Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Марказий бошқарув органлари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Марказий бошқарув органлари. Аҳамонийлар даврида давлат 
бошқаруви шоҳлар шоҳи-шаҳаншоҳ қўлида бўлган. Ҳокимият иерархиясида 
шаҳаншоҳдан кейин бой форс оилаларининг бошлиқлари турган. Шаҳаншоҳ 
саройида Кенгаш мавжуд бўлиб унинг таркибига бой оила бошлиқлари, 
сарой аѐнлари, юқори лавозимдаги амалдорлар ва ноиблар кирган. Давлат 
аҳамиятига молик муҳим бўлган барча масалалар ушбу кенгашда кўриб 
чиқилсада, ҳал қилувчи қарорни шаҳаншоҳ қабул қилган. 
Шоҳлар шоҳидан кейинги шахс хазарпат (мингбоши) деб аталган. 
Хазарпат шаҳаншоҳ гвардиясининг бошлиғи ва давлат бошқарувида 
шаҳаншоҳнинг бош ѐрдамчиси ҳисобланган.
Аҳамонийлар давлатининг бош маъмурий маркази Суза шаҳри эди. Бу 
ерда шаҳаншоҳ девонхонаси жойлашган бўлиб, барча ҳужжатлар шу ерда 
сақланган. Шаҳаншоҳ девонхонаси бошлиғи дапирпат (мирзабоши) деб 
аталган. Девонхонада бош хазиначилар, ҳисобчилар, қозилар, мирзалар ва 
бошқа амалдорлар ишлаганлар. 
Ҳудудий бўлиниш. Мил.авв. VI асрларнинг ўрталарида ташкил топган 
улкан аҳамонийлар давлати тартибига ҳозирги Эрон, Афғонистон, Ўрта 
Осиѐнинг катта қисми, Шимолий Ҳиндистон, Яқин Шарқ, Кичик Осиѐ, Миср 
каби ҳудудлар кирган эди. Бу улкан давлат маъмурий- қарам ўлкалар – 
сатрапияларга бўлинган эди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, бу анъана 
Мидия давлатидан қабул қилинган, Доро I даврида маъмурий бошқарувда 
ислоҳотлар ўтказидиб, бутун давлат 20 та маъмурий- қарам сатрапияларга 
бўлинади. Уларни сатраплар (шаҳаншоҳ ноиблари) бошқарган. Сатрапиялар 
анча йирик бўлиб, айрим ҳоллада бир неча ўлка ва вилоятларни 
бирлаштирган. Масалан, Парфия, Гиркания, Арея, Хорасмия ва Сўғдиѐна 
битта сатрап таркибига кирган.
Сатрапияларнинг чегаралари айрим ҳолларда ўзгариб турган. Эътибор 
бериш лозимки, аҳамонийлар давлатида сатрапиялар этник келиб чиқишига 
қараб эмас, балки иқтисодий салоҳиятига қараб ташкил этилган. Сатрапиялар 


114 
шаҳаншоҳнинг 
ноиби 
сифатида 
асосан 
форслардан 
тайинланган. 
Сатрапиянинг маъмурияти ва бошқаруви шаҳаншоҳ маъмурияти ва марказий 
бошқарув аппаратини қисқартирилган ҳолда такрорлаган. Яъни, сатрапда 
иккита ѐрдамчи, девонхона ва мирзалар бўлган. Бир вақтнинг ўзида сатрап 
ўзи ноиблик қилиб турган ҳудудда бош қози вазифасини ҳам бажарган. 
Айрим ҳолларни истисно қилганда сатрап ҳарбий бошлиқлик вазифасини 
бажармаган. Мисол учун, Доро I барча сатрапларнинг ҳарбий вазифаларини 
бекор қилган ва уларга фақат ўзига бўйсинувчи ҳарбий бошлиқларни 
жўнатган. Сатрапларнинг фаолияти марказдан қаттиқ назорат остига 
олинган. Ҳаттоки, шаҳаншоҳ ҳузуридаги амалдорлар тез-тез келиб сатраплар 
фаолиятини текшириб турганлар.
Қўшинлар. Аҳмонийлар давлатида мунтазам қўшин мавжуд бўлиб, 
унинг асосини таркибида ўн минг жангчи бўлган «абадий ўлмас» полк 
ташкил этган. Қўшинларнинг бош қўмондони шаҳаншоҳ эди. Ҳарбий 
тузилмада кейинги ўринда «хазарпат»-мингбоши турган. Аҳамонийлар 
қўшинлари қуйидаги қисмлардан иборат бўлган: 1. – «абадий ўлмас» полк; 2-
пиѐда қўшинлар; 3-отлиқ қўшинлар (суворийлар); 4-сатраплар қўшинлари; 5-
юнон ѐлланмалари; 6-кўнгилли қўшин. Қўшиннинг қисмлари 10,100,1000, 
10000 кишилик ҳарбийлардан иборат бўлиб, ҳар бир қисмнинг тайинлаб 
қўйилган бошлиғи бўлган. 
Бутун давлат ҳудуди 4 та ҳарбий округа бўлинган. Ҳар бир округнинг 
ҳарбий бошлиғи бўлиб, у бевосита шаҳаншоҳга бўйсунган. Бўйсунлирилган 
ўлкалар ва чегара туманларида ҳарбий гарнизонлар жойлаштирилган. 
Ҳарбий бошлиқларнинг деярли барчаси форслардан тайиланган.

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling