Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711
КБХТ субъектларининг танлов асосида КСЗга жойлаштириш,
биринчидан, давлатнинг саноат сиѐсатини амалга ошириш имконини яратади; иккинчидан, КСЗнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини оширади. Учинчидан, ҳудуднинг хомашѐ, меҳнат ва молия ресурслари ишлаб чиқариш жараѐнига жалб этилади; тўртинчидан, ҳудуддаги корхоналар ўртасида кооперацион алоқалар кучаяди ва бу, ўз навбатида, синергетик самарага олиб келади. КСЗларни барпо этишнинг асосий вазифалари: Ҳудудларда бўш ѐтган ер ва бинолардан саноат ишлаб чиқаришда фойдаланиш. Саноат ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш. Янги қўшимча иш ўринларини яратиш. Ҳудуд раҳбарларининг саноат сиѐсатини амалга ошириш (саноат маҳсулотларининг устувор турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш). КСЗларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали зонага илғор технологияга асосланган, рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи КБХТ субъектларини жалб этиш. Хориж инвестицияси иштирокидаги корхоналарни зонага жалб этиш. Зонадаги корхоналар ўртасида ва ҳудудда жойлашган бошқа корхоналар ўртасида кооперацион алоқаларни ривожлантириш, зонада саноат кластерлари шаклланишига шароит яратиш. КСЗларда саноат ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш жуда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига кўра, саноат мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Саноатнинг ривожланиши қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат 17 саноати, енгил саноат, қолаверса қолган барча тармоқ ва соҳаларнинг ривожланишига туртки беради, аҳолини иш билан таъминлайди ва даромадини оширади. Саноатнинг янги технология ва инновациялар асосида ривожланиши унда банд ишчиларнинг техник билим савиясини оширади ва бу саноат тармоқларининг янада юксалишига замин яратади. Ҳукуматимиз томонидан 2016 йилда республиканинг ресурс ва ички имкониятларидан баҳоланган ҳолда 2030 йилга бориб мамлакатимизда ЯИМни камида 2 баробарга ошириш, саноатни жадал ривожлантириш ва ЯИМда унинг улушини 40 фоизга етказиш масаласи қўйилиши бежиз эмаслигини билдиради. 2017 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3-йўналиши, 3.2 ва 3.5 бандларида саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, маҳаллий хомашѐ ресурсларини чуқур қайта ишлаш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини янада ривожлантириш, саноатда чуқур таркибий ўзгаришларга эришиш, ҳудудларнинг мавжуд саноат салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш масалалари илгари сурилган. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришини мамлакат миқѐсида ва ҳудудлар миқѐсида самарали ривожлантириш шакллари ва омилларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Саноат ривожланишини умумийликдан хусусийликка қараб бориш орқали ўрганмоқчи бўлсак, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи ЯИМдаги улушини ўрганишдан бошлаган мақсадга мувофиқ. Ривожланган хорижий давлатлар ЯИМининг таркибини ўргансак, хусусан, Францияда ЯИМ 2017 йилда 2583,56 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, шундан 2,4 %ни қишлоқ хўжалиги, 26,5 %ни саноат ишлаб чиқариши, 71,1 %ни эса хизматлар ташкил этади. Саноатнинг ЯИМ даги улуши қишлоқ хўжалигига нисбатан 11 баробарга кўп. 2030 йилга бориб саноатни мамлакатимизнинг ЯИМдаги улуши 40% ни ташкил этса, Франция ЯИМ таркибига эришиш учун қишлоқ хўжалигининг ЯИМ даги улуши 2.4 % га ва хизматларнинг улуши эса 57,6 % га тенг бўлиши керак. Франция экспортининг 80%ини саноат маҳсулотлари ташкил этади. Саноатда фаол аҳолининг 26 фоизи банд, қишлоқ хўжалигида эса 5 фоизи. Фаолият юритаѐтган саноат корхоналарининг 95% ида ишчилар сони 20 нафаргача. Демак, корхоналарнинг 95 фоизи кичик ва ўрта бизнесни ташкил этади. Лекин, 100 та йирик фирма мамлакат саноат ишлаб чиқаришининг 2/3 қисмини (66,6 фоизини) беради (www.ekonomy−web.org). Германиянинг ЯИМи 2017 йилда 3684,82 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Германияда ҳам кичик ва ўрта бизнес саноат ишлаб чиқаришнинг асосий ўзаги деб қаралади, жами корхоналарнинг 99,6%ини ташкил этади ва уларда ишчиларнинг 79,2 фоизи меҳнат қилади. Германия ЯИМининг 71,1 фоизи хизматлар соҳасига, 28,1 фоизи саноатга ва 0,8 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Саноатнинг ЯИМдаги улуши қишлоқ хўжалигига нисбатан 35,1 баробарга кўп (https:// zagranportal.ru/gezmaniyn). 18 Хитой Халқ Республикасининг ЯИМ таркибини ўргансак, у 12014,61 млрд. АҚШ долларига тенг, унинг 40%ини саноат, 10%ини қишлоқ хўжалиги, 7%ини қурилиш ва қолган 43%ини хизматлар ташкил этади. ЯИМда саноатнинг улуши қишлоқ хўжалиги улушидан 4 баробар кўп. Ўзбекистон Республикаси кўрсаткичларини ўргансак, у қуйидагича: ЯИМ жами 249,13 трлн.сўм. ЯИМнинг таркиби: қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларининг улуши – 19,2%; саноат ва қурилиш – 33,5%; хизматлар соҳаси – 47,3%. Саноатнинг улуши, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари улушидан 1,7 баробарга кўп, холос. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб айтсак, республикада саноатни ривожлантириш иқтисодиѐтнинг энг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда саноат ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг меъѐрий-ҳуқуқий, назарий асослари ва шакллари Н.М.Махмудов [86] ва Б.Ю.Ходиев, Н.М.Махмудов, Ё.Ш Файзуллаев, С.О.Хомидов, М.С. Юсупов [103] ишларида яхши ѐритилган. Ушбу олимлар асарларида Ўзбекистон саноатининг ривожланиш босқичлари акс эттирилган. Ривожланиш босқичлари бешта босқични ўз ичига олади: Биринчи босқич – 1991-1995 йиллар бўлиб, бунда саноат салоҳиятини сақлаб қолиш, қазиб олувчи ва бирламчи қайта ишлаш саноатини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш. Иккинчи босқич – 1996-2000 йиллар. Бу босқичда қайта ишлаш саноатини, машинасозлик, енгил, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалаларига эътибор берилганлиги тўғрисида фикр билдирилади. Учинчи босқичда эса – (2001-2005 йиллар) импорт ўрнини босувчи саноат тармоқларини ривожлантириш асосида экспортга йўналтирилган саноат ишлаб чиқариш соҳаларини барпо этиш, йирик саноат корхоналарини хусусийлаштириш, монопол корхоналар мавқеини чеклаш, зарар кўриб ишлаѐтган корхоналарни тугатиш, уларни ислоҳ қилиш масалаларига эътибор берилган. Тўртинчи босқич – 2006-2010 йиллар, бу ерда асосий эътибор экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тармоқлараро ва тармоқ ичида саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига қаратилганлиги ѐзилган. Бешинчи босқич (2011-2016 йиллар), бу босқичда муаллифлар саноат тармоқларини модернизациялаш ва диверсифекациялашни кучайтириш, саноат ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, импортни қисқартириш, истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига эътибор берилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтганлар. Саноатни ривожлантириш босқичлари аниқ статистик рақамлар ва давлатимизнинг саноат сиѐсати билан боғланган ҳолда жуда асосли далиллар орқали ѐритиб берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда саноатни тармоқ бўйича ривожлантириш масалаларида тўхталиб, саноатни ривожлантиришнинг 19 базис омили бўлган хомашѐ ва ресурслар базаси таҳлил қилинган ва унинг саноатни ривожлантиришдаги аҳамияти ѐритиб берилган. Ишда саноатни ривожлантиришнинг яна бир йўли, бу эркин саноат зоналарини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Хусусан, эркин иқтисодий зоналарнинг Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Эркин иқтисодий зоналарни барпо этиш бўйича Япония, Жанубий Корея, Малайзия ва Исроил тажрибаси таҳлил қилинган, мамлакатимизда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳам таҳлил қилинган ва уларни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган. Хусусан, юқори технологияга асосланган сиғимли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни эркин иқтисодий зоналарга жалб этиш, эркин иқтисодий зоналарни фан-тeхника тараққиѐтини таъминловчи технопарклар асосида ташкил этиш масалаларига эътибор берилган. Лекин шу билан бирга, ишда саноатни минтақада ва минтақа таркибига кирувчи саноатни ҳудудлар бўйича самарали ташкил этиш шакллари бўлган саноат комплекси, саноат зонаси, индустриал парк ва Ўзбекистон шароитида барпо этилиши ва ривожлантирилиши билан ажралиб турувчи кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалаларига деярли эътибор берилмаган. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling