89
III БОБ
“ҚУТАДҒУ БИЛИГ” БАДИЯТИДА ШЕЪР САНЪАТЛАРИНИНГ
ЎРНИ ВА ТАРЖИМА МАСАЛАЛАРИ
―Қутадғу билиг‖даги тўртликлар,
бир томондан, туркий тилнинг ХI
асрдаги нодир намуналари бўлса,
иккинчи томондан, у Юсуф Хос Ҳожиб
сиймосида мужассамлашган поэтик иқтидорнинг беқиѐс туҳфасидир. Унда
қўлланган шеърий санъатлар шоирнинг юксақ поэтик маҳоратини кўрсатади.
Зеъро, "шеърнинг таркиби ҳамма вақт ўзи яратилаѐтган тилнинг прозодик
ҳамда синтактик хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқдир‖
1
. Шу
билан
бирга шеърнинг таркиби шу тилдаги тасвир имкониятларига ҳам,
муаллифнинг шахсий иқтидорига боғлиқдир. Уларнинг поэтик моҳиятини
англаб етиш учун фақат фалсафий, ахлоқий-дидактик мазмунни илғашнинг
ўзи камлик қилади. Буларни
китобхон онгига етиб боришини, руҳиятига
кўрсатадиган таъсирини таъминлайдиган, бир сўз
билан айтганда, асар
бадииятини юзага чиқарадиган омилларни ҳам идрок этиш зарур бўлади.
Назаримизда, шеър санъатлари худди шу вазифани адо этади.
Юсуф Хос Ҳожиб забардаст сўз санъаткори сифатида улардан маҳорат
билан фойдаланган. Албатта, биз бу ўринда уларнинг барчаси ҳақида
батафсил маълумот бермоқчи эмасмиз. Бунга зарурат ҳам йўқ. Биринчидан,
бу мавзу адабиѐтшуносликда анча кенг ѐритилган.
Иккинчидан, биз
таржимашунослик нуқтаи назаридан муҳим деб ҳисобланган, аниқроғи,
таржимонларнинг ўзига хосликларини кўрсатиш учун энг кўп даражада
хизмат қиладиган шеър санъатлари устидагина тўхталамиз.
1
Якобсон Р. Работы по поэтике. – М.:
Прогресс, 1987. – С. 25.