Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


лойиҳа ва дастурларни амалга оширишдан иборат


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

лойиҳа ва дастурларни амалга оширишдан иборат. 
Яна бир ишнинг муаллифи ДХШ умумий мақсадга мувофиқ кўпчилик 
шериклар ўртасида узоқ ва яқин муддатли оралиқлардаги ўзаро муносабатлар 
бўлиб, моддий натижаларга эришиш, даромадлар, рисклар ва ресурсларни 
тақсимлаш деб қарайди. 
ДХШдан фойдаланиш хорижий давлатларда кўпроқ инфратузулма 
тармоқлари ва бошқарувда амалга оширилмоқда. Таъкидлаш мумкинки, 
ДХШдан фойдаланиш, томонларда маблағ танқислиги шароитида фаоллашади.
Давлатнинг ДХШдан фойдаланишидан асосий мақсади бирор объектни 
қуриш, лойиҳалаштириш, режалаштириш, молиялаштириш ва ундан 
фойдаланишда вужудга келувчи рискни хусусий сектор зиммасига ўтказиш 
ҳисобланади. 
Хусусий секторнинг мақсади эса ‒ инвестицион лойиҳадан максимал 
фойда олиш ҳисобланади. КСЗларда ДХШдан фойдаланиш зонанинг 
инвестицион жозибадорлигини оширади, ресурс базасини кенгайтиради, давлат 
ѐки хусусий корхона якка тартибда амалга ошира олмайдиган лойиҳаларни 
амалга ошириш имконияти туғилади, лойиҳани амалга оширишда ресурсларни 
бирлаштириш КСЗ маҳсулотининг рақобатбардошлигининг устун бўлишини 


80 
таъминлайди ва синергетик самарага олиб келади, КСЗни барпо этиш 
муддатини қисқартиришга эришилади.
Маълумки, бизнес давлат институтларига нисбатан ҳаракатчан 
ҳисобланади, тез қарор қабул қилади, янги технология ва инновациялардан 
фойдаланишга интилади ва шериклар билан тезда алоқага киришади. Давлат 
органлари КСЗларни муваффақиятли ва тезда барпо этишда муҳим ўрин 
тутади: меъѐрий-ҳуқуқий базани шакллантиради, ташкилий чора-тадбирларни 
амалга оширади, молия механизмларини ишга солади (кредит, солиқ 
имтиѐзлари ва бошқа рағбатлантириш механизмлари). 
Бизнес, айниқса, кичик бизнес қиммат инновацион лойиҳаларга 
инвестиция киритишни хоҳламайди. Масалан, илғор хорижий ускуна ѐки 
технологияни сотиб олишда кичик бизнеснинг имконияти бўлмаслиги мумкин. 
Ушбу ускунани, технологияни давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида 
сотиб олинса, бизнес ҳам фойда олади, давлат қилинган харажатни нафақат 
қайтариши, балки қўшимча фойда олиши ҳам мумкин. 
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-
3651-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат – 
хусусий сектор шериклик тўғрисида”ги низомга кўра, республикамизда бугунги 
кунда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида мактабгача таълим 
муассасаларини ривожлантириш самарали амалга оширилмоқда. Маълумки, 
давлат боғчаларида таълим-тарбия ишларини юқори даражада амалга ошириш 
қийин. Хусусий боғчаларда бу ишлар сифатли амалга оширилади. Давлат ва 
хусусий тадбиркор бирлашиб ҳаракат қилганда, давлат бизнесга бепул ер 
участкаси ажратади, имтиѐзлар яратади, болаларга таълим ва тарбия бериш 
бўйича методик ѐрдам кўрсатади, бизнес эса болаларга юқори савияда таълим 
беради. Натижада давлат харажатлари тежалади, бизнес фойда олади, болалар 
сифатли билим олиб, 1-синфга боради. Давлат ва хусусий сектор ресурслари 
бирлашиши мактабгача таълим-тарбия ишларини юқори савияда амалга 
оширишга олиб келади. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling