Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Мўғуллар истилосидан кейинги сиѐсий вазият. Чиғатой улуси
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
4. Мўғуллар истилосидан кейинги сиѐсий вазият. Чиғатой улуси
давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, хўжалик аҳвол. Мўғуллар истилосидан сўнг Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросоннинг гуллаб-яшнаган деҳқончилик воҳалари тамомила ҳалокатга учради. Шарқда донғи кетган қадимий ва обод шаҳарлар, жумладан Самарқанд, Бухоро, Урганч (Гурганж), Хўжанд, Марв, Термиз, Балх, Нишопур ва бошқа шаҳарлар харобазорга айлантирилди. Марвдаги машҳур сув билан шаҳарни таъминловчи-Султонбанд, Балхоб дарѐсидаги Банди амир, Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлайдиган ягона тўғонларнинг ҳаммаси Чингизхон буйруғига кўра бузиб ташланди. Жумладан Балх ва унинг атрофлари олти ой мобайнида сув офатини бошдан кечирди. Самарқанднинг асосий аҳолиси, бухороликларнинг кўпчилиги, Урганч ва Марв каби улкан шаҳарлар аҳлининг барчаси она шаҳарларини ѐ тарк этдилар ѐки қириб ташландилар. Истилочилар илк бора юқори маданиятли аҳолининг илм-фан, меъморчилик соҳаларидаги ютуқларини, юксак даражадаги ҳунармандчилик, тижорат, суғорма деҳқончиликни шу ўлкага келиб кўрдилар. Босқиндан сўнг шарққа донғи кетган заргарлик, қурол-аслаҳа ясаш, нафис матолар тўқиш, нақшикор нимчалар ишлаб чиқариш ва бошқалар барҳам топди. Воҳаларда сувсизликдан ерлар қақраб, деҳқончиликка қирон келди. Бир неча асрлик тарихга эга бўлган машҳур савдо йўллари издан 320 чиқди. Илм-фан, маданият намоѐндалари хор-зор этилди. Тирик қолган аҳоли вайроналарга, зулм ва зўравонликка, очлик ва қашшоқликка маҳкум этилди. Чингизхон тириклик вақтидаѐқ ўз ўғилларига мулкларини улус қилиб бўлиб беришни бошлаган эди. 1207 йилдаѐқ катта ўғил илкига Селенга дарѐсидан Иртишгача бўлган ерлар мулк этиб берилган эди. Чингизхон ўлими арафасида (1227 йил август) эса бошқа ўғилларига ҳам турли забт этилган ерларни улус этиб бўлиб берди. Жанубий Сибирдан Хоразм ва Дарбандгача бўлган ерлар Жўчига, Олтой тоғларининг жанубий сарҳадларидан то Амударѐ ва Синдгача бўлган ерлар иккинчи ўғил Чиғатойга, Хитой ва Мўғулистон ворис бўлмиш учинчи ўғил Ўгедейга, Эрон ва Хуросон Тулига улус тарзида бўлиб берилди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling