Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нодирабегим Увайсий
Қўқон адабий муҳити. Қўқон хонлиги маданий ҳаѐтида адабиѐтнинг
ўрни айниқса юқори эди. Шунинг учун адабиѐт ривожига катта таъсир кўрсатган Қўқон адабий муҳитининг шаклланиши хонликда маданият тараққиѐтини белгиловчи муҳим мезон бўлди. Истеъдодли шоир ва шоиралар, ѐзувчилар, яъни ўз илмининг усталари томонидан шаклланган Қўқон адабий муҳитининг ўзига хос хусусияти – унинг вакиллари икки йўналишда ижод қилганликларидадир. Биринчи йўналишга мансуб ижодкорлар сарой шоирлари бўлиб, уларнинг асарларида бой табақа вакиллари мадҳ этилган. Иккинчи йўналиш вакилларининг асарларида эса халқнинг орзу умидлари, интилишлари, дарду-ҳасратлари ўз ифодасини топган. Ҳар иккала йўналиш вакилларининг умумий жиҳати ҳам мавжуд бўлиб, бу уларнинг асарларида Ватан тимсоли , унга муҳаббат ҳиссининг илгари сурилганлигидир. Қўқон адабий муҳитининг вакиллари ва асарларидан Амирий тахаллуси билан фалсафий ва лирик ғазаллар битган Умархонни, Фазлий ва Мушриф томонидан ѐзилган ―Мажмуат уш-шуаро‖(―Шоирлар тўплами‖) тазкирасини, Ҳувайдонинг ―Девони Ҳувайдо‖, ―Роҳати дил‖ асарларини, Гулханий ва Махмур асарларини, Муҳаммад Юнус Тоиб, Муҳсиний, Насимий, Хўқандий, Нодир, Нозил, Писандий, Нодира бегим, Увайсий, Анбар отин, Дилшод, Зебунисо каби кўплаб шоир ва шоираларнини келтириш мумкин. Нодирабегим Увайсий Тадқиқотчиларнинг фикрича, Қўқон хонлигидаги адабий муҳит ва маданий ҳаѐтни шакллантиришда темурийлар даврига тақлид яққол кўзга ташланади. Буни ҳукмдор Умархон даврида шаклланган, унинг бошчилигида фаолият кўрсатган адабий муҳит ва адабиѐт намоѐндалари мисолида, 449 яратилган асарларнинг шакли ва жанрларида кўриш мумкин. Маданий ҳаѐт ва адабий муҳитда ҳам минг сулоласини улуғлашга интилиш устунлик қилди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қўқон хонлиги ноҳоятда мураккаб, сиѐсий курашлар авж олган бир даврда вужудга келиб, шаклланди. Чунки, хонлик ташкил топган давр Ўрта Осиѐда буюк империялар даври ўтиб, маҳаллий йўлбошчи сулола вакиллари турли йўллар билан ҳокимиятни қўлга олиб, қабилавий конфедерация асосида давлат туза бошлаган даврга тўғри келди. Урушлар ва ўзаро курашларга бой бўлган Қўқон хонлиги давлат бошқарув шаклига кўра мутлақ монархия бўлиб, мамлакатда мулкдор табақалар, етакчи уруғлар (минг, қипчоқ, қирғиз, сарой)ларнинг зодагонлари, руҳонийлар, айниқса саййидлар ва хўжалар юксак мақомга эга эдилар. XIX аср ўрталаридаги сиѐсий бошбошдоқлик, ўзаро уруш ва низолар мамлакат ҳаѐтига салбий таъсир кўрсатиб, Қўқон хонлиги ҳаѐтининг барча соҳаларида тушкунлик даври бошланади. Бундан унумли фойдаланган Россия империяси ―ўз чегараларида‖ тинчликни ўрнатиш баҳонасида хонлик ҳудудларини босиб олди ва унинг ўрнига 1876 йилда Фарғона вилояти ташкил топди. Шунга қарамасдан, Қўқон хонлиги минтақадаги йирик давлатлардан бири сифатида ўзига хосликларга эга бўлиб, Ўзбекистон давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутади. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling