Бадиий таржима хусусиятлари
Arslan – aрслон – тил, мард, бир сўзли, маккор; börı
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov
Arslan – aрслон – тил, мард, бир сўзли, маккор;
börı – бўри – очкўз, амалдор, бой, ҳушѐр; мард, лашкарбоши, душман, ўлим; qözı – қўзи – билимдон, ҳушѐр, ожиз, фарзанд, оддий халқ; at – oт – кучли, учқур, тобут; qöy – қўй – халқ, эргашувчи, мулойим, фарзанд; büğı – буғу – зийрак, чопқир; ıt – ит – разил, очкўз, пасткаш, билимсиз; qırğı – қирғий – баландпарвоз, виқор; qulan – қулон – тезкор, тутқич бермас, машаққат; jılqı – йилқи – авом халқ, билимсиз, нодон, очкўз, ѐмон хулқли; toqlı – тўқли – оддий халқ, ҳимоясиз; tönguz – тўнғиз – ҳужумкор; adığ – айиқ – шиддаткор. Асарнинг ―Беглар қандай (бўлиши) кераклигини айтади‖ бобида Ўгдулмиш йўлбошчи (бег) сифатларини таърифлар экан, жумладан, ушбу тўртликни келтиради: Кур арслан болу бэрсә ытқа башы, Бу ыт барча арслан болур өз туши. Қалы болса арсланқа ыт башчысы, 106 Бу арслан болур барча ыт сақышы ( 2013-2014). Кўргин, агар арслон ит(лар)га бош бўлса, Бу итлар барчаси унинг тенгида арслон бўлади. Агар арслон(лар)га ит бошчи бўлса, Бу арслон (лар) барчаси итга тенг бўлади. Бу ерда гап лашкарбоши ҳақида бормоқда. Муаллифнинг назарида лашкарни бошқарадиган шахснинг жисмоний ва маънавий фазилатлари бошқаларникидан ортиқ ва кўп бўлиши керак. Акс ҳолда, унинг ўзи бошқаларга тобе ва қарам бўлиб қолади, бошқаларнинг олдида тили қисиқ бўлади. Тўртликда муаллиф арслон образи орқали мард, адолатли лашкарбошини назарда тутса, ит образи оркали пасткаш ва нокас кишиларни танқид остига олади. Демакки, ҳайвонлардаги ижобий ва салбий хусусиятлар бевосита инсонларга кўчирилади. Ушбу метафоралар орқали лашкарбоши (умуман ҳар қандай бошлиқ ҳам) мард, адолатли бўлса, бу сифат лашкарда ҳам ўз аксини топиши, билимсиз, қўрқоқ ва пасткаш одам бош бўлган лашкарда ҳатто жасур ва мард кишилар ҳам иложсиз қолиши таъкидланади. Эътибор қилинса, Қ.Каримов транскрипцияда ―кур‖ шаклини қайд этгани ҳолда, табдилда уни ―кўргин‖ деб талқин қилган (бу, эҳтимол, техник хато бўлиши ҳам мумкин). Муаллиф транскрипцияни асарнинг Наманган нусхаси асосида амалга оширган. Олим ўз китобининг кириш қисмида ушбу транскрипция ҳам том маъноси билан ―Қутадғу билиг‖ тилини тўла тиклаш эмаслигини ва бу борадаги илк қадам эканини таъкидлаб ўтган эди 1 . Ушбу транскрипцияга асосланган А.Касиева таржимада журъатли, кучли, ботир, қўрқмас шер оддий шерга айланиб қолган, деган хулосага келади 2 . Бунга асос бўлган нарса эса мазкур (ўзбекча нашрдаги 2013 ва туркча нашрдаги 2347) байтларининг В.Мей ва С.Н.Иванов таржималарида битта таянч сўз ―кur‖ 1 Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. Транскрипция ва ҳозирги ўзбек тилида тавсиф Қ.Каримовники. – Т.: Фан, 1971. – Б. 38. 2 Касыева А. Метафоры связанные с образами животных в поэме Ю.Баласагуни ―Кутадгу билиг‖ и адекватность их в перевода на английский язык // Sosial bilimler Dergisi: Материалы международной конференции. – Бишкек, 2005. – С. 28. 107 (―смелый‖, ―отважный‖, яъни ―қўрқмас‖, ―ботир‖)нинг эътибордан четда қолгани, унинг ―ташлаб юборилганлиги‖ деб кўрсатилади. Бу фикрга тўла қўшилиш керак. Таҳлилга тортилган тўртликлардаги метафораларни инглиз тилига ўгириш тажрибаси икки таржима мисолида аслият билан қиѐсланганда таржимонларнинг турли таржима тамойилларидан фойдаланганликлари аѐн бўлади. Мутаржимлар метафорани метафора билан ўгириш, тўртлик ичида метафора мазмунини бериш, метафорани таржимада ташлаб кетиш каби йўлдан борганлар. ―Таржимада аслиятдаги муаллиф қўллаган оҳангдорликни юзага чиқарадиган поэтик унсурларни кўпроқ қайта яратиш ва уларнинг бошқа кўринишларидан ҳам фойдаланиш таржимада ҳам фикрни бўрттириш ва кучайтиришга, аслият мазмунини таржима тилида ҳам тўла сақлашга имкон яратади‖ 1 . Юқоридаги тўртликнинг икки инглизча таржимасини кўриб чиқамиз. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling