Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
6.Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар
(сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт) Тадқиқотчилар милоддан аввалги VI асрга оид Бехистун ѐзувларида эслатилган сака тиграхаудаларни (чўққи қалпоқли саклар) ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудида яшаган қабилалар деб ҳисоблайдилар. Манбаларга кўра, милоднинг VI-VIII асрларида Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўғўз этник гуруҳлари шаклланади. Тадқиқотларга кўра, бижанак қабилалари қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. Қорақалпоқ халқи шакллана бошлаган VIII-X асрларда Орол атрофи Кердер вилояти деб юритилган. Муғул босқини натижасида Амударѐ тўғони бўзиб ташлангач, Кердер вилояти сувсиз қолади ва бу ердаги қорақалпоқларнинг бир қисми Волга ва Урал дарѐлари бўйларига, Сирдарѐнинг юқори оқимларига кўчиб кетадилар. Ўрта асрларга (X-XII) оид рус манбаларида қорақалпоқлар ―черные клобуки‖, маҳаллий манбаларда эса ―қора бўркли‖ номи билан тилга олинади. ―Қорақалпоқ‖ этнонимининг қачон пайдо бўлганлиги номаълум. Ҳар ҳолда 1598 йил Абдуллахон II томонидан Сиғноқдаги муқаддас Зиѐвиддин мақбарасига берилган ѐрлиқда қорақалпоқлар шу ном билан тилга олинган. Кейинги давр манбаларига кўра, XVI асрда қорақалпоқларнинг айрим гуруҳлари Волга, Урал, Эмба дарѐлари оралиғида, шунингдек, Бухоро хонлиги ҳудудларига ўрнашадилар. XVII асрдан бошлаб то XVIII аср ўрталарига қадар қорақалпоқлар Сирдарѐнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб жойлашиб, кичик жуз қозоқлари билан қўшничиликда яшайдилар. Бу даврда улар ҳам иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан қозоқ хонларига тобе бўлганлар. Уларнинг бошқаруви қозоқ султонлари қўлида бўлган. Қозоқ ҳукмдори Тавкахон (1680-1718 йй.) ҳукмронлиги даврида қорақалпоқларни унинг ўғилларидан бири бошқарган. 1694 йилдан бошлаб Тавкахоннинг ўғли Табурчак султон қорақалпоқларга бош бўлган бўлса, 1709 йилдан Табурчакнинг ўғли Каип султон уларга бошчилик қилган. 1722 йилдан бошлаб қорақалпоқлар хони Эшмуҳаммадхон бўлади. Кейинроқ эса, XVIII асрнинг 30-40-йилларида қорақалпоқлар Кичик жуз хони Абулхайр тасарруфига ўтадилар. Қорақалпоқлар қозоқ хонларига ҳар йили кўп миқдорда ғалла, 2000 тагача отлиқ сарбозлар бериб туришлари, қозоқларнинг рус чегаралари, Бухоро ва Хивага ҳарбий юришларида иштирок этишлари лозим бўлган. Шунингдек, улар ўз ҳудудларидан ўтган карвонлардан қозоқ султонлари учун бож олганлар. XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб савдо–сотиқнинг ривожланиши натижасида қорақалпоқларнинг Бухоро ва Хива билан алоқалари кучайиб, бошқирдлар, улар орқали эса Россия билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилади. 476 1721 йилга оид манбада ―қорақалпоқлар Бошқирдистон (Башкирия)га кўплаб келадилар..., шунингдек, бошқирдлар....,қорақалпоқларга дўстлари билан келадилар ва ҳар йили бир ой ѐки уч ҳафтадан бир-бирлариникида яшайдилар‖ дея маълумот берилади. Шунингдек, бу даврда турли ҳудудларда яшаѐтган қорақалпоқлар орасида бирлашишга интилиш ҳаракати бошланиб, Сирдарѐ қорақалпоқларининг Зарафшон воҳаси ва Хоразм қорақалпоқлари билан алоқалари йўлга қўйилади. Буларга асосий сабаб – жунғорлардан кутилаѐтган ҳужум хавфи эди. Шунинг учун ҳам 1721 – 1722 йилларда Россия ҳукумати билан қорақалпоқлар ўртасида элчилар алмашинган эди. 1723 йилда жунғор ҳукмдори Цеван Рабдон қўшинлари Қозоқ хонлиги ерларига бостириб кирдилар. Жунғорларга қаршилик кўрсата олмаган қозоқларнинг катта қисми турли томонларга тарқалиб кетдилар. Қорақалпоқларнинг бир қисми Сирдарѐнинг юқори оқимлари бўйлаб Тошкент ва унинг жануби-ғарбига, бир қисми эса Сирдарѐнинг қуйи оқимига, Орол бўйларига кетиб қолдилар. Биринчи гуруҳ жунғорларга, иккинчи гуруҳ эса Кичик жуз қозоқларига тобе бўлиб қолдилар. XVIII асрнинг 40-йиллари бошларида қорақалпоқларнинг Россия билан элчилик алоқалари яна йўлга қўйилди. 1743 йилда Маман бий бошчилигидаги қорақалпоқ элчилари Петербургда Россия ҳукмдори Елизаветанинг ―ҳомийлик‖ ҳақидаги ѐрлиғини олдилар. Бундан ғазабланган кичик жуз қозоқлари хони Абулхайр ўша йили Орол бўйи қорақалпоқларига ҳужум қилиб, уларни талон-тарож қилади. Абулхайрхоннинг ҳужуми қорақалпоқларнинг Жонидарѐга ҳаракатларини кучайтирди. 1746-1747 йилнинг қишида қорақалпоқлар Ўрта жуз қозоқ ҳукмдори Аблай султон ҳужумига дучор бўладилар. Қозоқ хонлари ва султонларининг ҳужумларига дош беролмаган Оролбўйи қорақалпоқларининг бир қисми Сирдарѐнинг юқори оқимларига кетиб қолишга мажбур бўладилар. Асосий қисми эса, жануби-ғарбга томон, Хива хонлиги чегараларига, Қувондарѐ ва Жонидарѐ оралиғидаги ҳудудларга ўрнашадилар. 1748 йилда Ўрта жуз султони Бароқ ўзининг тарафдорлари ѐрдамида Абдулхайрни ўлдиради. Абдулхайрнинг ўғли Нурали хон деб эълон қилинади. Аммо, унинг ҳокимиятини барча Кичик жуз қабул қилмади. Йирик зодагонлар султон Ботирни хон дея эътироф этганлари боис,кичик жуз икки ҳокимликка бўлиниб кетди. Шунингдек, Сирдарѐнинг қуйи оқимидаги кўчманчиларга бошчилик қилаѐтган Абулҳайрнинг яна бир ўғли Эрали султон ўзини акаси Нурали султондан мустақил ҳисоблар эди. 1762 йилда султон Эрали Сирдарѐ бўйларида қолган қорақалпоқлар устига юришлар қилиб уларни Жонидарѐ ва Орол мулкларига кўчишга мажбур қилади. XVIII-XIX аср бошларида бутун Қувондарѐ ва Жонидарѐ ҳавзалари қорақалпоқларнинг мулклари эди. Бу ерда улар Оролбўйи ўзбеклари ва қорақалпоқлари билан нафакат сиѐсий иттифоқда бўлдилар, балки этник жиҳатдан ҳам аралашиб кетдилар. Улар иттифоқчиликда қозоқ хонлари ва султонлари, Хива хонларига қарши курашлар олиб бордилар. 477 Бу даврда қорақалпоқлар бийлар Маслаҳатлари орқали бошқарилган. Ҳар бир қабила уюшмасига йирик ер мулки ва чорва эгаси бўлган бийлар бошчилик қилган. Бир қанча қабила ва уруғлар бирлашмаси ўн тўрт уруғни (он тор уру) манғит уруғи бийлари бошқарган. XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб қорақалпоқлар ва Хива ҳукмдорлари ўртасида курашлар авж олди. Муҳаммад Амин иноқ Хива хонлиги марказий ҳокимиятини кучайтириш сиѐсатини олиб бориб, қорақалпоқларни хонликка бўйсундиради. Хива хонлигида Мухаммад Амин иноқ ва унинг ўғли Аваз иноқ ҳукмронлигида қорақалпоқлардан сохта хонлар (Ортиқғозихон, Ёдгорхон, Абулғозихон IV, Абулғозихон V) сайланган. Шунга қарамасдан қорақалпоқларнинг Хива ҳукмдорларига қарши курашлари узоқ йиллар давом этди. Муҳаммад Амин иноқ кейинчалик эса, Муҳаммад Раҳимхон I даврларида қорақалпоқларнинг қолдовли уруғи бошлиғи Ойдўстбийга қатор имтиѐзлар берилди. Аммо, бу ҳам натижа бермай Ойдўстбий охир оқибат Хива хонига қарши қорақалпоқларни қўзғолонга кўтарди. Аммо, бу қўзғолон шафқатсизларча бостирилди. XIX аср қорақалпоқларнинг ижтимоий тизимида уруғ – қабилачилик анъаналари сақланиб қолган эди. Қорақалпоқлардаги ижтимоий табақаланиш натижасида бир томонда бойлар, йирик ер эгалари, йирик чорвадорлар, иккинчи томонда эса бойлар қўлида ишлаб кун кўрувчи камбағал фуқаролар ажралиб турган. Хоразмдаги қорақалпоқларга ерлар хон томонидан қабила ва уруғлар фойланиши учун берилган бўлса-да, аслида энг яхши ерлар уруғ ва қабила бошлиқларига тегишли бўлган. Қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларда Хива хонлигида мавжуд бўлган ер эгалигининг уч тури –давлат (хон) ерлари, йирик ер эгаларининг мулк ерлари, диний муассасаларга тегишли бўлган вафқ ерлари сақланиб қолган. Қорақалпоқларда бийлар, оталиқлар, беглар беги, бойлар,савдогарлар, қози, раис, мироблар, ҳарбий бошлиқлар (ботирлар) ҳамда уламолар –муллалар, эшонлар,охунлар кабилар йирик ер эгалари ҳисобланган. Деҳқонлар асосан кам ерли бўлиб, уларнинг ерлари бир –икки танобдан ошмаган. Кам ерли ѐки умуман ерсиз деҳқонлар давлат, мулк ва вафқ ерларидан фойдаланиб, бунинг эвазига ҳосилнинг маълум қисмини ер эгаларига берган ѐки ер эгасига ишлаб бериш мажбуриятини бажарган. Ерсиз қорақалпоқ деҳқонларининг кўпчилиги Хоразмнинг жанубига, ўзбеклар ва туркманлар бойларининг ерларига ишлаш учун борганлар. Энг яхши яйлов ерлари, кўллар, қамишзорлар қорақалпоқ зодагонларига тегишли бўлган. Барча ерлардан фойдаланиш улар ихтиѐрида бўлиб, сувдан фойдаланиш ҳам бундан мустасно эмас эди. Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий табақаланиш чорвачилик хўжаликларида ҳам кўзга ташланади. Амалдорлар ва руҳонийлар йирик чорва эгалари бўлган. Улар бир неча минглаб чорва молларига эгалик қилганлар. XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар қорақалпоқлардаги асосий маъмурий мансаблар уруғ бошлиғи бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам (закот йиғувчи), мироб, қози, раис кабилар эди. Улардан асосийси бий бўлиб, бийлар ўз қабила ѐки уруғларидан хон хазинасига солиқлар йиғиш, уруғ ѐки 478 қабила ичидаги можароларни ҳал қилиш, жумладан, ер - сув муносабатлари ва жиноий ишларни ҳал этиш вазифаларини бажарганлар. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бийларнинг ҳуқуқлари чегараланади. Хива хони Сайид Муҳаммадхон қорақалпоқларнинг бошқарув тизими учун қўшимча иккита ноиб, олтита оталиқ, иккита беглар беги ва битта оғабий мансабларини жорий этди. Булар орасида оғабий энг юқори мансаб бўлиб, қолганлари унга бўйсунганлар. Қорақалпоқлардаги бошланғич маъмурий бирлик –овуллар бўлиб, уларни жамиятнинг ҳукмрон табақалари вакиллари бўлган оқсоқоллар кенгаши бошқарган. Қорақалпоқларнинг асосий маъмурий маркази Амударѐнинг ўнг қирғоғида Чимбой, чап қирғоғида эса, Қўнғирот бўлган. Қорақалпоқлар бўйсундирилганидан сўнг уларга ҳам хонликдаги солиқ, тўлов ва мажбуриятлар жорий этилди. XIX аср бошларидан бошлаб, қорақалпоқлар ҳали янги ерларга жойлашиб, ўзлаштириб олмаганликларига қарамай Хива хонлари маҳсулот тўловларини талаб қила бошладилар. Ундан ташқари доимий йиллик солиқ (20 минг тилла ҳажмида) салғут-кесма солиғи жорий этилди. Энг оғир мажбуриятлардан бири қорақалпоқлар хон қўшинларидаги 2 минг аскарни боқишлари ва қўшин учун навкар бериш эди. Шу билан биргаликда аҳоли ариқ ва каналлар қазиш ҳамда тозалаш ишларига (ҳашар) жалб этилган. Хива хонлари қорақалпоқларни бўйсундирганидан сўнг (XIX асрнинг бошлари) уларнинг Хоразмда, Амударѐнинг ҳар иккала қирғоғида жойлашуви жараѐни асосан тугалланади. Чап қирғоқ қорақалпоқлар Қўнғирот ва Хўжайли оралиғида, Шуманай канали хавзасида жойлашган бўлсалар, ўнг қирғоқ қорақалпоқлар Кўкўзак, Кечитли каналлари, Амударѐ бўйларида, Кушканатав этакларида жойлашадилар. XIX аср бошларида қорақалпоқларнинг иқтисодий аҳволи анча оғир эди. Янги ерларга жойлашган бу аҳоли ерларни ўзлаштириш учун, даштни ҳосилдор ерларга айлантириш учун суғориш тизими яратиши лозим эди. Бу эса албатта катта куч, меҳнат ва вақт талаб этар эди. Амударѐ ҳавзасидаги қорақалпоқларнинг асосий ҳўжалик тури деҳқончилик эди. XIX асрнинг биринчи чорагида бу ерда учта қорақалпоқ деҳқончилик воҳалари: Қалликул, Кушканатав ва Кегейли шаклланади. Чап қирғоқ Амударѐда шаклланган Қалликул воҳаси Ловдин, Шанглибасув, Шуманай, Қиѐт –Жарган каналларидан сув олган. Ўнг қирғоқ Амударѐ, ҳозирги Чимбой шаҳрининг шимоли ғарбида шаклланган Кушканатав воҳаси Амударѐнинг табиий ирмоғи Қорабайлидан сув олган. Хитой ва қипчоқ қабилаларининг ерлари бўлган бу воҳа XIX асрнинг биринчи ярмида қорақалпоқларнинг муҳим деҳқончилик воҳаси эди. XIX асрнинг ўрталарига келиб қорақалпоқлар жойлашган ҳудудларда яна иккита –Чимбой ва Қўнғирот хўжалик туманлари шаклланади. Бутун XIX аср давомида қорақалпоқлар хўжалик ҳаѐтининг асосини қуйидаги бешта – Чимбой, Давқара, Таллиқ, Қўнғирот, Хўжайли каби хўжалик туманлари ташкил этган эди. Таъкидлаш лозимки, бу хўжалик туманларидаги деҳқончиликнинг ҳолати Амударѐ суви билан боғлиқ бўлган. Табиат 479 инжиқликларига қарамасдан (сув тошқини, қурғоқчилик, қишнинг эрта ѐки кеч келиши) қорақалпоқлар деҳқончилик ҳўжаликларини ривожлантириб борганлар. Қорақалпоқ хўжаликларида ерга ҳўкиз қўшилган омоч ва мола билан ишлов берилган бўлиб, асосан, буғдой, шоли, жўхори, сули, каноп, беда, қовун, тарвуз, қовоқ, мош, нўхат каби маҳсулотлар асосан ички эҳтиѐжлар учун етиштирилган. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Қўнғирот хўжаликларида пахта етиштириш йўлга қўйилган. Қорақалпоқ боғдорчилигида жийда, ўрик, шафтоли,олма кўплаб етиштирилган. Аҳоли чорвачилигида йирик шоҳли ҳайвонларни кўпайтириш устунлик қилган. Уй чорвачилигида жуни, териси, сути ва гўшти учун кўплаб эчки ва қўйлар боқилган. Отлар кам боқилган. Туялар фақат бойлардагина бўлган. От ва туялардан юк ташиш ва чиғир айлантиришда ҳам ишлатилган. Хўжаликда балиқчилик ҳам ривожланган. Балиқчилар Орол, Қуванишдарѐ, Амударѐ ва Давкар, Қўнғирот, Қора Терен кўлларида тирикчилик қилганлар. Қорақалпоқлар деҳқончиликдан бўшаган куз ва қиш ойларида овчилик билан ҳам шуғулланганлар. Қорақалпоқларда ҳунармандчиликнинг темирчилик, тикувчилик, тўқувчилик, косиблик, кулолчилик, заргарлик, дурадгорлик каби кўплаб турлари ривожланган эди. Деҳқончиликда бўлгани каби ҳунармандчиликда ҳам асосий маҳсулотлар ички эҳтиѐж учун ишлаб чиқарилган . Кўпчилик усталар ўз овуллари учун маҳсулот ясаганлар ва улар меҳнати учун ғалла ва чорва олганлар. Cўнгги ўрта асрларда Хива хонлигининг шимолидан ўтган савдо- карвон йўллари Чимбой, Хўжайли, Қўнғирот, Кўхна Урганч шаҳарларини Хива билан боғлаган. Ундан ташқари Хивани Казалинск билан боғлайдиган йўл Чимбой орқали ўтган. Повольже, Уралск, Оренбургдан Устюрт орқали Хивага келадиган яна бир йўл Қўнғирот яқинидан ўтган. XIX асрдан бошлаб Хива хонлигининг савдо алоқаларида қорақалпоқлар фаол иштирок эта бошлаганлар. Улар хонлик бозорларида буғдой, чорва ва балиқ маҳсулотларини сотиб, рус, Хива ва Бухоро маҳсулотлари (кундалик эҳтиѐж моллари)ни харид қилганлар. Қорақалпоқларнинг Қўнғирот, Хўжайли Манғит, Чимбой, Шўрахон каби шаҳарларининг савдо-сотиқдаги аҳамияти катта эди. Сўнгги ўрта асрлар қорақалпоқ халқи маданияти оғир табиий шароит, Хива хонларига тобелик заминида бўлса-да, ўзига хос йўналишларида шаклланиб, равнақ топди. Қорақалпоқларнинг катта қисми Қўнғирот, Қиѐт, Чимбой, Нукус, Қипчоқ, Манғит, Жанга қалъа, Ойдўст қалъа, Эрназар қалъа, Кўк ўзак, Эшон қалъа каби шаҳар ва қалъалар қорақалпоқ халқи томонидан яратилган маданий ва меъморчилик ѐдгорликларининг маркази ҳисобланган. Манбаларга кўра, қорақалпоқларда ѐшлар саводини даставвал мактабларда чиқарганлар. Ушбу бошланғич мактабларда 5-6 ѐшдан бошлаб қабул қилинган ўқувчилар Қуръон ва Ҳадисларни ўқиш ва тиловат қилишни ўрганганлар. Мактабда саводини чиқарган ѐшлар Хива ва Бухоро 480 мадрасаларида, қорақалпоқларнинг Қорақум Эшон, Калила охун, Эгамберган охун, Ойибет эшон, Эшонқалъа мавзеларидаги мадрасаларда таълим олганлар. Қозоқ маърифатпарвар олими Чўқон Валихонов ўз даврида ― қорақалпоқлар саҳродаги биринчи шоир ва қўшиқчилар..., минглаб достонлар, қиссалар, қўшиқларни қорақалпоқлар ѐдда сақлаганлар‖ дея, бежизга айтмаган эди. Дарҳақиқат, қорақалпоқларнинг қаҳрамонлик достонлари қадимдан маълум. Улардан ―Қирққиз‖, ―Алпомиш‖, ―Қўблан‖, ―Маст подшо‖, ―Эдигей‖ кабиларда қорақалпоқларнинг воқеаларга бой тарихи куйланади. Бу даврда қорақалпоқ халқида жирав-бахшичилик ривожланган бўлиб Жиен Жирав (1730-1784йй.), Шанкай Жирав (1814-1884йй.), Жисмурат Жирав (1836- 1908йй.) кабилар машҳур эди. XIX аср қорақалпоқ шоирлари Жиен Жиравни ―қорақалпоқ поэзиясининг отаси‖ деб атаганлар. Қорақалпоқ машҳур шоирларидан бири Кунхўжа Иброҳим ўғли (Жисмурат, 1799-1830йй.) бўлиб, унинг умри муҳтожликда ўтган. Унинг ―Ўроқчилар‖, ―Оқ қамиш‖, ―Чўпонлар‖ каби шеърлари машҳурдир. Ажиниѐз Касибай ўғли (1811-1878йй.) ҳам қорақалпоқ халқининг машҳур шоирларидан биридир. Ажиниѐз шеърларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари устунлик қилади. Шоирнинг ―Бўзатов‖ достонида қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга мажбуран кўчиб кетиши куйланади. Бердимурод Қарғабой ўғли Бердақ (1827-1900 йй) қорақалпоқ классик адабиѐтининг машҳур намоѐндаларидан биридир. Унинг ижодида қорақалпоқ халқининг XIX асрдаги ижтимоий – иқтисодий ҳаѐти акс этган. Шундай қилиб, 1873 йилда Россия ҳукумати билан тузилган Гандимиѐн шартномасига кўра, Хива хонлиги Россия вассалига айланди. Амударѐнинг ўнг қирғоғида яшайдиган қорақалпоқлар ҳудудлари Россияга қўшиб олинди. Бу ҳудудларда Амударѐ бўлими ташкил этилди ва 1877 йилдан у Туркистон генерал–губернаторлигининг Сирдарѐ вилояти таркибига қўшилди. Қорақалпоқларнинг Амударѐнинг чап соҳилида яшайдиган кам қисми 1920 йилга қадар яна Хива хонлигига тобе бўлиб қолди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling