Биосферанинг глобал ифлосланиши Режа: Иқлимнинг ўзгариши


Download 24.09 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi24.09 Kb.
#1253635
Bog'liq
Озон қатламининг емирилиши


Биосферанинг глобал ифлосланиши
Режа:
1. Иқлимнинг ўзгариши.
2. Озон қатламининг емирилиши.
3. Орол денгизи муаммолари.

Экологик муаммоларни келиб чиқишига инсонларнинг ўзлари сабабли бўлганликлари ъозир хаммага аён, чунки фан-техника ривожи космосни ўзлаштиришга, инсонни ойга қўниши, тезучар самолётлару, биосферанинг бир бутунлигини издан чиқариш имкониятларигача бўлган дахшатли қуроллар яратилди. Демак бундан буён она заминни бузилиши экологик тангликни юзага келтириши мумкин.Экомувозанатни бузилиши биосферани ифлосланиши оқибатида келиб чиқмоқда, экологик танглик келиб чиққан худудларда эса экологик муаммолар юзага келмоқда.


Экологик танглик- бу табиат ва инсон ўртасидаги муносабатларни издан чиқаришига, ишлаб чиқариш муносабати билан ишлаб чиқариш кучлари орасида номутаносибликка келиб чиқишидир.
Экологик халокат- инсонниятнинг табиатга ноқулай таъсир қиладиган холати бўлиб, минтақада салбий жараёнлар хамма сохаларда рўй беради, ахолини нобуд бўлишига олиб келади.
Экологик муаммо-инсонни табиат билан алоқаси бузилганлигини, у икки томонлама бир-бирига таъсир этиб хаётни салбийлаштиришга олиб келади.
Умумбашарий экологик- муаммоларга хозирги кунда қуйидагилар киради:
1) Озон қатламининг сийраклашуви, бунга баъзи ерларда “Озон туйнугини” очилиши бўйича бундан бир асрдан олдин Англияда кузатилган эди. Атмосферадаги озон қатламини камайиши натижасида. Ер юзига ультрабинафша нурлар келиши ортади, оқибатда, тирик организмлар шикастланади, касалликларга учрайди, нобуд бўлишига олиб келади. Ҳавода атом бомбаларини портлаши, фреанларни буғланиши, авиация газлари, азот, карбон, олтингугурт оқсидлари ўзига кислародни бириктириб олади, у сийраклашади, радиоция кўпайиб ўсимлик, ҳавони, инсон танасини нурлантиради.
2) “Атмосфера ҳавосини димиқиши” ъодисаси: ҳавода СО2 миқдорини ортиши натижасида содир бўлиб, ҳаво харорати ортади музликлар эрийди, агар бу газни чиқишини камайтирилмаса XXI асрда ер юзаси харорати 2-4,50 ортади, натижада сув алмашинуви жараёни биосферада издан чиқиши мумкин.
3) Ахоли сонини ортиши табиатдан олинаётган манбаларини камайишига олиб келади, инсонлар сони тахминан 2025 йилда 12млрд.га етиши, 2050 йилда 25 млрд.дан ортиши кутилмоқда. Натижада озиқ-овқат муаммоси кескинлашади, хозирги 1,4 млрд га экин экиладиган майдон қисқарса, ҳар бир кишига 0,06 га ер тўғри келиб қолса инсон талабини у қондираолмайди (хозирги 0,17 га ўринга). Қолаверса хайвонот олами ўрмонлар, чўллар, намлик ерларни ўзлаштиришни улар учун яшаш маконини камайтирмоқда, миграция йўллари йўқ бўляпти, тропик ўрмонларда хайвонлар қирилиб бормоқда
4) Чучук сув муаммоси шундан иборатки, у қуруқликдаги барча организимларнинг танасида 80-99,5% гача ташкиллайди. Гидросферада чучук сув жуда ъам оз бўлиб, 2-2,5%ни ташкил қилади. Цивилизация ривожи ахолининг сувга бўлган талаби ортиб бораверишини тақозо этади, XXI асрда сувдан фойдаланиш 2 марта ортса, чучук сув танқислиги вужудга келади.
5) Кимёвий захарли моддалардан фойдаланиш бегона утлар, хашоротлар, касалликларга қарши ишлатилади, уларни хозирча ишлатилмаслик агроценоздан юқори ва сифатли хосил олиш қийин, биологик усуллар хозирда хосилни сақлаб қолишнинг тўла таянчи бўлмай турибти. Пестицидлар деб аталиши ушбу моддалар мухитга ортиқча ишлатишганда захарли таъсири этади, инсонга хам салбий таъсир этади.Аммо ахоли сони ўсиб боришини этиборга олсак, агроценоздаги хосилни сақлаб қолиш ва уни миқдорини ошириш кимёвий моддалардан фойдаланмасдан инсон талабларни қондириб бўлармикан деган савол хозиргача хал қилингани йўқ.
6) Ўсимлик ва хайвонот оламини турлар сонининг қисқариши биосфера учун холакатли, чунки биоген моддаларнинг айланма харакати издан чиқиши мумкин, ўрмонлар майдони камайса (ўртача хар йили 3 млрд м3 хажмда кесилмоқда) кисларод ва ҳаво намлигини камайишига олиб келади.
7) Чўлланиш жараёнини дунёвий муаммоси кейинги 30-40 йил ичида вужудга келди. ЮНЕП маoлумотларига кўра қурғоқчил ва ёғин кам жойларда 90% ортиқ майдон чўлга айланиш арафасида турипти. Ерларни унумдорлиги пасаймоқда, шўрланиш майдонлари кенгаймоқда, бута ва ярим бутазорлар мол боқиши ва ўтинга кесиши оқибатида чўлга айлонмақда. Ўзбекистон худудининг 70% чўл ва чалачўл бўлганидан ўрмони, шамол ва сув эрозия тупроқни камбағаллшувига олиб келмоқда.
8) Орол ва Оролбўйи экологик ахвол минтақавий муаммодан чиқиб, умумбашарий муаммо тусини олмоқда, чунки Туркистон, Қозоғистон Республикалари хам Сирдарё ва Амударё сувидан кўплаб фойдаланишлари денгизни қуришига олиб келмоқда. Орол бўйи ахолисини сув таминоти ёмон ахволда, Оролни хозирги ахволини сақлаб қолиш ва эски майдонини эгаллаши учун дунё мамлакатлари ёрдам қилишлари керак. Денгиз сатхини 33,5 м баладликда сақлаб қолиш лозим, бу дегани ҳар йили 20 км3 сув қуйиб туриш демакдир. Суғоришда сувдан фойдаланиш 0,6 дан 0,80 дан юқорига кўтарилса сув денгизга тушади. Қолаверса эски каналларни янги лойиха асосида қайта қурилса камида 10км3 сув тежаш мумкин. Бу Марказий Осиё давлатлари хал қилса бўладиган ишдир.
9) Экологик муносабатларни Ъалқаро доирада уйғунлаштириш.Экологик кризисни олдини олишда асосий таянч нуқтаси бўлиши керак. Халқаро табиатни мухофаза қилиш муаммосига доирасига чегарасиз обектлар киради, буларга Космос, Атмосфера хавоси, Дунё океанлари ва Антарктида киради, шунингдек, давлатлараро миграция (кўчиб юрувчи) қилувчи хайвонот оламидир. Охирги обект дунё мамлакатлари тан олган халқаро конвенциялар,шартномалар, протоколлар асосида бажариб борилади. Ъозирги замон экологларидан саналган Тобри сўзи билан айтганда, “Биз биргаликда яшашимиз керак, акс холда хечким яшамайди”, деб Рио-де-Жанерода 1992 йил бўлиб ўтган БМТ нинг атроф мухит ва ривожланиш конференциясида айтган сўзлари хозир хам жаранглаб турибти.
Юқорида қайд қилинган муаммолар сони рўйхати XXI асрда ортиб бормасин, Зотон XXI асрда режалаштирилган 1972 йилги БМТ нинг Стокгольм конференцияси қарори амалга ошавериши, шунингдек Найроби (Кения)да БМТ ЮНЕП қароргохини доимий ишлаб туриши, дунёни сақлаб қолиш барчамизни бурчимиз эканлиги, 1982 йил 28 октиябрьда БМТ нинг “Табиат хартияси” деб номланган қарори яна бир бор тасдиқланди, 1992 йил 3-14 июнда Рео-де-Жанеро қарорларини қабул қилишда қатнашган 114 мамлакат бошлиқлари, 1600 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар табиий мухитни сақлаб қолиш хамманинг бурчи ва вазифаси эканлиги, давлатлар барқарор ривожланиш йўлида бориш лозимлигини такидлади.
Ўзбекистон Республикаси ъам юқоридаги қарор ва бошқа экологияга доир протоколларни мустақил бўлгандан сўнг хам яна бир бор тасдиқлади,демак, экологик муаммоларни хал қилишда фаол қатнашиб келмоқда.


Замонамиз тараккиётининг хозирги боскичи куйидагилар билан характерланмокда: Фан ва техникани бекиёс усганлиги, планетамизда ахоли сонининг усиши ва шу боис табиий бойликларнинг жуда куп микдорда ишлатилиши ва окибатда табиатнинг таназулга учраши. Инсонларнинг мехнат ва хаёт фаолияти туфайли антропоген омиллар табиатга курсатаётган салбий таъсири ошиб бормокда. Табиат компонентлари, айникса усимлик ва хайвонот дунёсига тушаётган таъсиротларининг хаддан ошганлиги табиатнинг тикланишига тусик булмокда. Табиат узини – узи унглай олмаётир. Тикланадиган табиий ресурслардан усимликлар, хайвонот дунёси ва тупрокнинг табиий тикланиш жараёнлари жуда сусайиб кетмокда. Мухим хом ашё хисобланган усимликлар, ов килинадиган хайвонларнинг ареаллари кискариб, уларнинг табиий захиралари камайиб бормокда. Планетамиз микёсида урмонларнинг вахшиёна кесиб юборилиши жуда ёмон окибатларга олиб келмокда. Бозор иктисодиётига утиш, жадаллаштириш жараёнлари жуда куплаб табиий ресурсларини сарф булишига олиб келмокда. Шуни таъкидлаш лозимки охирги 25-30 йиллар мобайнида шу кадар куп ресурслар ишлатилдики, кайсики улар бутун жахон тарихи микдорига тенг. Шу жараён давом этаверса якин кунларда биз куплаб ресурслардан умуман ажралиб колишимиз мумкин, улар тугаб колиши мумкин. Шундай килиб экологик кризисни бошимиздан кечирмокдамиз, планетамиз микёсида шундай экологик муаммоларни келиб чикиши бу реал хакикат булиб колди. Бундай муаммолардан бири ва энг мухимларидан парник эффекти деб аталиши муаммодир. Унинг сабаби куйидагича тушунтирилади. Маълумки хозирги вактда атмосфера хавосининг ифлосланиш даражаси доимий равишда ортиб бормокда. Айникса атмосферага жуда куп чикинди, газлар ва шу жумладан карбонат ангидриди газини куплаб чикарилиши жуда куп нохуш окибатларга олиб келмокда. Карбонат ангидриди газининг молекулаларини хусусияти шундан иборатки улар куёшдан тушаётган инфрокизил нурларини хамда ердан кайтаётган иссиклик энергиясини ютиб олади. натижада планетамиз атрофидаги харорат ошиб боради. Охирги пайтларда планетамиз микёсида сезиларли даражада иклимни ошиб бориши кутилмокда. Бу нарса парник каби иссиклик беради. Планетамиз микёсида оз булса хам хароратни ортиб бориши жуда ёмон окибатларга олиб келади. Планетамиз хароратини исиб бориши кутб зоналаридаги жуда катта-катта микдордаги музликларни эриб кетишига сабаб булади, натижада дунё океанини сатхи кутарилиши мумкин. Натижада жуда куп мамлактлар, худудлар, ахоли яшайдиган жойлар сув остида колиб кетиши мумкин. Якин вактларда Европа китъасининг катор жойларида жуда катта сув тошкинлари кузатилди. Шундай килиб парник эффекти деган экологик муаммо бу долзарб булиб, уни бартараф этмасдан туриб тараккиётимизни кафолатлаб булмайди. Буни бартараф этиш учун атмосферага чикарилаётган захарли газлар микдорини кескин камайтириш талаб этилади. Бундай газларни орасида биз таъкидлагандак карбонат гази биринчи уринда туради. Бу газ микдорини ошиб бораётганини шундай далиллар билан исбот килиш мумкин. 1950 йилларда атмосфера таркибидаги карбонат ангидриди газини микдори 0,028 % булган булса асримизнинг охирида бу микдор 0,034 % га бориб етди. Демак карбонат ангидриди газини микдори тез суръатлар билан ошиб бормокда. Хуллас атмосфера хавосининг ифлосланиб бориши экологик кризисни сабабчиси булиб колмокда.
Ахамияти ва микёси жихатидан «озон туйнугини очилиб колиши» деган муаммо хам умумбашарий муаммога айланиб колмокда. Бу муаммонинг мохияти шундан иборатки атмосферамиз катламининг юкори катламларида /старосферада/ хаётнинг юкори чегараси хисобланган, озон катлами жойлашган. Бу катлам ер сатхидан 7-8 дан тортиб то 50 километр баландликларда жойлашган, унинг энг калин катлами 22-24 километр баландликда жойлашган. Озон катлам узи унча калин булмаса хам унинг бутун тирик мавжудотлар хаётида, жумладан инсонлар хаётида хам жуда мухим роль уйнайди. Гап шундаки Куёшдан бизга тушаётган нурларни орасида ута зарарли киска тулкинлик ультробинафша нурлари мавжуд. Улар жуда кучли радиция булиб, агарда улар нейтраллаштириб борилмаса, бир неча дакикаларда бутун ер юзидаги тирик мавжудотларни куйдириб юбориш мумкин. Озон катламининг асосий функцияси ультрабинафша нурларини нейтрал холатга келтириб туришдир. Шуни таъкидлаш жоизки хозирги кунда шундай мухим вазифани бажараётган ушбу катлам жуда сийраклашиб бормокда. Хатто айрим шимолий зоналар устида бу катлам бутунлай емирилиб бормокда. Демак биз учун мухим химоя катлами хисобланган бу катлам емирилиб туйнук каби айрим жойларда тешик пайдо булган. Натижада кучли радиация тугридан тугри бизга етиб келмокда. Озон катламини эса завод ва фабрикалардан чикарилаётган кимёвий бирикмалар емириб юбормокда. Буни бартараф этишда асосий атмосферага чикарилаётган чикинди газларини камайтиришдир.
Бундан ташкари яна кислотали ёмгирлар деб аталган муаммо хам мавжуд. Буни сабаби хам атмосферанинг ифлосланиши хисобланади, бу хам ёмон окибатларга олиб келади.

  1. Экологик хавсизлик муаммоси аллакачонлар миллий ва

минтакавий доирадан чикиб, бутун инсонятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон узаро муайян конунятлар асосида муносабатда булади. Бу конунятларни бузиш унглаб булмас экологик фалокатларга олиб келади.
Бу хавфни анча кеч, 70 йилларнинг бошларидагина англай
бошладик. Ушанда мазкур масала дунё микёсидаги таракиётга багишланган дастлабки Гарб моделларида кескин килиб куйилган эди. Бу хол баъмисоли «бомба» портлагандай таъсир этди. Инсоният кандай хавф каршисида турганлигини, атроф мухитга инсон фаолияти туфайли етказилаётган зарар кандай натижаларга олиб келганлигини яккол хис этди.
Инсоннинг табиат имкониятларини ва унинг ривожланиши конуниятларини хисобга олмай, жадал юритилган хужалик фаолияти, Рим клубининг «ХХ аср йули» деб аталиши тадкикотлардан бирида курсатиб утилганидек, ер юзида тупрок нураш, урмонлардан махрум булиши, баликларни хаддан ташкари куп овланиши, тузли ёмгирлар, атмосфера ифлосланиши; озон катлами бузилиши ва хаказоларни руй беришига олиб келди. Мутахасисларнинг бахолашларича, 2000 йилга бориб урмонлар эгаллаб турган майдон курукликнинг 1/6 кисминигина ташкил этади, холбуки, 50 йилларда улар ¼ кисмини эгаллаган эди. Жахон океанининг сувлари халокатли равишда ифлосланиш бормокда. Унинг такрорий махсулотларига кескин пасаймокда. Жадал суръатлари билан юз бераётган урбанизация жараёнлари шахарларининг асосий агломерацияларига энг йирик ифлослантириш манбаларига айланиб колишига олиб келди. Хозирги вактда жахон фан-техника тараккиёти жадал ривожланиши муносабати билан табиий захиралардан хужалик максадларида тоборо купрок фойдаланилмокда. Бунинг устига, дунё ахолиси йилдан йилга усиб бориб, купрок микдорида озик-овкат, ёкилги, кийим-кечак ва бошка нарсаларни ишлаб чикариш талаб килинмокда. Бу эса урмонлар эгаллаб турган майдонларнинг жадал суръатларда кискаришига, чул сахроларнинг бостириб келишига, тупрокнинг бузилишига, атмосферанинг юкорида жойлашган озон тусиги камайиб кетишига ер хавосининг уртача харорати ортиб боришига ва бошка холатларга сабаб булмокда.
Бу жараёнлар Узбекистонни хам четлаб утмади. Бу ерда, мутахассисларнинг бахолашича жуда муракаб, айтиш мумкинки, хавфли вазият вужудга келмокда. Бундай вазият нимадан иборат?
БИРИНЧИДАН, ернинг чекланганлиги ва сифат таркиби пастлиги билан боглик хавф тухтовсиз ортиб бормокда. Марказий Осиё шароитида ер Оллох таоллонинг бебахо иномидир. У том маънода одамларни дехкончилик билан богланган оилаларинигина эмас, балки маълум бир тарзда кишлок хужалиги билан алокадор барча тармоклар ва унинг неъматларидан бахраманд булаётган республиканинг барча ахолиси фаравон турмуш кечириши учун моддий негиз яратади.
ИККИНЧИДАН, Узбекистоннинг экологик хавфсизлиги нуктаи назаридан караганда, сув захираларининг, шу жумладан ерусти ва ерости сувларининг кескин такчиллиги хамда ифлосланганлиги катта ташвиш тугдирмокда. Республиканинг дарёлари, каналлари, сув омборлари ва хатто ерости сувлари хам хар тарафлама инсон фаолияти таъсирига учрамокда.
Сугориладиган худудларда сув табиатнинг бебахо инъомидир. Бутун хаёт сув билан боглик зотан, сув тамом булган жойда хаёт хам тугайди. Шундай булсада Марказий Осиёда сув захиралари чекланган. Йилига 78 куб километр сув келтирадиган Амударё ва 36 куб километр сув келтирадиган Сирдарё асосий сув манбаларидир.
Экологияга солинаётган хавф Узбекистон учун, умуман бутун Марказий Осиё минтакас учун накадар юкори эканлигини хисобга олган холда хукумат ва давлат атроф мухитни химоя килиш, табиий захиралардан окилона фойдаланиш масалаларига жуда катта эътибор бермокда. Атроф мухитни мухофаза килишни таъминлашга каратилган конун хужжатлари кабул килинди. Узбекистон республикасининг табиатни мухофаза килиши борасидаги миллий тадбирлари бошка давлатлар ва халкаро ташкилотлар билан кенг ва хар томонлама хамкорлик килиш иши билан кушиб олиб борилмокда. Атроф мухитни мухофаза килиш ва табиатни окилона фойдаланишнинг турли жихатларини тартибга солувчи куплаб хилма хил халкаро шартномалар ва битимлар тузилди. Яна битта экологик муаммоларда Узбекистонда Орол денгизини куриб бориши гоят кескин муаммо, айтиш мумкинки, миллий кулфат булиб колди. Орол денгизи муаммоси узок утмишга бориб такалади. Лекин бу муаммо сунги ун йилликлар мобайнида хавфли даражада ортди. Марказий Осиёнинг бутун худуди буйлаб сугориш тизимларини жадал суратда куриш куплаб ахоли пунктларига ва саноат корхоналарига сув бериш баробарида кенг куламдаги фожиа – Орол халок булишининг сабабига хам айланди. Орол танглиги инсоният тарихидаги энг йирик экологик ва гуманитар фожиалардан биридир. Денгиз хавзасида яшайдиган карийб 35 миллион киши унинг таъсирида колди. 1911-1962 йилларда орол денгизининг сатхи энг юкори нуктада булиб, 53,4 метрни, сувнинг хажми 1064 куб километрни, сувнинг юзаси 66 минг квадрат километрни ва минераллашув даражаси 1 литр сувда 10-11 грамни ташкил этган эди.
Фаргона водийсидаги экологик муаммолар. Экологик вазият мураккаб худудларнинг Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида жойлашган. Киргизистон Мойлисой шахрида радиоактив моддаларни колдиклари сакланиб колган. Бу жойларда 1944 –64 йил уран ва радиоактив моддалар казиб олинган. Хозирда казш ишлари тухтатилиб, яхши беркитилмаган.
Фаргона шахри учун Кадамжойда Сурма ва Симоб конлари мавжуд куп микдори захар. Киргулидаги заводлардан чикадиган чикиндилар. Фаргона экологик вазиятнинг ёмонлашишига яна бир сабаб, Фаргона ёпик холда жойлашган, ахоли зич.
Download 24.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling