Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711
i
n i c 1 Инновацион фаолият ҳисобидан, зона бўйича олинган маҳсулот ҳажми Q га тенг. Q= i n i q 1 Кичик саноат зонасининг инновацион ишлаб чиқариш самарадорлиги ИСни қуйидаги форомула ѐрдамида ҳисоблаш мумкин: ИС= C Q ; Бу формула зона бўйича инновацияга қилинган бир бирлик харажатга тўғри келувчи инновацион маҳсулот ҳажмини билдиради. Инновациялар асосида корхоналарни техник-технологик жиҳатдан жиҳозлаш ишлаб чиқариш ресурслари сарфи камайишига олиб келса, у ҳолда инновацион самарадорлик кўрсаткичи сифатида бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ресурс сиғими Мга эришиш мумкин: СИН i = СИН o i - СИН i бу ерда: СИН i - i – корхонанинг инновацияни ишлаб чиқаришга жорий этилгандан кейинги ресурслар харажати (хомашѐ харажати, меҳнат сарфи); СИН o i - i – корхонанинг инновацияни ишлаб чиқаришга жорий этилмагандаги ресурс харажатлари; СИН i – инновациядан фойдаланилганда тежалган ресурслар миқдори. У ҳолда, зона бўйича бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ресурс сиғимини қуйидагича ѐзиш мумкин: М= n i I n i Q СИНi 1 1 ; Инновациядан фойдаланиш маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланувчи электр энергиясини тежашга олиб келса, электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги i – корхона учун қуйидагича аниқланади: Бу ерда: Э i = Э o i - Э i ѐки Э i = Э o i - Э i Э o i - i – корхонада инновация жорий этилмаганда ишлаб чиқаришга сарфланган электр энергияси миқдори; Э i - i – корхонада инновация жорий 69 этилгандан кейин сарфланган электр энергияси миқдори; Э i – тежалган электр энергияси миқдори. У ҳолда, зона бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг электр энергияси сиғими МЭ га тенг: МЭ = Q Эi n i 1 Кичик саноат зоналарида жойлаштириш учун лойиҳаларни танлашда соф жорий қиймат NPV ва фойданинг ички меъѐрий усулидан (IRR) фойдаланиш мумкин. Соф жорий қийматни ҳисоблаш фирмада инвестицион қарорлар қабул қилиш жараѐнининг асоси ҳисобланади 16 . NPV = n t 1 t k CFi ) 1 ( - n t 1 t t k I ) 1 ( , бу ерда: NPV – соф жорий қиймат, агар NPV › 0 бўлса, лойиҳа бошқа мезонлар бўйича танловда қатнашади, агар NPV ‹ 0 бўлса, лойиҳа қабул қилинмайди; К – дисконтлаш ставкаси; I t - t – давридаги ивестиция; CF i -t – давр охирида келиб тушган пул оқими (фойда). У қуйидагича ҳисобланади: аввало, керакли дисконтлаш ставкаси танланади (дисконт ставкаси меъѐри капитал бозоридаги узоқ муддатли ссудалар бўйича фоиз ставкасига ѐки ссуда олувчи томонидан тўланувчи фоиз ставкасига тенг бўлиши мумкин), сўнгра лойиҳадан кутилаѐтган даромадларнинг жорий қиймати ва ушбу лойиҳа учун талаб этилаѐтган инвестицияларнинг жорий қиймати ҳисоблаб чиқилади, кейин барча даромадларнинг соф жорий қийматидан барча инвестицияарнинг соф жорий қиймати айириб ташланади. Соф жорий қиймат кичик саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш бўйича ўтказиладиган танловда муқобил лойиҳаларни таққослашда муҳим аҳамият касб этади. Фойданинг ички меъѐрий усули. Бу усул соф жорий қиймат усули сингари пул маблағларини дисконтлаш тамойилидан фойдаланишга асосланади. У лойиҳадан кутиладиган даромаднинг соф жорий қиймати уни амалга ошириш учун зарур инвестицияларнинг жорий қийматига тенг бўлгандаги дисконтлаш ставкасининг қиймати тўғрисида маълумот беради ва шу қийматдаги дисконт ставкаси инвестицияларидан кутилаѐтган фойданинг ички меъѐрини билдиради. Фойданинг ички меъѐрини ҳисоблаш формуласини қуйидаги тенглама билан ифодалаш мумкин: 16 Роберт С.Пиндайк, Дэниел Л.Рубинфельц “Микроэкономика”, Калифорний университет, Беркли, пер.с анг., М.: Издательство “Дело”, 2001. 605-610 с. 70 NPV= n t 1 ) 1 ( k CF i I o =0, бу ерда: К= IRR бўлиб, IRR юқоридаги тенгламани ечиш орқали топилади. Бу ерда IRR олинаѐтган кредит бўйича банк фоиз ставкасининг юқори чегарасини кўрсатади, агар лойиҳадан кутилаѐтган натижа шу фоиз ставкаси чегарасидан юқори миқдорга эга бўлса, лойиҳа самарали ҳисобланади. Юқоридаги формулани бошқача кўринишда, яъни амалий ҳисоб- китобларни осон амалга ошириш мумкин бўлган кўринишда ѐзиш мумкин: IRR = k 1 + N P k k P ) ( 1 2 , бу ерда: P - k 1 паст фоиз ставкасидаги соф жорий қиймат; N - k 2 юқори фоиз ставкасидаги соф жорий қиймат; k 1 ва k 2 лар бир ѐки икки пунктга фарқ қилади. Кичик саноат зоналарини ўзаро таққослаш бўйича мониторинг кўрсаткичларини аниқлаш ва улардан амалиѐтда фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Мониторинг кўрсаткичлари кичик саноат зоналарини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда муҳим ахборот базаси ҳисобланади. Кичик саноат зоналарининг самарадорлик мониторинг инструментлари тизимига қуйидаги гуруҳ кўрсаткичларини киритиш мумкин: Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling