Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


-жадвал  Кичик саноат зонасининг асосий самарадорлик мониторинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

2.7-жадвал 
Кичик саноат зонасининг асосий самарадорлик мониторинг 
кўрсаткичлари 
Ижтимоий 
Иқтисодий 
Кластерлаш имкониятларини 
белгиловчи кўрсаткичлар 

Зона бўйича 
яратилган иш 
ўринлари сони 

Фойдаланиладиган 
ишлаб чиқариш 
майдонининг 1 
гектарига тўғри 
келувчи иш ўрин-
лари сони 

Ишчиларнинг 
ўртача иш хақи 

Зона ходимлари 
учун яратилган 
ижтимоий 
шароитлар: 
соғлиқни сақлаш 
хизматининг 
мавжудлиги, 
болалар боғчаси, 
почта хизмати, 
ошхона, дўкон, 
автомобиллар турар 
жойи, спорт ва 

Жами ер майдони, 
шундан 
фойдаланиладиган ер 
майдони, ишлаб чиқариш 
майдони. 

Зонада фаолият 
юритаѐтган КБХТ 
субъектлари сони. 

Зонада ишловчи ишчилар 
сони. 

Зонани тўлдирилганлик 
даражаси: зонага 
жойлашган КБХТ 
субъектлари сонининг, 
режа бўйича жойлашиши 
мумкин бўлган кичик 
бизнес субъектлари 
сонига нисбати. 

Жами даромад, бир 
гектар ишлаб чиқариш 
майдонига тўғри келувчи 
даромад, фойда (лойиҳа 
ва зона бўйича) 

Асосий маҳсулот ишлаб 
чиқарувчи корхоналарга 
хизмат кўрсатувчи 
корхоналарни барпо этиш 
имкониятлари: оралиқ 
маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш, хомашѐ билан 
тъминлаш; 
суғурта, почта, малакали 
кадрлар билан таъминлаш, 
экспорт, инжинеринг, 
ахборот технологиялари 
хизмати, 
транспорт, омборхона ва 
бошқа хизматларни йўлга 
қўйиш имкониятлари. 

Зона ичидаги 
корхоналарнинг 
кооперациялашуви 
даражасини ошириш; 

Зона ичидаги корхоналарни 
маҳаллий саноат 
корхоналари билан 
кооперациялашуви 


73 
Ижтимоий 
Иқтисодий 
Кластерлаш имкониятларини 
белгиловчи кўрсаткичлар 
соғломлаштириш 
хизмати (йирик 
КСЗлар учун)

Марказий ва маҳаллий 
бюджетга тушадиган 
тушум 

Зона бўйича бир йилда 
ишлаб чиқариладиган 
саноат маҳсулоти ҳажми 

Жами маҳсулотда 
экспортнинг улуши, 
инновацион маҳсулот ва 
илмсиғимли маҳсулот 
улуши. 

Маҳсулот экспорт 
қилувчи корхоналар, 
инновацион маҳсулот 
ишлаб чиқарувчи 
корхоналар сони. 

Лойиҳа самарадорлиги ва 
қоплаш муддати. 
даражасини ошириш; 

Олий таълим муассасалари 
ва илмий тадқиқот 
институтлари билан ўзаро 
алоқаларни йўлга 
қўйилиши. 
 
Манба: муаллиф томонидан хорижий тажриба асосида ишлаб 
чиқилган. 
2-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА 
Кичик саноат зоналари мураккаб иқтисодий тизимни ташкил этади ва уни 
барпо этиш ҳамда ривожлантиришга жуда кўп омиллар таъсир қилади. Ушбу 
омиллар кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини 
аниқлашда муҳим ахборот базаси бўлиб хизмат қилади. Бундан келиб чиқиб, 
хорижий тажрибалар таҳлили асосида кичик саноат зоналарини барпо этиш ва 
ривожлантиришга 
таъсир 
этувчи 
омиллар 
аниқлаштирилади 
ва 
тизимлаштирилади. Булар ички омииллар гуруҳи: инфратузилма элементлари, 
рақобат, кооперацион алоқалар, ахборот ва инновацион омиллар. Шунингдек
ташқи омиллар гуруҳи: табиий омиллар, хомашѐ, меҳнат ресурслари, 
маркетинг, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий, бозор ва 
технологик омиллар. 
Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришга таъсир этувчи 
хомашѐ, технология, малакали мутахассис, молия ва инновацион омилларни энг 
муҳим омиллар сирасига киритиш мумкин. 
Республикамизда 2018 йил 30 март ҳолатига кўра, 82 та кичик саноат 
зоналари фаолият юритган. Уларнинг умумий майдони 1243,4 гектарни ташкил 
этади. Амалга ошириладиган лойиҳалар сони – 528 та, умумий қиймати 266,7 


74 
млрд. сўм. Хорижий инвестициялар фақат Тошкент шаҳрига тўғри келади ва у 
0,15 млн. АҚШ долларига тенг. Яратилган иш ўринлари сони 9859 та.
2018 йилда республика бўйича амалга оширилувчи лойиҳалар сон 459 та 
бўлиб, шундан 157 таси Тошкент шаҳрида, 116 таси Тошкент вилоятида амалга 
оширилади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 1982,2 млрд. сўмга тенг, хорижий 
инвестиция миқдори 126,0 млн. АҚШ долларини ташкил қилади ва бу кичик 
саноат зоналарида илғор хорижий технологияга асосланган лойиҳалар 
сонининг ортиши ва КСЗларнинг сифат жиҳатдан юксалишини билдиради. 
Кичик саноат зоналарини шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашишини 
ўргансак, уларнинг 31 таси шаҳар ҳудудида, 56 таси туман ҳудудида 
жойлашган. Маҳсулот турини ишлаб чиқариш бўйича ҳам шаҳарда жойлашган 
кичик саноат зоналарида маҳсулот тури кўп, улар техник даражасига кўра 
туманларда жойлашган кичик саноат зоналари маҳсулотларидан фарқ қилади. 
Масалан, Тошкент шаҳар Яккасарой кичик саноат зонасида 9 та тармоққа 
қарашли, 50 дан ортиқ маҳсулот тури ишлаб чиқарилади. Туманда жойлашган 
кичик саноат зоналарида кўпи билан 3-4 та турдаги маҳсулот ишлаб 
чиқарилади. 
Кичик саноат зоналари аниқ бир ҳудудда жойлашгани учун ҳудудларнинг 
ишлаб чиқариш, илмий-техник ва малакали мутахассис кадрлар салоҳиятига 
кўра, кичик саноат зоналарини турлаштириш бўйича таклифлар ишлаб 
чиқилди. 
Кичик саноат зоналари ҳолатини баҳолаш ва уларни ўзаро қиѐсий таҳлил 
қилишда зарур бўладиган самарадорлик мониторинг кўрсаткичлари ишлаб 
чиқилди. Кичик саноат зоналарининг самарадорлиги мезонларини қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: 

кичик саноат зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришдан олинувчи 
ҳудудий самара (ҳудудий саноат ишлаб чиқариш ҳажми ортиши); 

ижтимоий самарадорлик: аҳолини иш билан таъминлаш, даромад билан 
таъминлаш; 

молиявий: давлат, маҳаллий бюджетлар ва ҳар турли фондларга тушум; 

экологик: Кичик саноат зоналари фаолиятини ҳудуд экологиясига 
таъсири; 

ҳудуд корхоналари билан кооперацион алоқаларни ўрнатиш асосида 
вужудга келувчи маҳсулот диверсификацияси, синергетик самара ва бошқалар. 
Бундан ташқари, кичик саноат зоналари томонидан зона ичида 
жойлашадиган корхоналарнинг самарали фаолият юритишига имтиѐзлар 
яратилиши ҳам ишда ѐритиб берилди. Буларга: кичик саноат зоналарнинг 
муҳандислик ва транспорт коммуникациялар билан давлат ҳисобидан 
таъминланиши; ишлаб чиқариш бинолари, маълум даражада қурилганлиги; 
ишлаб чиқариш майдони ижара хақи пастлиги; зона қатнашчилари учун солиқ, 
божхона, кредит ва бошқа имтиѐзлар мавжудлиги; бизнесни ташкил этишдаги 
тўсиқларнинг вақт бўйича қисқариши, яъни “ягона дарча” хизматидан 
фойдаланиш; Тошкент шаҳри КСЗларда дўкон, ошхона, автомобиль турар жойи 
ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари мавжудлигининг кириши қайд этилди. 


75 
КСЗларда яратилган имтиѐзлар лойиҳаларни амалга ошириш муддати ва 
корхоналарни барпо этиш харажатлари қисқаришига олиб келади. 
Кичик саноат зонасининг асосий мониторинг кўрсаткичларини уч турга 
бўлиб ўрганиш (ижтимоий, иқтисодий ва зонани кластерлаш кўрсаткичлари) 
бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling