Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
 
 
 
 
 


225 
Қорахонийлар давлат бошқаруви 
Бутун Тянь-Шань ва Еттисувни эгаллаб бўлгандан сўнг, қорахонийлар 
Сомонийлар давлати таркибида бўлган Мовароуннаҳрга ҳам ҳарбий 
юришлар уюштира бошлайдилар ва тез орада Фарғона ва Исфижоб (Сайрам) 
ни босиб олишга эришадилар. 990-992 йилларда қорахоний Ҳорун (Ҳасан) 
Буғрахон Сомонийларга тегишли бўлган Ўрта Осиѐдаги мулкларнинг 
каттагина қисмини босиб олди. 992-993 йилларда Ҳасан Буғрахон Самарқанд 
ва Бухорони ҳам эгаллайди. Манбаларнинг маълумот беришича, Сомонийлар 
давлатида катта таъсирга эга бўлган турк лашкарбошиси, Хуросон ҳокими 
Абу Али Симжурий ва яна бир лашкарбоши Балх ҳокими Фойиқ очиқдан-
очиқ Қорахонийларга ѐн босадилар. Яъни, Симжурий Ҳасан Буғрахон билан 
музокаралар олиб борган бўлса, Фойиқ Работи Малик яқинидаги Буғрахонга 
қарши жангда, ҳар томонлама устунликка эга бўлишига қарамай таслим 
бўлади. Ҳасан Буғрахон Самарқанд ва Бухорони эгаллагач, касаллиги 
туфайли урушни давом эттиролмасдан Қашғарга қайтишда, йўлда 
Қўчқорбоши деган жойда 993 йилда вафот этади. 
Ҳасан Буғрахон вафотидан сўнг улуғ хон (қорахон) лавозимини, унинг 
жияни Али ибн Мусо эгаллайди. Аммо у узоқ вақт тахтга ўтира олмади. 
Тахтни Қорахоний Наср Илекхон эгаллади. Сомонийлар давлатидаги ички 
низоларни, Сомоний ҳукмдорлари ва турк лашкарбошилари ўртасидаги 
келишмовчиликларни диққат билан кўзатиб турган Қорахонийлар 996 йилда 
Наср Илекхон бошчилигида Бухорога янги юришлар уюштирдилар. Сомоний 
ҳукмдори Нуҳ II Ғазна ҳокими Сабуқтегинни ѐрдамга чақиради. Балхдан 
катта қўшин билан етиб келган Сабуқтегин Кеш ва Насаф оралиғида 
жойлашиб, ўз қўшинлари билан келиб қўшилишини сўраб Нуҳ II га элчи 
юборади. Лекин ўз «вассали» га унча ишонмаган Бухоро ҳукмдори ўз вазири 
Ўзайрининг фикрига қўшилиб бу таклифни рад этади ва Сабуқтегинни ўзини 
Бухорога чақиради. Бундан ранжиган Сабуқтегин ўғли Маҳмудни 20 
минглик қўшин билан Бухорога жўнатади. Ўзи эса Наср Илекхон билан 
ҳ

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling