яшай бошлайдилар. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида мезолитнинг оҳири ва неолит даврда одамлар яшаши учун қулай экологик муҳит мавжуд бўлиб, бу даврда жанубий-ғарбий Устюрт ва Қизилқумнинг ички ҳудудлари Зарафшон ва Амударѐ этаклари ибтидоий жамоалар томонидан деярли ўзлаштириб бўлинган эди. Соҳа мутахассисларнинг эътироф этишларича, неолит даврида «Лавлакон намгарчилиги» деб аталувчи табиий иқлим шароитининг вужудга келганлиги янги минтақаларни ўзлаштириш имконини беради. Шу тариқа, ибтидоий жамоалар турли табиий, экологик шароитларга тушиб қолиб, бу ҳолат улар турмуш тарзининг мослашиш заруратини тақозо этган ва ўз навбатида бу жараѐн турли неолит маданиятларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган эди. Жойтун маданияти Жанубий Туркманистонда, Ашгабат шаҳридан 25 км шимолдаги Жойтун манзилгоҳидан топилган бўлиб, бу маданият қолдиқлари нафақат Туркманистон, балки бутун Ўрта Осиѐда машҳурдир. Жойтун қишлоғи бир неча уйлардан ташкил топган бўлиб, уйларнинг майдони 12-14 кв.м дан иборат. Уй деворлари сомон аралаштирилган пахсадан қурилган. Уйлар тўғри тўртбурчак бўлиб, бир хоналик ва ҳар бир хонада алоҳида ўчоқ излари топилган. Уйлар ѐнида эса омборхона, сарой ва хўжалик ўралари ҳам бор. Тадқиқотчилар фикрларига қараганда, Жойтунда 30 га яқин уй бўлиб унда 130-150 киши яшаган, 5-6 кишилик оила яшаган уйларда она уруғи ҳукмрон бўлган. Уйлардан аѐлларнинг лой ва тошдан ясалган ҳайкалчалари, шунингдек, ҳар хил тақинчоқ ва безаклар топилган. Жойтун харобаларидан буғдой, арпа излари, ѐрма тош, тош болталар, парракчалар, қурол сифатида ишлатиладиган ўткир учли тошлар, тешгич парчалар, қирғичлар, камон ўқларининг учлари-пойконлар топилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling