220
кўп ҳолларда ҳукмрон сулола вакилларидан ва катта таъсирга эга бўлган
йирик зодагонлардан тайинланган.
Сомонийлар даврида вилоят ва туманлар амир томонидан тайинланган
ҳокимлар томонидан идора қилинган. Одатда бундай лавозимга маҳаллий
бой зодагонлар тавсия этилган. Сомонийлар давлатида мусулмон
руҳонийларининг таъсири ниҳоятда кучли бўлган. Улар марказий ҳокимият
ишларида ҳам фаол иштирок этганлар. Сомонийлар
давлатининг диний
ҳаѐтида ҳанифийлар мазҳаблигига мансуб руҳонийлар ҳамма диний
лавозимларни ўз қўлларига олишган. Руҳонийларнинг бошлиғи ―устод‖,
кейинчалик ―Шайх ул-ислом‖ деб аталган. ―Устод‖ дан сўнг ўз
лавозими
бўйича руҳонийлар орасида ―хатиб‖ турган. У жомеъ масжидларида жума
намозида хутба ўқиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу даврда Бухоро Шарқдаги
ислом оламининг энг нуфузли марказларидан бирига айланади.
Мовароуннаҳрдаги дастлабки мадрасаларнинг бу ерда барпо этилиши ҳам
бежиз эмас.
Ер эгалигининг қуйидаги шакллари мавжуд бўлган:
Мулки султоний - шахсан амирга
тегишли ер-сув, тегирмон, дўконлар.
Бу мулкни қишлоқ чорикорлари ижарага олганлар. Яна ер эгалигининг тўма
(умрбод берилган ер), иқто (меросий) турлари бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: