Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

 


89 
3.3- жадвал 
Ҳудудлар кесимидаги ижтимоий кўрсаткичлар
19
 
№ 
Ҳудудлар 
Олий таълим 
муассасалари сони, 
бирлик
Илмий даражага эга бўлган 
ўқитувчилар 
2017 йил ОТМ 
ни тугатган 
талабалар сони, 
бирлик 
Магистратура 
талабалари,
2-курс, бирлик 
Фан 
доктори, 
бирлик 
Фан номзоди, 
бирлик 
жам
и  
филиал 
1. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
90 
18 
1470 
5204 
68494 
3880 
2. 
Қорақалпоғист
он 
Республикаси 


52 
359 
4358 
72 
Вилоятлар 
3. Андижон 

85 
381 
4209 
109 
4. Бухоро 


49 
313 
3409 
96 
5. Жиззах 

19 
166 
2732 
18 
6. Қашқадарѐ 


28 
269 
3559 
70 
7. Навоий


13 
127 
2197 
32 
8. Наманган 

23 
237 
2948 
41 
9. Самарқанд 


165 
708 
6417 
314 
10. Сурхондарѐ 


12 
120 
1891 
26 
11. Сирдарѐ 

10 
80 
986 

12. 
Тошкент 
вилояти 


38 
167 
1745 
93 
19
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайѐрланди. 


90 
13. Фарғона


46 
285 
4769 
56 
14. Хоразм 


23 
182 
2163 
26 
15. Тошкент шаҳри 
41 

907 
1810 
27111 
2927 
 


91 
Ҳудудлар кесимида иқтисодий кўрсаткичлар индекси қуйидаги формула 
бўйича аниқланади: 
k=1, I 4; i=1,6
бу ерда: 
‒ i k-чи ҳудуднинг i- чи кўрсаткич индекси; 
‒ k- чи ҳудуднинг i- чи кўрсаткич миқдори; 
‒ республика бўйича i- чи кўрсаткич миқдори. 
Республика бўйича i- чи кўрсаткич индекси 1 га тенг. 
Иқтисодий кўрсаткичлар индекси 3.4-жадвалда келтирилган. Жадвалдан 
кузатиш мумкинки, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯҲМ бўйича Тошкент 
шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларининг индекси республика индексидан 
юқори. Масалан, Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯҲМ, 
республикага нисбатан 2,05 баробарга, Навоий вилоятида 1,68 баробарга, 
Тошкент вилоятида 1,07 баробарга кўп ишлаб чиқарилган. Мамлакатнинг 14 та 
ҳудудидан 11 тасида ушбу кўрсаткич республика кўрсаткичидан паст. Энг паст 
кўрсаткич Жиззах, Сурхондарѐ ва Наманган вилоятларига тўғри келади. 
 


92 
3.4- жадвал 
Ҳудудлар кесимида иқтисодий кўрсаткичлар индекси ва интеграл индекс кўрсаткичи (2017 йил) 
 
№ 
Ҳудудлар 
Аҳоли 
жон 
бошига 
ЯҲМ 
индекси 
Аҳоли жон 
бошига 
саноат 
маҳсулоти 
индекси 
Аҳоли жон 
бошига 
КБХТ 
саноат 
маҳсулоти 
индекси 
Саноатда 1000 
кишига тўғри 
келувчи 
КБХТсубъектлари 
сони индекси 
Хориж 
капитали 
қатнашган 
корхоналар 
сони 
индекси 
Фаолият 
юритаѐтган 
корхоналар 
сони 
индекси 
Иқтисодий 
интеграл 
индекси 
1. 
Ўзбекистон 
Республикаси 




10 
10 
2. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
0,59 
0,83 
0,37 
0,52 
0,14 
0,47 
2,92 
Вилоятлар 
3. Андижон 
0,63 
1,0 
0,86 
1,07 
0,31 
0,92 
5,1 
4. Бухоро 
0,86 
0,77 
0,84 
0,81 
0,16 
0,55 
3,99 
5. Жиззах 
0,57 
0,39 
0,61 
0,90 
0,15 
0,42 
3,04 
6. Қашқадарѐ 
0,72 
0,79 
0,45 
0,43 
0,10 
0,65 
3,14 
7. Навоий
1,68 
3,12 
1,47 
1,05 
0,11 
0,33 
7,87 
8. Наманган 
0,51 
0,33 
0,57 
0,96 
0,19 
0,70 
3,26 
9. Самарқанд 
0,65 
0,56 
0,78 
0,67 
0,51 
0,74 
3,91 
10. Сурхондарѐ 
0,56 
0,2 
0,23 
0,44 
0,10 
0,47 
2,0 
11. Сирдарѐ 
0,86 
0,95 
1,07 
0,91 
0,15 
0,33 
4,27 
12. Тошкент вилояти 
1,07 
1,68 
1,25 
1,18 
1,06 
0,92 
7,16 
13. Фарғона
0,61 
0,61 
0,63 
0,99 
0,36 
0,90 
4,1 
14. Хоразм 
0,60 
0,48 
0,49 
0,80 
0,09 
0,47 
2,93 
15. Тошкент шаҳри 
2,05 
2,62 
4,68 
3,28 
6,57 
2,13 
21,33 
 


93 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан 
тайёрланган.
 


94 
Аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат маҳсулоти индексини ўргансак, 
энг юқори индекс Тошкент шаҳри (2,62), Навоий (3,12), Тошкент (1,68) 
вилоятларига тўғри келишини кузатамиз. Аҳоли жон бошига нисбатан энг паст
саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш Жиззах (0,39), Наманган (0,33) ва 
Сурхондарѐ (0,2) вилоятларида бўлган. Сурхондарѐ вилоятида аҳоли жон 
бошига яратилган саноат маҳсулоти ўртача республиканинг 20%ига тенг, 
холос. Ушбу вилоятларда саноат соҳасини ривожлантириш малакали 
мутахассис кадрларнинг танқислиги муаммоси билан ҳам боғлиқлигини 
кузатиш мумкин. 
КСЗларни барпо этиш ва ривожлантиришда ҳудудларда саноат соҳасида 
КБХТни ривожланганлик даражаси ва улар томонидан аҳоли жон бошига 
нисбатан ишлаб чиқарилувчи саноат маҳсулот миқдори муҳим аҳамият касб 
этади. Ушбу кўрсаткич индекси Тошкент шаҳри бўйича ўргансак, у республика 
индексидан 4,68 баробарга кўп. Бу Тошкент шаҳрининг тадбиркорлик 
қобилияти бўлган кадрлар ва саноат соҳаси бўйича кадрлар салоҳиятининг 
бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқорилигини билдиради. Навоий, Тошкент ва 
Сирдарѐ вилоятларининг индекси ҳам республика индексидан юқори. Энг паст 
индексни Хоразм (0,49), Қашқадарѐ (0,45) ва Сурхондарѐ (0,2) вилоятларида 
кузатиш мумкин. Бу вилоятларда саноат корхоналари кам бўлгани туфайли, 
КСЗларни Гринфилд КСЗ сифатида (ҳеч нарса қурилмаган, бўш махсус 
майдонларда) барпо этиш ва ривожлантириш бўйича махсус дастурлар ишлаб 
чиқиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. 
Саноат соҳасида ҳар 1000 кишига тўғри келувчи КБХТ субъектлари 
сонини ҳудудлар кесимида ўргансак, энг кўп КБХТ субъектлари Тошкент 
шаҳрига тўғри келади ва бу кўрсаткич индекси республика индексидан 3,3 
баробарга кўп. Худди шундай, ўртача республика индексидан юқори индексга 
эга вилоятлар қаторига Тошкент вилояти, Андижон ва Навоий вилоятларини 
киритиш мумкин. Энг паст индекс Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятларига 
тўғри келади. Хориж капитали қатнашган корхоналар сонининг ва 
республикада фаолият юритаѐтган жами корхоналар сонининг ҳудудлар бўйича 
индекси қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
 
бу ерда: К= 1,14; i = 1,2 
Республика индекси 1 га тенг. 
– k – ҳудуднинг i – кўрсаткич 
миқдори;
- республика бўйича i – кўрсаткич миқдори. 
Ҳудудлар бўйича индекс кўрсаткичлар жуда кичик миқдор бўлгани учун 
ва уларни интеграл индексга таъсирини маълум даражада кучайтириш 
мақсадида индекслар 10 га кўпайтирилди. Хорижий капитали қатнашган жами 
корхоналарнинг 66 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашгани учун индекс қиймати 
6,6 га тенг, Тошкент вилоятиники эса 1,1 га тенг. Қолган ҳудудларда бундай 
корхоналарнинг сони жуда кам бўлгани сабабли бу ҳудудларнинг индекси анча 
паст бўлиб, 0,5 дан паст, Самарқанд вилояти индекси 0,51 га тенг. 


95 
Фаолият юритаѐтган корхоналар сони индексини ҳудудлар кесимида 
ўргансак, бу ерда ҳам Тошкент шаҳри индекси юқори бўлиб, у ўртача 
республика индексидан 2,13 баробарга кўп, қолган вилоятлар индекси 1 дан 
кичик. Иқтисодий кўрсаткичлар индекси ҳудудлар кесимида маълум даражада 
ўзаро фарқ қилади. Масалан, Қашқадарѐ, Андижон вилоятларининг аҳоли жон 
бошига ЯҲМ ва аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти индекси бўйича юқори 
бўлса, хорижий капитал қатнашган ва фаолият юритаѐтган корхоналар сони 
бўйича индекс кўрсаткичлари анча паст. Ушбу ҳолатни барча ҳудудларда 
кузатиш мумкин. Шу сабабли ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик 
даражасини интеграл индекс орқали аниқроқ баҳолаш мумкин. 
Иқтисодий интеграл индекси шу хусусий кўрсаткичлар индекслари 
йиғиндиси сифатида аниқланади: 
∑ ∑
бу ерда: I ‒ иқтисодий интеграл индекси 
i-чи кўрсаткич индекси. 
Иқтисодий интеграл кўрсаткич қиймати бўйича қарасак, энг юқори 
индексга эга ҳудудлар ‒ булар Тошкент шаҳри (21,33), Тошкент вилояти (7,16) 
ва Навоий вилояти (7,87) ҳисобланади. Бу ҳудудларни юқори даражада 
иқтисодий ривожланган ҳудудлар гуруҳи сифатида ўрганиш мумкин. Андижон 
(5,1), Сирдарѐ (4,27), Фарғона (4,1), Бухоро (4,0), Самарқанд (4,0) 
вилоятларининг иқтисодий ривожланиш даражасини ўртача бўлган ҳудудлар 
гуруҳига киритиш мумкин. 
Наманган (3,26), Қашқадарѐ (3,14), Жиззах (3,04), Хоразм (2,93), 
Сурхондарѐ (2,0) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг (2,92) паст 
даражада иқтисодий ривожланган ҳудудлар деб қараш мумкин. 
Энди ҳудудларнинг инновацион ривожланиш имкониятлари, юқори 
технологик 
укладга 
тегишли 
саноат 
тармоқларини 
ривожлантириш 
имкониятини ифодаловчи асосий ижтимоий кўрсаткичлар индексини ўрганамиз 
(3.5-жадвал). Ушбу индекслар юқорида келтирилган (2) формула бўйича 
ҳисобланган. Ҳудудларни, уларда жойлашган олий таълим муассасалари сони 
индексини ўрганамиз. Ушбу индекс Тошкент шаҳрида анча юқори, у ўртача 
республика индексидан 4,5 баробарга кўп, чунки ОТМларининг қарийб ярмига 
яқини Тошкент шаҳрида жойлашган. Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон 
Республикаси (0,78). Самарқанд (0,78), Фарғона (0,70) ва Бухоро (0,56) 
вилоятлари келмоқда. Бу вилоятларнинг индекси республика индексидан паст, 
лекин ушбу ҳудудларда ОТМлар сони қолган бошқа вилоятларга нисбатан 
кўпроқ. Энг паст индекс Жиззах (0,22), Сурхондарѐ (0,21) ва Сирдарѐ (0,11) 
вилоятларига тўғри келмоқда. 
Фан докторлари сони бўйича юқори индекс Тошкент шаҳрига тўғри 
келади, у республика индексидан 6,09 баробарга кўп. Нисбатан юқори 
индексни Андижон (0,57) ва Самарқанд (1,01) вилоятларида кузатиш мумкин. 
Бухоро (0,32) ва Фарғона (0,30) вилоятлари индекси бошқа вилоятларникидан 


96 
бироз бўлсада юқори. Хоразм, Навоий, Сирдарѐ ва Сурхандарѐ вилоятларида бу 
индекс жуда паст. 
Фан номзодлари индекси бўйича Тошкент шаҳри (3,50) ва Самарқанд 
вилояти (1,40) етакчи ҳисобланади. Андижон (0,71), Бухоро (0,60), Фарғона 
(0,54), Қашқадарѐ вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (0,69) ушбу 
индекс қолган бошқа вилоятларники билан солиштирилганда бир мунча юқори. 
Энг паст индексни Навоий (0,24), Сурхондарѐ (0,23) ва Сирдарѐ (0,15) 
вилоятларида кузатиш мумкин. 
ОТМни тугатган талабаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланишини 
ўргансак, юқори индекс Тошкент шаҳрига тўғри келади, у республика 
индексидан 4,0 баробарга кўп. Нисбатан юқори индексни Самарқанд (0,93), 
Андижон (0,60) ва Фарғона (0,70) вилоятлари, ҳамда Қорақалпоғистон 
Республикасида (0,64) кузатиш мумкин. Сурхондарѐ (0,28), Тошкент (0,25) ва 
Сирдарѐ (0,14) вилоятларда бу индекс жуда паст. 
Магистратура талабалари сони бўйича юқори индекс Тошкент шаҳрига 
(7,5) ва Самарқанд вилоятига (0,82) тўғри келади. Қолган ҳудудларда бу индекс 
анча паст. 


97 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling