Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов
-БОБ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ВА
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711
3-БОБ
КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ МОДЕЛИ §3.1. КСЗларни барпо этиш ва ривожлантириш тамойиллари КСЗларни шакллантириш ва ривожлантириш, уни жойлаштирадиган ҳудуднинг иқтисодий ва экологик ҳолатлари, ресурслари муҳим аҳамият касб этади. КСЗларни шаҳар, вилоят маркази ѐки шаҳар четидаги ҳудуд ва туманларда барпо этилиши шу ҳудудларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиб, уларни шакллантириш КБХТни ривожланишига янги имкониятлар яратади. КСЗларни республика ҳудудлари бўйича жойлаштириш ҳам саноат ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш шаклларини ҳудудий-фазовий жойлаштириш назарияси ва тамойилларига асосланади, деб айтиш мумкин. Республикада 2017-2018 йиллари ташкил этилган КСЗни ўргансак (3.1- жадвал), уларнинг сони 87 та бўлиб, жами ер майдони 736,8 гектарни ташкил этади. Жами КСЗларнинг 36 таси шаҳарларда, қолган 57 таси туман ҳудудларида жойлашган. Энг кўп КСЗлари Тошкент вилоятида – 17 та, Самарқанд вилоятида 14 та ташкил этилган. Энг кам КСЗлари Сирдарѐ вилоятида (2 та) ҳамда Андижон (3 та) ва Фарғона (4 та) вилоятларида барпо этилган. КСЗларга ажратилган ер майдони бўйича ўргансак, энг кўп ер майдони Тошкент шаҳрида (163,9 гектар) ва Қорақалпоғистон Республикасида (200 гектарга яқин) ажратилган. Тошкент шаҳри ҳар бир зонага ўртача тўғри келадиган ер майдони бўйича ҳам етакчи ўринни эгаллайди ва бу кўрсаткич 20,5 гектарга тенг. Ушбу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида энг 76 юқори бўлиб, у 28,6 гектарни ташкил этади. Республика бўйича бу ўртача кўрсаткич ‒ 8,5 гектарга тенг. Жами КСЗларнинг 51 таси, яъни 59 фоизи туман ҳудудларида жойлашган. Энг кўп саноат зоналари Тошкент вилояти туманларида (13 та) ва Самарқанд вилояти туманларида (13 та) жойлашган. Туманларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва аҳолини иш ва даромад билан таъминлашда КСЗ келажакда ҳам муҳим омил бўлиб қолади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling