Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

1-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА 
Кичик саноат зонасининг асосий хусусиятлари ва вазифалари ѐритиб 
берилган. Кичик саноат зонасининг асосий хусуссиятлари қуйидагилардан 
иборат: 

зона инфратузилма объектлари билан таъминланган, газ, электр 
энергияси, ишлаб чиқариш бинолари, асосий магистрал йўлларга чиқиш 
йўллари; 

зонанинг ер майдони, ишлаб чиқариш бинолари давлат мулки 
ҳисобланади ва улар КБХТ субъектларига ижарага берилади. 

Кичик саноат зонаси давлат унитар корхонаси сифатида ташкил 
этилган, дирекция томонидан бошқарилади. 
Кичик саноат зонасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни 
ўрганиш мумкин: 

ҳудудларда бўш ѐтган ер ва бинолардан саноат ишлаб чиқаришида 
фойдаланиш; 

саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш; 

янги қўшимча иш ўринларини яратиш; 

ҳудуд ҳокимиятининг саноат бўйича сиѐсатини амалга ошириш, саноат 
маҳсулотларининг устувор йўналишларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш; 

кичик саноат зоналарининг инвестицион жозибадорлигини ошириш
илғор технологияга асосланган, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни 
йўлга қўювчи КБХТ субъектларини зонага жалб этиш

хорижий инвестиция иштирокидаги кичик корхоналарни зонага жалб 
қилиш; 

зона ичида ва ҳудудддаги бошқа корхоналар билан кооперацияларни 
ривожлантириш. 
Кичик саноат зоналарини самарали ташкил этиш йўлларидан бири уларни 
кластер асосида ташкил этиш. 
Истиқболли бўлган, инновацион, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи КБХТ субъектларни, муҳим лойиҳа ва муҳим 
кичик саноат зоналарини белгилаб, уларни хорижий тажрибадан келиб чиқиб 
қўллаб-қувватлаш 
йўналишларини 
белгилаш 
муҳим 
йўналишлардан 
ҳисобланади. 


39 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling