Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ва 
ривожланишининг даврларга бўлиниши. 
1-давр 
Мил.авв. II минг 
йилликнинг 2-ярми 
Ўзбекистоннинг 
жанубида 
эмбрионал 
шаклдаги 
давлатга ўхшаш тузилманинг қарор топиши. Давлатнинг 
бундай намунасини Жарқўтон мисолида кўриш мумкин 
2-давр 
Мил.авв. I минг 
йиллик боши – 
мил.авв. 539 йил. 
Бақтрия, Сўғдиѐна, Хоразм каби тарихий-маданий 
вилоятлар 
ва 
кўчманчи 
қабилаларнинг 
турли 
конфедерациялари. Бу сиѐсий уюшмаларда сиѐсий 
ҳокимият тизимининг илк шакллари мавжуд эди 
3-давр 
Мил.авв. 539-330 йй. 
Аҳамонийлар босқини туфайли қадимги Ўзбекистон 
ҳудудларининг 
Аҳамонийлар 
давлати 
таркибига 
кириши ҳамда Аҳамонийлар давлат бошқарувининг 
жорий этилиши 
4-давр 
Мил.авв. IV аср 
охири – мил.авв. II 
асрнинг иккинчи 
ярми 
IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшолик пайдо 
бўлади. Бухорода, Даванда, Сўғдда алоҳида мулклар 
шаклланади. Қанғ давлати қарор топади 
5-давр 
Мил.авв. II асрнинг 
иккинчи ярми – мил. 
I асри боши 
Маҳаллий давлатлар – Қанғ, Хоразм подшолиги
Бухоро, Сўғд, Даван мулкларининг мустақҳамланиши 
ва янада ривожланиши, Юэчжи давлатининг қарор 
топиши 


112 
5. Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиѐ 
Мил.авв. VI асрнинг ўрталарига келиб шафқатсиз курашлар 
натижасида Мидия подшолиги ўрнида Аҳамонийлар давлати ташкил топади. 
Кўпчилик илмий – тарихий адабиѐтларда Кир II Аҳамонийлар давлатининг 
асосчиси сифатида эътироф этилади. Аҳамонийларнинг Кир II, Камбиз, Доро 
I, Ксеркс каби ҳукмдорлари қадимги Шарқдаги жуда кўплаб мамлакатлар 
устидан ўз ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирилганлар ва шундай сиѐсат 
олиб борганлар. Қадимги дунѐ муаллифлари Геродот, Ксенофонт, Ктесий, 
Юстин кабиларнинг маълумотларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Кир II 
мил.авв. 545-539 йилларда Шарқий Эрон ва Ўрта Осиѐ вилоятларини босиб 
олади. Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йй. ) Аҳамонийлар сулоласи Ҳинд 
водийсидан Ўрта Ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудга ўз ҳукмронлигини 
ўрнатган. Жуда кўп сонли давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни 
бирлаштирган Аҳамонийлар салтанати тарихда биринчи йирик дунѐ давлати 
ҳисобланади.
Мил. авв. VI асрнинг ўрталарида Кир II ўзининг содиқ 
лашкарбошларидан бири бўлган Гарпагга Кичик Осиѐдаги шаҳар-
давлатларни босиб олишни буюради. Ўзи эса Ўрта Осиѐ ҳудудидаги 
вилоятларни (Бақтрия, Хоразм, Сўғдиѐна, Марғиѐна ва бошқ.) босиб олишига 
тайѐргарлик кўра бошлайди. Геродот Кир II нинг массагетларга қарши 
юриши ҳақида сўзлар экан, бу юришларнинг кўпчилиги ҳақида 
тўхталмасдан, фақат форсларни ташвишга солган юришлар ҳақида эслатиб 
ўтади. Тарихчининг маълумот беришича, Гарпаг Кичик Осиѐ шаҳарларини 
бирин-кетин босиб олгунча Кир II бутун Осиѐ халқларини бўйсундиради ва 
шундан кейингина Бобилга юриш бошлайди. 
Тарихий манбаларнинг маълумот беришича, Ўрта Осиѐ халқлари 
аҳмонийлар босқинига қарши қаттиқ кураш олиб борганлар. Хусусан, 
массагет қабилалари малика Тўмарис (Томирис) бошчилигида форсларнинг 
турли ҳийла-найранглар ишлатишига қарамасдан уларнинг катта қўшинини 
тор-мор этадилар. Малика Тўмарис ва массагетларнинг ҳарбий маҳорати 
туфайли бу жангда аҳмонийлар ҳукмдори Кир II ҳам ҳалок бўлади. Геродот 
хабар беришича, ―Бу жанг варварлар (массагетлар) иштирок этган жанглар 
орасида энг даҳшатлиси эди... Камон ўқлари тугагач, қўл жанги бошланиб 
найза ва қилич билан курашдилар. Қўшинлар жанги узоқ вақт давом этди. 
Ниҳоят массагетлар ғалаба қозондилар.‖ Кир II қўшинларининг массагетлар 
томонидан тор-мор этилиши мил. авв. 530 йилга тўғри келади. 
Тарихчи Полиен форсларга қарши курашган Широқ қаҳрамонлиги 
ҳақидаги афсона тўғрисида хабар беради. Унинг хабарига кўра, сак 
қабилаларининг вакили бўлган Широқ исмли чўпон ҳийла йўли билан 
6-давр 
I асрнинг боши – III 
асрнинг биринчи 
ярми 
Антик даврда маҳаллий давлатчиликнинг ривожланиши. 
Ўзбекистоннинг жанубида Кушон давлати, Чоч 
ҳудудларида янги мулкчилик, Хоразмда Африғийлар 
давлатлари. 


113 
форсларнинг катта қўшинларини сувсиз саҳро ичкарисига адаштириб қўяди. 
Широқ ҳам, форс қўшинлари ҳам очлик ва ташналикдан ҳалок бўладилар. 
Мил. авв. 522 йилда аҳамонийлар тахтига Доро I ўтиради. У тахтга 
ўтириши биланоқ Парфия, Марғиѐна ва ―саклар ўлкаси‖да форсларга қарши 
қўзғолонлар кўтарилади. Беҳистун ѐзувларига қараганда, 522 йилнинг 
охирида Марғиѐнада кўтарилган қўзғолонга Фрада исмли киши бошчилик 
қилади. Доро I Бақтрия сатрапи Дадаршиш бошчилигидаги қўшинларни 
қўзғолончиларга қарши жўнатади. Қўзғолон шавқатсизларча бостирилиб 55 
минг марғиѐналик ҳалок бўлади. Фрада ҳам қўлга олиниб қатл эттирилади. 
―Саклар ўлкаси‖даги форсларга қарши курашга Скунҳа бошчилик 
қилади. 519-518 йилларда бўлиб ўтган бу курашда саклар форслар томонидан 
мағлубиятга учрайди. Сакларнинг кўпчилиги ўлдирилиб, кўпчилиги асир 
олинади. Уларнинг йўлбошчиси Скунҳа асир олиниб, ўрнига бошқа 
йўлбошчи тайинланади. Хуллас, форслар Ўрта Осиѐдаги маҳаллий аҳолининг 
қаҳрамонона қаршилигини қийинчилик билан синдирганидан кейингина бу 
ҳудудларни батамом ўзларига бўйсундирдилар. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling