2.Девони мустауфи (молиявий ишлар девони). Бу девон давлатнинг
барча молиявий ишларини бажарган ва назорат қилган. Девон хазинадор
томонидан бошқарилиб, унинг ихтиѐрида ҳисобчилар, мунший ва котиблар,
дафтардорлар бўлган.
3.Девони амид ал-мулк, ѐки ал-расаил (расмий ҳужжатлар девони).
Бу девон давлат аҳамиятига молик бўлган барча ҳужжатларни тузиш ва
ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Шунингдек, бу девон чет давлатлар билан
бўлган дипломатик муносабатларни ҳам назорат қилган.
4.Девони соҳиб-аш-шурот (ҳарбий ишлар девони). Бу девон
давлатнинг бутун ҳарбий ишларини назорат қилган, жумладан, амирнинг
шахсий қўшинини (гвардиясини) бошқарган. Ушбу девонбошининг махсус
ѐрдамчиси – ариз бўлган. У маҳкама ва унинг бошлиғи амир қўшини
хазинаси билан шуғулланган. Қўшинга бир йилда тўрт марта маош тўланган.
Бу девон ҳарбий интизомни таъминлаб турган.
5.Девони соҳиб ал-борид (хат-хабарлар назоратчиси девони). Ушбу
девон марказда қабул қилинган муҳим қарорлар, ҳужжатлар, хабарномаларни
вилоят ва шаҳарларга етказиш билан шуғулланган. Бу девоннинг
вилоятлардаги бошлиғи фақат марказга бўйсунган. Бу девон ходимлари
вилоят ва шаҳарларда бўлиб турадиган, ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий
аҳамиятга эга бўлган воқеаларни марказга етказиб турган. Шунингдек бу
девон давлат элчилари, вилоят ва шаҳарлар ҳокимлари устидан махфий
назорат ўрнатган.
6.Девони мухтасиб (бозорлар ва кўчалар, шариат қонун қоидаларига
риоя қилишни назорат қилувчи девон). Бу девон хизматчилари қиладиган
асосий иш шаҳар ва қишлоқларда, кўча ва бозорларда тартиб-интизомни,
тош-тарозини назорат қилиш эди. Аҳоли томонидан шариат қонун-
қоидаларига риоя қилишнинг назорати ҳам шу девон зиммасида бўлган.
Ушбу девонбоши ўз мирғазаб (ходим) лари билан барча шаҳарларда фаолият
кўрсатган.
7.Девони мамлакаи хос (давлат иш боқарувчиси девони). Бу девон
сарой таъминоти билан боғлиқ сарф-харажатларни назорат қилган. Муҳим
давлат ишлари ва айниқса, хазина кирим-чиқимини назорат қилиш ҳам шу
девон зиммасида бўлган.
8.Девони вақф (вақф ерлари девони). Мачитлар, мадрасалар, умуман
диний муассасалар ихтиѐрида бўлган ер-сув, мол-мулк кабиларни бошқарган.
Do'stlaringiz bilan baham: |