Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


§3.2. Ҳудудларнинг ривожланганлик даражасига кўра КЗСларни турларга


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

§3.2. Ҳудудларнинг ривожланганлик даражасига кўра КЗСларни турларга 
ажратиш ва ривожланиш йўналишларини белгилаш 
КЗСлар зарар кўриб ишлаѐтган ташкилотларнинг фойдаланилмаѐтган 
бўш ишлаб чиқариш майдонларида барпо этилиши назарда тутилган. КЗСлар 
географик жиҳатдан аниқ бир ҳудудда жойлашади. Ҳудудларнинг ижтимоий-
иқтисодий ҳолати, уларнинг ривожланганлик даражаси КЗСларнинг тури, 
таркиби ва саноат ишлаб чиқариш йўналишларини белгилашда муҳим ўрин 
тутади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ривожланиш даражаси ўзаро 
кескин фарқ қилади, шу сабабли минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ҳолатидан келиб чиқиб, КЗСларнинг тури ва йўналишини танлаган ҳолда барпо 


82 
этиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, Тошкент шаҳрини эътиборга олмаганда, 
2017 йилда энг кўп ЯҲМ ишлаб чиқарган Тошкент вилоятининг ЯҲМ (23525,3 
млрд.сўм) энг кам ЯҲМ ишлаб чиқарган Сирдарѐ вилоятиникидан (5066,4 
млрд.сўм) ‒ 4,6 баробар кўп, Сурхондарѐ вилоятиникидан 2,2 баробар, Жиззах 
вилоятиникидан 4,1 баробар, Наманган вилоятиникидан 2,2 баробарга кўп.
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича ҳам ҳудудлар ўзаро кескин 
фарқ қилади. Бу соҳада ҳам Тошкент вилояти Тошкент шаҳридан кейин етакчи 
ўринни эгаллайди. Вилоят саноат ишлаб чиқариши (28310,2 млрд.сўм) 
кўрсаткичи энг кам саноат маҳсулоти ишлаб чиқарган Сурхондарѐ 
вилоятиникидан (2189,8 млрд. сўм) қарийб 13 баробарга фарқ қилади, Хоразм 
вилоятиникидан (3828,0 млд.сўм) 

5,5 баробарга, Наманган вилоятиникидан 
(3901,7 млрд.сўм) 

5,4 баробарга, Жиззах вилоятиникидан 

9,2 баробарга 
фарқ қилади [Слимов Б,Б, мақола Электрон журнал]. Худди шундай олий 
таълим муассасалари сони, фан докторлари ва фан номзодлари сони, илмий 
тадқиқот институтлари сони бўйича ҳам ҳудудлар ўзаро кескин фарқ қилади.
КЗСларни ҳудудлар бўйича барпо этиш ва ривожлантиришда 
ҳудудлардаги саноатнинг ривожланганлик даражасининг ўрни ва аҳамияти 
жуда катта. Биринчидан, у ҳудуднинг республика иқтисодиѐтидаги ўрни ва 
келажакда ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Иккинчидан, 
ҳудуддаги бошқа ишлаб чиқариш турлари ва хизматлари кенгайишига олиб 
келади. Учинчидан, халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни 
кенгайтиради ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди. 
Тўртинчидан, 
инновацион 
ривожланиш 
ва 
инновацион 
бизнесни 
ривожлантиришга замин яратади. Бешинчидан, ҳудудда саноатнинг 
ривожланиши ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузулма ривожланишига 
олиб келди. Олтинчидан, саноатнинг ривожланиши, асосан машинасозлик, 
электроника, химия ва бошқа тармоқларнинг ривожланиши бутун иқтисодиѐтда 
фан-техника тараққиѐтини таъминлайди. Саноат ривожланган ҳудудда саноат 
соҳаси бўйича малакали мутахассис кадрлар шакилланади. Шу сабабли 
саноатнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш КСЗларнинг саноат маҳсулоти 
ишлаб чиқариш таркибини белгилашда муҳим ўрин тутади. Ҳар бир янги 
босқич янги ресурс ѐки янги технологияни яратиш билан боғлиқ бўлиб, у 
технологик уклад (ТУ) сифатида ўрганилади. Умуман, бутун иқтисодиѐтнинг 
тебраниб ривожланиши Н.Д.Кондратьевнинг узун тебранишлар назариясига 
кўра, технологик укладларнинг (ТУ) ўзгариши билан боғлиқ деб қаралади [96]. 
[44] ишларда саноат ишлаб чиқариши ривожланишининг олтита технологик 
уклади тўғрисида фикр алмашилади. Ҳар бир ТУда ѐпиқ ишлаб чиқариш даври 
амалга оширилади ва у бошланғич ресурсдан тортиб уни қайта ишлаш, тайѐр, 
пировард маҳсулот чиқаришгача бўлган барча босқичларни ўз ичига олади. 
Янги ТУ бошқа тармоқларга тарқалиб, уларнинг ривожланишини таъминлайди. 
Бу ТУлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига кўра, 
КСЗларда саноатни ривожлантириш бўйича давлат ҳудуд ҳокимият 
органларининг саноат сиѐсати ва саноатни ривожлантириш бўйича махсус 
дастурларини ишлаб чиқишда бошланғич ахборот бўлиб хизмат қилади. 


83 
Биринчи технологик уклад 1970-1830 йилларни ўз ичига олади. Бу 
укладда текстиль саноати, машинасозлик, чўян ишлаб чиқариш, сув 
двигателининг кашф этилиши бўлган. Ривожланишни ҳаракатга келтирувчи 
омил: чўян ишлаб чиқариш ва сув двигателининг кашф қилиниши. Биринчи ТУ 
ривожланган жой Англия ҳисобланади. 
Иккинчи ТУ ‒ 1830-1880 йиллар. Буғ двигателининг кашф этилиши,
темир йўл қурилиши, транспорт, машина-параходларни қуриш, кўмир, 
дастгоҳсозлик саноати, инструментал саноат ва қора металлургия саноатининг 
ривожланиши. Ҳаракатга келтирувчи омил: буғ двигатели, дастгоҳлар, асосан, 
АҚШ ва Франция давлатларида етакчи бўлган. 
Учинчи ТУ ‒ 1880-1930 йиллар. Электротехника, оғир машинасозлик, 
пўлат эритиш ва қуйиш, электр узатгич линияларининг ривожланиши ва 
ноорганик 
химиянинг 
ривожланиши. 
Ҳаракатга 
келтирувчи 
омил: 
электродвигатель, пўлат ишлаб чиқариш. Етакчи давлат: АҚШ. 
Тўртинчи ТУ ‒ 1930-1980 йиллар. Автомобиль ва трактор ишлаб 
чиқарилиши, синтетик материаллар, органик химиянинг ривожланиши, нефть 
ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш. Ҳаракатга келтирувчи омил: ички ѐниш 
двигатели, нефт-кимѐ. Етакчи давлатлар: АҚШ, СССР. 
Бешинчи ТУ ‒ 1980-2000 йиллар. Электроника саноати, ҳисоблаш 
техникаси, оптика-волокон техникаси, телекоммуникация, робот техникаси, газ 
ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш ва ахборот хизматининг ривожланиши. 
Ҳаракатга келтирувчи омил: микроэлектроника компонентлари. Етакчи давлат: 
АҚШ, Япония. 
Олтинчи ТУ ‒ 2000 йилдан кейинги йиллар. Робототехникаси, молекуляр 
биология 
ва 
ген 
инженерияси 
ютуқлари 
асосида 
биотехнология, 
нанотехнология, сунъий интеллект тизими, глобал ахборот тармоқлари, 
интеграллашган юқори тезликдаги транспорт тизимларининг ривожланиши. 
Ҳаракатга келтирувчи омил: робототехникаси, нанотехнология. Етакчи 
давлатлар: АҚШ, Япония. 
Ўзбекистон иқтисодиѐти ва саноат ишлаб чиқариши ривожланишини 
тўртинчи ва бешинчи технологик укладга киритиш мумкин. Машинасозлик 
саноатининг ривожланиши (енгил автомобиль, трактор, автобус, юк 
автомобили ва техник ускуналарни ишлаб чиқариш ва бошқалар) саноатда 
кооперациянинг ривожланиши, бу соҳада кичик бизнес ривожланишига олиб 
келади. Электроника ва кимѐ саноатини ривожланиши бошқа барча 
тармоқларнинг инновацион ривожланишига ҳамда газ ва газни қайта ишлаш 
саноатининг ривожланишига замин яратади. Газ ва газни қайта ишлаш 
саноатининг ривожланиши ҳам бошқа соҳаларнинг ривожланишига олиб 
келади. Шу билан бирга, иқтисодиѐтни сифат жиҳатдан юқори поғонага 
кўтаради. 
Ҳудудларнинг ривожланиш даражасини аниқлашда ижтимоий ва 
иқтисодий интеграл индекслар ва умумий интеграл индексдан фойдаланилди. 
Уларни ҳисоблашда қуйидаги кўрсаткичлар ажратиб олинди: иқтисодий 
кўрсаткичлар ‒ аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), аҳоли жон 


84 
бошига саноат маҳсулоти, аҳоли жон бошига КБХТ томонидан ишлаб 
чиқарилган саноат маҳсулоти, саноат соҳасида 1000 кишига тўғри келадиган 
КБХТ субъектлари сони, хориж капитали қатнашган корхоналар сони.
Ижтимоий кўрсаткичлар ‒ олий таълим муассасалари сони, фан докторлари 
сони, фан номзодлари сони, 2017 йилда олий таълим муассасасини тугатган 
талабалар сони ва магистратуранинг 2-курс талабалари сони. 
Ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичларини ўргансак (3.2-жадвал), аҳоли 
жон бошига ишлаб чиқарилган ЯҲМ бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, 
Навоий ва Сирдарѐ вилоятлари етакчи ҳисобланади. Аҳоли жон бошига саноат 
маҳсулотини ўргансак, бу ерда ҳам Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Навоий 
вилояти юқори кўрсаткичга эга. Андижон вилояти 4-ўринда. Паст кўрсаткич ‒ 
Хоразм, Жиззах, Наманган ва Сурхондарѐ вилоятларига тўғри келади.
КБХТ томонидан аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти 
бўйича етакчи ўринда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Навоий ва Сирдарѐ 
вилоятлари 
ҳисобланади. 
Бу 
ҳудудларнинг 
кўрсаткичи 
республика 
кўрсаткичидан юқори. Паст кўрсаткични Наманган, Қашқадарѐ, Хоразм, 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарѐ вилоятларида кузатиш мумкин.
Ҳар 1000 кишига тўғри келувчи КБХТ субъектлари сонини ўргансак, 
ўртача республика кўрсаткичидан (1,49) юқори бўлган ҳудудларга Тошкент 
шаҳри (4,88), Тошкент вилояти (1,76), Андижон (1,59) ва Навоий (1,56) 
вилоятларини киритиш мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида, Самарқанд, 
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида бу кўрсаткич жуда паст. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling