Баёни 2019 йил Шаҳартепа мфй йиғилиш раиси: М.Ғофурова Котиби: Б. Аҳмадалиева


Download 39.66 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi39.66 Kb.
#1467886
Bog'liq
19 йиғилиш баёни


Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁНИ
«____» _______2019 йил Шаҳартепа МФЙ

Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиби: Б.Аҳмадалиева
Кузатув кенгаши раиси: Ш.Шаропов
Қатнашди : 41 нафар педагог ходим
Кун тартибидаги масала :

  1. 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги маърузасини педагогик жамоа ўртасида ўрганиб чиқиш.

Йигилишни мактаб директории М.Ғофурова очиб бериб, кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. М.Ғофурова ўз сўзида 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган талаб ва эътиборни янада кучайтириш, уларни хар томонлама баркамол етук ва уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб килиш, ёшларда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни кенг таргиб килиш, хотин-кизларни айниқса ёш қизларни бандлигини ошириш масалаларига алохида эътибор беришни биринчи ўринга куйганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг ММИБДЎ – У.Пўлатов сўзга чиқиб, давлатимиз рахбари томонидан бугунги кунда ёшларнинг турли ёт оқимларга билиб билмай кириб қолиши, турли зиддиятларнинг кучайиб бориши, ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш хар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиши кераклиги туғрисида айтилган фикрларини илгари сурди. Шу билан бирга Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус билан йиғилиш қатнашчиларини яна бир бор таништириб ўтди:
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни ижтимоий чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратишга йуналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳолии ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга каратилган.
Туртинчи ташаббус ёшларниг маънавиятини шакллантириш, юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш буйича тизимли ишларни ташкил этишга йуналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Шунинг учун ҳам мактабда ўқувчиларни бўш вақтларини ўқувчи-ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда бу бўйича сезиларли ишларни амалга ошириш лозимлиги, мактабда биринчи ташаббус ёшларнинг мусика, рассомчилик, адабиёт ва бошка турларига кизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чикариш юзасидан мактабда ташкил этилган мусика тугараги фаолиятини янада ривожлантириш ва мусика чалиш асбоблари билан бойитиш, ташаббускор истеъдодли махаллий хомийларни жалб этган холда мактабда бадиий хаваскорлик жамоасини ёшлар театр студиялари ва “Ёшлар клуби”ни ташкил килиш долзар вазифа эканлигини айтиб ўтди.
Мазкур масала юзасидан мактаб ЎТИБДЎ – Д.Мамажонова, ёшлар етакчиси – А.Мирзаев, мактаб хотин-кизлар қўмитаси раиси – С.Мадаминовалар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр мулохазаларини билдирдилар.
Юқоридагиларни инобатга олиб, йиғилиш
ҚАРОР КИЛАДИ :

  1. Юқорида ўқиб эшиттирилган маърузалар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  2. 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича керакли тадбирлар амалга оширилсин.

  3. Ўқитувчилар томонидан берилган таклифлар умумлаштирилсин ва ишчи гурухга ўрганиш учун такдим этилсин ҳамда чора –тадбирлар режаси ишлаб чикилиб, мактабнинг ички буйруги чиқарилсин.

  4. 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги маърузасидаги нутқи юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилсин.

Мактаб директори: М.Ғофурова



Котиба: Ҳ.Ғофурова
Download 39.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling