Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 Ўзбекистоннинг антик давр давлатчилиги


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

6. Ўзбекистоннинг антик давр давлатчилиги. 
Александр Македонскийнинг ҳарбий юришлари ва унга қарши кураш. 
Давлат бошқаруви. 
Ўтган асрнинг 40-50 йилларидан бошлаб мил.авв. IV – милодий IV 
асрлар даври Ўрта Осиѐ тарихини ўрганиш жараѐнида «антик», «антик давр» 
жумлалари муомалага кирган эди. Айрим тадқиқотчилар бу жумлаларни 
фақат Греция ва Рим тарихига нисбатан ишлатиш лозим деган ғояни илгари 
сурган бўлишларига қарамай, Ўрта Осиѐ қадимги даври билан шуғулланувчи 
тадқиқотчи 
олимлар-археологлар, 
тарихчилар, 
антропологлар, 
санъатшунослар кабиларнинг кўпчилиги бу атамани Ўрта Осиѐ тарихига 
нисбатан ҳам ишлатиш мумкин деган нуқтаи назар тарафдори бўлдилар. 
Мил. авв. IV асрдан бошлаб Ўрта Осиѐнинг асосий деҳқончилик 
воҳалари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг батамом янги, фаол йўлига 
ўтдики, бу ривожланиш милодий III-IV асрларда инқирозга учрай бошлайди. 
Шаҳарсозлик маданияти ва суғориш тартиби, ѐзув ва пул муомаласи, моддий 
ва бадиий маданиятга оид кўп сонли ва турли-туман ѐдгорликлар айнан мана 
шу ривожланиш жараѐнидан далолат беради. Таъкидлаш жоизки, бу давр - 
қадимги дунѐ кўпгина давлатлари жамияти тараққиѐтининг ижтимоий-
иқтисодий ва умуммаданий жабҳаларида намоѐн бўлган янги босқичи билан 
изоҳланади. Бу янги босқич турли давлатларда ўзига хослиги билан ажралиб 
туради. Ундан ташқари, бу давр бутун Қадимги дунѐ давлатларини қамраб 
олган жаҳон тарихидаги ҳодисаларнинг баъзи белги ва хусусиятлари 
жиҳатдан бир-бирига ўхшашлиги жараѐнларидан бири эди. «Антик» 
жумласи европа тилларида ―antiguite‖, ―antigutiy, antigue‖ қабилида 
ишлатилиб, «узоқ ўтмиш», «ўтмиш қадимият», «қадимги» деб таржима 
қилиниши мумкин. Биз ушбу дарсликда кўпчилик олимлар томонидан 
эътироф этилган «антик» жумласини қўллашни лозим топдик.
Улкан Аҳамонийлар салтанати ўзининг ғарбга қилган экспансияси 
натижасида юнон давлатлари билан тўқнашади ва бунинг натижасида 


124 
мил.авв. V асрнинг биринчи чорагида юнон-форс урушлари бошланади. 
Мил.авв. V аср давомида бетиним урушлар, саройдаги фитналар, босиб 
олинган халқларнинг озодлик учун курашлари Аҳамонийлар давлатини анча 
заифлаштириб қўйган эди. Мил.авв. IV асрининг ўрталаридан бошлаб эса, 
Болқон ярим оролидаги шаҳар-давлатлар кучая бошлайди. Бу даврда 
Македония подшоси Филипп II Болқон ярим оролида ўз мавқеини 
мустаҳкамлаб олиб Аҳамонийларга қарши курашга тайѐргарлик кўра 
бошлайди.
Филипп II ўз даврига мос ҳарбий ислоҳотлар ўтказиб тартибли ва яхши 
қуролланган қўшин тузишга муваффақ бўлди. Мил.авв. 336 йилда 
Аҳамонийлар давлатига қарши кураш бошланди. Аммо, Филипп II нинг 
ўлдирилиши туфайли бу кураш тўхтаб қолди. Ўша йили тахтга Филипп II 
нинг ўғли 20 ѐшли Александр тахтга ўтирди. У Аҳамонийларга қарши 
урушга жиддий киришиб Кичик Осиѐдан Парменион бошлиқ қўшинларни 
чақиртирди. Ҳарбий кенгаш тузиб қуруқликда ва сувда ҳаракат қилаѐтган 
қўшинлар олдига аниқ вазифалар қўйди.
Мил.авв. 334 йил майида (Граниқ дарѐси ѐнида), 333 йил октябрида 
(Гавгамела, Шимоли-шарқий Месопотамияда) бўлган жангларда форс 
қўшинлари тўла мағлубиятга учради. Шундан сўнг Александр учун 
Аҳамонийлар давлатининг марказларига йўл очилган эди. Александр 
даставвал Бобилни, сўнгра Суза, Персепол, Пасаргада шаҳарларини эгаллаб 
форс подшоларининг хазиналарини қўлга киритди. Сўнгги Аҳамоний 
ҳукмдори Доро III аввал Мидияга, кейин эса Бақтрияда қочиб кетди. Курций 
Руфнинг маълумотларига кўра Бақтрияга Доро III га қарши фитна 
уюштирилиб у ўлдирилади ва фитнага бошчилик қилган Бесс ўзини 
Аҳамонийлар подшоси деб эълон қилади. Аммо, Бесс Александрга ҳарбий 
қўшинларни қарши қўя олмади.
Мил.авв. 329 йилнинг баҳорига қадар Александр Ария, Дранғиѐна, 
Арахосия каби вилоятларни эгаллаб Окс-Амударѐ бўйларига чиқиб келади. 
Арриан ва Курций маълумотларига кўра бу пайтда дарѐ жуда серсув бўлиб, 
тўлиб оқарди. Амударѐдан кечув жойини тадқиқотчилар Келиф атрофлари, 
Чушқагўзар, Термез атрофлари ва Шўроб деб ҳисоблайдилар. Нима бўлганда 
ҳам, Александр қўшинлари қопларга сомон-хашак тўлдириб, улар орқали 
беш кун давомида Амударѐдан кечиб ўтганлиги ҳақида ѐзма манбаларда 
маълумотлар сақланган.
Александр қўшинлари дарѐдан ўтгач Бессни таъқиб этиб «Суғд 
вилояти Навтакага» йўл оладилар (Аввал Птоломей Лаг бошчилигидаги 
илғор қисм, кейин асосий кучлар). Суғд ерларида Спитаман бошлиқ 
маҳаллий саркардалар Александрни тўхтатиб қолиш мақсадида Бессни асир 
олиб унга топширадилар. Аммо, Александрда ҳарбий юришларни тўхтатиш 
нияти йўқ эди. Навтакадан сўнг юнон-македон қўшинлари Суғдиѐнанинг 
пойтахти Смаракандага юриш қилиб уни эгаллайдилар. Курций Руф 
маълумотларига кўра юнон-македонлар «шаҳарда ўзларининг кичик 
горнизонларини қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ѐндириб ва вайрон 
этиб», шимоли-шарққа томон ҳаракат қила бошлайдилар. Жиззах ва Ўратепа 


125 
оралиғидаги тоғли ҳудудларда юнон-македон қўшинлари қаттиқ талофат 
кўрадилар. Александрнинг ўзи ҳам оғир ярадор бўлади. Шунга қарамасдан 
тоғли ҳудуд аҳолисини қийинчилик билан мағлуб этган юнон-македонлар 
дашт кўчманчилари саклар ва суғдийлар ўртасида чегара бўлган Яксарт-
Сирдарѐга томон ҳаракат қиладилар.
Юнон-македонлар Яксарт бўйида тўхтаб бу ердаги шаҳарларга ўз 
ҳарбий қисмларини жойлаштира бошладилар. Кўп ўтмай бу шаҳарлар 
аҳолиси Александрга қарши қўзғолон кўтарадилар. Дарѐнинг ўнг 
қирғоғидаги саклар ҳам ўз қўшинларини бир ерга тўплай бошлайдилар. 
Худди шу пайтда Бақтрия ва Суғдиѐна ҳудудларида ҳам Александрга қарши 
қўзғолонлар бошланиб кетади.
Александр дастлаб Яксарт бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлашга қарор 
қилиб, бу ердаги қўзғолонларни бостирди. Суғдиѐнада мил.авв. 329 йил 
кўзида Спитаман бошчилигидаги қўзғолонни (Мароқандда) бостириш учун 
саркарда Фарнух бошчилигидаги қўшинларни жўнатди. Ўзи асосий кучлар 
билан саклар устига юриш қилди. Аммо, бу юриш мувафақиятсиз тугади.
Фарнух бошчилигидаги Мароқандага жўнатилган қўшинлар Спитаман 
томонидан мағлубиятга учради. Александрнинг ўзи асосий кучлари билан 
Суғдиѐнага қайтишга мажбур бўлди. Ўрта Осиѐ ҳудудларида кўтарилган 
қўзғолонлар юнон-македон зулмидан озод бўлишга қаратилган бўлиб, 
Александрнинг «варвар» ларни осонликча босиб олмоқчи бўлган режаларини 
пучга чиқарди.
Суғдиѐнанинг тоғли ҳудудларидаги босқинчилар қадами етмаган 
жойларда қўзғолончилар яшириниб олган эдилар. Суғдиѐнанинг деярли 
барча аҳолиси Спитаман томонида бўлиб, унинг ғалабаларига катта умид 
боғлаган эдилар. Александр эса, мил.авв. 329-28 йиллар қишловини 
Бақтрияда (баъзи манбаларда Навтакада дейилади) ўтказар экан вақтни 
беҳуда кетказмади. У бу ерда Хоразм ҳукмдори Фарасман билан музокаралар 
олиб борди. Натижада Александрнинг Хоразмга юриш режаси тўхтатилди 
(бунга Фарасманнинг «дарѐ ортидаги саклар давлати» ҳужумидан 
хавфсираши ҳамда Александрнинг юришларини тўхтатиш ҳаракатлари сабаб 
қилиб кўрсатилади).
Мил.авв. 328 йилнинг баҳоридан юнон-македонларга қарши кураш яна 
авж олди. Маҳаллий аҳоли йирик шаҳарлар, қалъалар, тоғли ҳудудларда 
курашни давом эттирдилар. Аҳвол жиддийлашганидан хавотирга тушган 
Александр 30 минг қўшинини 5 гуруҳга бўлиб, бу гуруҳларга ишончли 
саркардалар – Гефестион, Птолемей Лаг, Пердикка, Кен ва Артабозларни 
бошлиқ этиб тайинлади.
Юнон-македонларнинг шафқатсиз урушлари натижасида кўпгина 
маҳаллий аҳоли қирилиб кетди. Қолганлари ҳам тоғли ҳудудларда курашни 
давом эттирдилар. Бу ўринда Спитаманнинг жасорати ҳақида тўхталиш 
жоиздир. У доимо рақибларининг заиф жойларини излар ва уларга айнан ўша 
жойлардан зарбалар берар эди. Спитаман Суғдий ва бақтриялик зодагонлар, 
ҳамда саклар билан иттифоқликда душманга қарши курашишга ҳаракат 
қилди. Манбаларнинг маълумот беришича мил.авв. 328 йилнинг охирида 


126 
Спитаман ўз ватандошлари хиѐнатининг қурбони бўлади. Спитаман 
тажрибали давлат арбоби ва саркарда бўлиб, у босқинчиларни Она – юртидан 
ҳайдаб чиқариши учун имконияти бўлган барча тадбирни кўрди, чоралардан 
унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. У моҳир саркарда бўлиб, душманнинг 
кичик ҳатосидан ҳам унумли фойдаланар ва унинг заиф томонларини 
топишга ҳаракат қиларди. Аммо, Александр ҳарбий куч-қудрати жиҳатдан 
Спитамандан устун эди.
Спитаман ҳалок бўлганидан сўнг асосан тоғ қалъалари қўзғолон 
ўчоқларига айланади. Ёзма манбаларда эслатилган «Суғд қояси» (ѐки 
«Аримаз қояси»), «Хориен қояси» шулар жумласидандир.
Александр Македонский маҳаллий аҳолини куч билан енгиш ниҳоятда 
оғир эканлигини англаб етганидан сўнг турли йўллар билан уларга 
яқинлашишга қарор қилди. Маҳаллий халқ вакилларига нисбатан сиѐсатини 
тубдан ўзгартирди. Хусусан, зардуштий қоҳинларига бирмунча эркинликлар 
бериб ўзи ҳам бу динни қабул қилди. Қўзғолон бошлиқлари Оксиарт, 
Сисимитр, Хориен кабиларни авф этиб, мол-мулкларини қайтариб берди. 
Ҳатто, қўзғолонга қатнашганларга мукофотлар тарқата бошлади. Маҳаллий 
аҳоли билан қариндошлик муносабатларини ўрнатиб Оксиартнинг қизи гўзал 
Роксанага (Роҳшанак) уйланди. Натижада маҳаллий зодагонларнинг деярли 
барчаси Александр ҳокимиятини тан олиб унинг хизматига ўтиб кетдилар. 
Мил.авв. 327 йилнинг охирида Суғдиѐнадаги қўзғолоннинг сўнгги ўчоқлари 
ҳам бостирилди.
Юнон-македон босқинчиларига қарши уч йил давомида кураш олиб 
борар экан, Ўрта Осиѐ халқлари мислсиз жасорат намуналарини кўрсатдилар. 
Улар юнонлар ўйлаганидек, «варварлар» ва маданиятдан орқага қолган эмас, 
балки ўз даврининг юксак ҳарбий санъати ва маданиятига эга эканликларини 
намойиш этдилар. Александр қўшинлари бутун Шарқ давлатларини ўзларига 
бўйсундирганларида Суғдиѐна ва Бақтриядаги каби қаттиқ қаршиликка 
учрамаган эдилар. Бу ҳолни Александр тарихини ѐзган кўпгина қадимги давр 
тарихчилари ҳам эътироф этадилар.
Ўзбекистон ҳудудларида яшаган маҳаллий аҳоли ўз озодлиги ва 
мустақиллиги йўлида бир тан-бир жон бўлиб ҳаракат қилганлар. Аммо, 
кучлар нисбати ва ҳарбий техниканинг тенг эмаслиги кўп ҳолларда 
босқинчилар устунлигини таъминлаган. Шунга қарамасдан бундай ҳолатлар 
давлатчилик тарихида муҳим из қолдирган.
Шундай қилиб Хоразм, Чоч (Тошкент воҳаси), Фарғона ва саклар юрти 
Александрдан мустақил бўлиб қолади. Суғдиѐна, Бақтрия, Марғиѐна ва 
Парфия Александрнинг давлатига қўшилиб, кейинчалик уларнинг ҳудудида 
айрим юнон-македон давлатлари вужудга келади.
Александр босиб олган ҳудудларда унинг бошқарув фаолияти дастлаб 
Грециянинг айрим демократик анъаналарига (ҳарбий йўдбошчилар кенгаши, 
қўшинлар йиғини) асосланган эди. Қўшинлар йиғинида суд ишлари кўриб 
чиқилиб, жиноят ва жазо масалалари қатъий муҳокама қилинган. Жиноят 
турлари ичида энг оғирлари-подшога қарши фитна, хиѐнат, исѐнга даъват 
этиш ҳисобланиб, ушбу ҳаркатлар учун ягона жазо – ўлим жазоси 


127 
белгиланган. Қатл этиш ҳақидаги қарор қўшинлар йиғинида қабул қилинган. 
Шарққа қилган юришлари тугаганидан сўнг Александр бу ҳудудларда барпо 
этган ўз салтанатида Аҳамонийлар давлат бошқарувидаги идора-тартиб 
усулларини ўзгартирмаган. Яъни, сатраплик бошқаруви ва солиқлар йиғиб 
олиш тизими ўзининг илгариги аҳамиятини сақлаб қолган.
Ўрта Осиѐда истило этилган вилоятлар ва шаҳарларни бошқариш учун 
юнон-македон саркардалари билан бирга маҳаллий ҳокимлар ҳам жалб 
этилган. Ёзма манбаларнинг маълумот беришича, Александр даврида 
маҳаллий аҳоли вакилларидан Фратафарн-Гирканияда, Артабоз-Бақтрияда, 
Оксиарт ва Хориен-Суғдиѐна вилоятларига ҳокимлик қилганлар. Мил.авв. 
325 йилда Оксиарт қўл остига Паропамис-Ҳиндиқуш вилояти топширилади.
Мил.авв. 325-324 йилларда македонлар яроқ-аслаҳалари билан 
қуролланган маҳаллий аҳоли қўшинлари юнон-македон армияси сафига жалб 
этилади. Александр маҳаллий ҳокимият вакилларига нисбатан мақсадли 
сиѐсат олиб борган. Мил. авв 324 йилда Суза шаҳрида ўн мингта юнон-
македон аскарлари маҳаллий аѐлларга уйланадилар. Александрнинг ўзи ва 
саркарда Гефестион Доро III нинг қизларини ҳамда саркарда Салавка 
Спитаманнинг қизи Апамани хотинликка оладилар.
А. Сагдуллаевнинг фикрича, бундай ѐндошув аниқ сиѐсий мақсад – 
янги давлатчилик барпо этиш ғояси билан боғланган эди. Бу давлат нафақат 
турли ҳалқларнинг сиѐсий бирлашмаси бўлибгина қолмай, балки унинг 
келажакда македонлар ва Шарқ зодагонлари қон-қариндошлиги ворислигига 
таянган давлатга айланиши режалаштирилган эди.
Кўплаб халқлар ва мамлакатларни бирлаштириб ягона давлат барпо 
этиш ғояси, инсонларни умумий онг ва ягона тафаккурга бўйсундириш ғояси 
янгилик эмас эди. Бундай ғояни қадимги форс подшолари ҳам ўз олдиларига 
мақсад қилиб қўйганлар ва оқибатда мил.авв. 490 йилда юнон-форс 
урушлари бошланган.
Александрнинг ҳарбий юришларидан сўнг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги 
кенг савдо-сотиқ ва маданий алоқалар ривожлана бошлади. Сиѐсий ва 
ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ўзгариши натижасида маҳаллий ва юнон 
маданиятининг қўшилиш жараѐни бошланади. Бу жараѐннинг таъсирини 
моддий маданиятнинг ривожланишида, қурилиш ва меъморчилик, 
кулолчилик ва тасвирий санъат, янги ѐзувларнинг тарқалиши, тангашунослик 
ҳамда диний эътиқодларда кўриш мумкин. Юнонлар ўз навбатида қадимги 
Шарқнинг жуда кўплаб маданий ютуқларини қабул қиладилар ҳамда 
маҳаллий аҳоли маданиятига ҳам таъсир ўтказадилар. Александр давридан 
бошлаб, бир неча асрлар давомида, Шарқнинг сиѐсий тарихи (давлат тизими, 
бошқарув усуллари, қонунлар ва ҳуқуқ) да турли анъаналарнинг қўшилиб 
ривожланганлигини кўзатишимиз мумкин.
Хуллас, Александр Македонскийнинг мил.авв.334-324 йиллардаги 
ҳарбий юришлари натижасида Болқон ярим ороли, Эгей денгизи ороллари, 
Кичик Осиѐ, Миср, Олд ва Ўрта Осиѐ, Ҳинд дарѐсининг юқори оқимигача 
бўлган ҳудудни қамраб олувчи улкан давлат тошкил топди. Юнон-
македонларнинг 330-327 йиллардаги Ўрта Осиѐга босқинчилик юришларига 


128 
қарамасдан ўша даврда бу ҳудудларнинг ижтимоий-сиѐсий ва маданий 
ҳаѐтида муҳим ўзгаришлар бўлиб ўтди. Ўрта Осиѐга Эллин (Эллада, Болқон 
ярим ороли) маданияти кириб келди. Ўрта Осиѐнинг жанубий вилоятлари 
йирик эллинистик давлатлар таркибига кириб, бу вилоятларда янги сиѐсий-
маъмурий тартиб жорий этилди. Бу тартиб Ўрта Осиѐда маданий, иқтисодий, 
товар-пул муносабатларининг ривожига туртки бўлди. Маҳаллий ва эллин 
маданиятининг уйғунлашуви бўлиб ўтди.

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling